Microsoft Word бошкарув коррупция кулланма


 Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/30
Sana08.03.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1250708
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
2018-otazonov-aa-boskaruv-tartiiga-karsi-kurasukuskull

6. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш 
(ЖК 206-м.) жиноятининг субъектини кўрсатинг?
а) 18 ёшга тўлган фақат мансабдор шахс 
б) 18 ёшга тўлган масъул мансабдор шахс 
в) 18 ёшга тўлган ҳар қандай жисмоний шахс 
г) 16 ёшга тўлган масъул мансабдор шахс 
7. Ҳокимият ҳаракатсизлиги (ЖК 208-м.) жиноятининг объек-
тив томон белгиси (қилмиш) қайси жавобда тўғри кўрсатилган? 
а) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши 
шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги 
б) мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик билан 
муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим 
даражада бажармаслиги 
в) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши 
шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни жиноий ўз ўзига ишониш 
оқибатида бажармаслиги 
г) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши 
шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни жиноий бепарволик оқибатида 
бажармаслиги 
8. Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м. 1-қ) жиноятининг объектив 
томони қилмишларидан бири қайси жавобда тўғри кўрсатилган? 
а) мансабдор шахснинг расмий ҳужжатларга била туриб, сохта 
маълумотлар ва ёзувлар киритиши 
б) мансабдор шахснинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп 
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиши 
в) мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик билан 
муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги 
г) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши 
шарт бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги 
9. Мансаб сохтакорлиги (ЖК 209-м. 1-қ) жиноятининг объектив 
томонини ташкил этувчи қилмишларидан бири қайси жавобда 
тўғри кўрсатилган? 
а) мансабдор шахснинг расмий ҳужжатларни қалбакилаштири-
ши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши 
б) мансабдор шахснинг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп 
моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида кўп миқдор-
да сақлаши 


47 
в) мансабдор шахснинг ўз вазифаларига лоқайдлик билан 
муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим 
даражада бажармаслиги 
г) мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши 
шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling