Microsoft Word Buhgalter doc


 КАЛЬКУЛЯЦИЯ, УНИНГ МАҚСАД, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТУРЛАРИ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

5.3. КАЛЬКУЛЯЦИЯ, УНИНГ МАҚСАД, ВАЗИФАЛАРИ ВА ТУРЛАРИ 
 
Корхонага самарали раҳбарлик қилиш фақат бутун компания ва унинг бўлинмалари 
бўйича харажатлар ҳажми ҳақидагина эмас, балки бутун товар маҳсулоти ва унинг 
турлари ҳамда маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги бўйича ахборотнинг зарурлигини 
назарда тутади. Бухгалтерия ҳисобида хўжалик маблағларини баҳолаш учун маҳсулот 
(ишлар, хизматлар), ўзида ишлаб чиқарилган ва харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар 
ҳамда тайёрланаётган товар - моддий бойликлар заҳираларининг таннархи кўрсаткичи 
асос бўлиб ҳисобланади. Унинг ҳажмини аниқлаш учун калькуляциядан фойдаланилади. 
Калькуляция - таннархни ҳисоблаб топиш усулидир. У бухгалтерия ҳисоби 
усулининг унсурларидан бири бўлиб, унинг бошқа унсуллари билан ва энг аввало, счётлар 
билан чамбарчас боғлиқдир. Таннархни аниқлаш учун маълумотлар вазифасини 
бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобга олинадиган ҳар хил харажатлар суммалари 
бажаради. Калькуляция ҳисоб - китобларининг тўғрилиги таъминлаш учун счётларда 
муомалаларни акс эттириш қатъий илмий асосда тузилган бўлиши керак.
Бошқа томондан, калькуляция бухгалтерия ҳисобининг бошқа унсури - баҳолаш 
учун замин бўлиб ҳисобланади. Калькуляция ҳисоб - китоблари таннархни ташкил 
этадиган моддалар рўйхатига эга бўлган ҳужжат кўринишида расмийлаштирилганлиги 
сабабли, бу ҳужжатлар (амалиётда шунингдек калькуляция деб номланади) бухгалтерия 
ҳисобининг тегишли объектларининг пулда баҳолаш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Калькуляция ёрдамида харид қилинган меҳнат буюмлари, тайёрланган, сотилган 
маҳсулотлар таннархи аниқланади. Шу қийматликлар барчасининг таннархини ҳисоблаб 
топиш учун ҳар бир жараён - таъминот, ишлаб чиқариш чиқимлари ҳисоблаб чиқилади. 
Шундай қилиб, калькуляцияда барча муҳим хўжалик жараёнларини амалга ошириш 
устидан назорат қилиш учун маълумот келтирилган бўлади. 
Калькуляция воситасида ҳисоблаб топилган ҳакикий таннарх кўрсаткичларидаги 
маълумотлар харажатлар тузилишини ўрганиш имконини беради ва ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлигини оширишга йўналтирилган харажатларни бошқариш учун ишлатилади. 
Шу кўрсаткичларнинг аҳамияти айниқса бозор иқтисодиёти шароитида ўсиб кетади. 
Тузилиш вақтига қараб калькуляция олдиндан ва кейинчалик тузилган навбатдаги 
калькуляцияларга бўлинади. Олдиндан тузиладиган калькуляция одатда прогноз 
қилинадиган сарфларни тафсифлайди. Уларнинг таркибига режали ва норматив 
калькуляциялар киради. Режали калькуляция харажатларни режалаштириладиган 
даврдаги харажатлар (материаллар, ёқилғи, энергия, иш ҳақи) нинг ўртача меъёрларидан 


келиб чиққан ҳолда аниқлайди. Норматив калькуляция ўртача меъёрлар эмас, балки 
мазкур ҳисобот даврида амал қилаётган меъёрлар бўйича тузилади. 
Навбатдаги калькуляция бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий маълумотлари бўйича 
тузилади. 
Калькуляциянинг тўғрилиги таннархни ташқил қиладиган чиқимларнинг рационал 
гуруҳланиши, калькуляция қилинаётган объектга қилинган сарфларнинг аниқ ҳисоблаб 
чиқилиши, ҳамда билвосита харажатларни тақсимлашнинг асосланган усулини танлаб 
олиш билан таъминланади. 
Таннархни ҳосил қиладиган чиқимларнинг рационал гуруҳланиши унинг иқтисодий 
назария амалий мақсадга мувофиқлиги талабларига тўғри келишлиги билан белгиланади. 
Иқтисодий назария харажатлар рўйхатини калькуляцияда бир хил турда тузишни тавсия 
этади. Бу холда маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини ҳосил қиладиган харажатларни 
уларнинг иқтисодий мазмунига мувофиқ гуруҳлаш қўйидагича бўлади: 
• Моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қиймати чегирилгандан кейин); 
• ишлаб чиқариш характеридаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; 
• ишлаб чиқариш ходимлари бўйича ижтимоий ажратмалар харажатлари; 
• ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар 
аммортизацияси; 
• ишлаб чиқариш характеридаги бошқа харажатлар. 
Бундай гуруҳланиш муайян объектга нима сарфланган деган саволга жавоб беради, 
унинг ёрдамида калькуляция қилинаётган объект таннархи қандай унсурлардан иборат 
эканлиги аниқланади. Демак, янги шароитда ишлаб чиқариш таннархига маъмурий, 
тижорат, умумхўжалик ва молиявий харажатлар киритилмайди. Ҳар бир ҳисобот 
даврининг бундай харажатлари сотишдан олинган фойдани камайтириш ҳисобига 
ўтказилади (ҳисобдан чиқарилади). Лекин корхонани ва унинг бўлинмаларини бошқариш 
учун бошқача гуруҳланиш, яъни моддалар бўйича гуруҳланиш зарур. 
Харажатларнинг элементлари харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомда бўйича 
гуруҳланиши қуйидагича кўрсатилган: 
• хом ашё материаллар (чиқиндилар чегириб ташлангандан кейин); 
• асосий ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи; 
• ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар; 
• умумишлаб чиқариш харажатлари; 
• бошқа харажатлар. 
Харажатларнинг бу гуруҳланиши олдингисидан шу билан фарқ қиладики, унда тўғри 
харажатлар уларнинг турлари бўйича (таннарх унсурлари) бўйича кўрсатилади, эгри 


харажатлар эса жамланган (комплекс моддалар билан) харажатлар мажмуасидан ташкил 
топган, яъни бир нечта унсурлардан ташкил топган моддалар билан кўрсатилади. У 
харажатлар нималарга қилинган деган саволга жавоб беради ва шундай қилиб 
харажатларни уларнинг юзага келиши жойлари бўйича ҳисоблаб чиқиш ва бошқаришни 
амалга ошириш имконини беради. 
Харажатларни моддалар бўйича гуруҳлаш таннархни бюджетлаштириш 
(режалаштириш), ҳисоб юритиш ва калькуляция қилишда ишлатилади. Юқоридаги ҳар 
иккала гуруҳлаш илмий асосда ишлаб чиқилади ва амалдаги низом томонидан 
фойдаланиш учун тавсия қилинади. 
Калькуляцияланаётган объектга қилинган сарфлар ҳисоб -китобининг аниқлиги энг 
аввало ҳисобнинг тўғри ташкил қилинишига боғлиқ бўлади. 
Бунинг учун бухгалтерия ҳисоби қилинган сарфлар қандай объектга тегишли 
эканликларига қараб, уларнинг ўртасида аниқ чегараланишни таъминлаши лозим. Бунга 
эса қилинаётган харажатлар тегишли объектнинг номи келитирилган, яхши ташкил 
этилган ҳужжатлаштириш ва муайян харажат қандай объект билан боғлиқ эканлигини 
хатосиз аниқлаб олиш имконини берадиган бухгалтерия ҳисоби тизимида харажатларнинг 
тўғри гуруҳланиши билан эришилади. Бу ерда харажатларнинг таҳлилий ҳисобини 
ташкил қилиш алоҳида аҳамиятга эгадир, чунки таннархни калькуляция қилиш учун 
керакли маълумотлар бевосита таҳлилий ҳисобдан олинади. 
Эгри ишлаб харажатларини тақисмлаш усулини танлашнинг асосланганлиги шундан 
иборатки, танлаб олинган усул шу харажатларни объектлар ўртасида уларнинг ҳажмига 
таъсир этадиган базага мутаносиб тақсимлаш имконини берадиган бўлсин. Масалан, 
ҳаракат энергиясини – асбоб - ускуналар ишининг вақтига мутаносиб равишда, маъмурий 
бошқарув ходимларининг иш ҳақини – маҳсулот ҳажмига мутаносиб равишда, завод 
ичидаги транспортни асраш бўйича харажатларини кўчириладиган маҳсулот оғирлиги ва 
масофасининг узунлигига мутаносиб равишда тақсимлаш мақсадга мувофиқдир ва ҳоказо. 
Лекин, харажатларни ҳар хил белгиларига қараб алоҳида – алоҳида тақсимлаш 
таннархни калькуляциялаш билан боғлиқ бўлган ахборот ишларини ҳаддан ташқари 
қийинлаштириб юборган бўлар эди. Шу сабабли бундай тақсимлаш амалда кенг 
қўлланишга ўрин топмади. 
Амалиётда эгри харажатлар асосан ишлаб чиқариш ишчиларни иш ҳақига мутаносиб 
тақсимланади. Бу усул жуда оддий ва қулайдир. Тўғри, ундан фойдаланиш кўпинча 
маҳсулот таннархини бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин, чунки баъзи эгри 
харажатлар ишлаб чиқариш иш ҳақи билан жуда кам боғланган ёки мутлақо боғланмаган. 
Ундан ташқари, эгри харажатларни тақсимлашнинг фақат бир усулидан фойдаланиш 


калькуляцияларда таннарх тузилишини ўрганишни қийинлаштирадиган катта жамловчи 
моддаларнинг юзага келишига олиб келади. 
Эгри харажатларни тақсимлашнинг кўпроқ такомиллашган усули муоммаларини 
ечиш учун ҳар хил таклифлар мавжуд. Масалан, баъзилар жамловчи (комплекс) 
моддалардан умуман воз кечишни таклиф этадилар. Лекин бундай таклиф у ёки бу ишлаб 
чиқариш участкаларида харажатларнинг жамловчи моддаларнинг мавжуд бўлиши уларни 
бошқариш учун мажбурий ҳисобланган ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш тамойилларига 
тўғри келмайди. Ундан ташқари, жамловчи (комплекс) моддалардан воз кечиш бу 
холларда эгри харажатларни ҳисобга олиш ва тақсимлаш бўйича ишлар ҳажмининг 
кескин ўсиб бориши шароитида мумкин эмас. 
Бошқалар эгри харажатларни тақсимлаш учун база сифатида иш ҳақи эмас, балки 
сарфланган материаллар қийматидан фойдаланишни таклиф қилишади ва ҳоказо. Лекин 
бу усул ҳам ўз камчиликларига эга, чунки барча эгри харажатлар ҳам материаллар 
сарфига боғлиқ бўлавермайди. 
Эгри харажатларни асбоб - ускуналарнинг ишлаши вақтига мутоносиб тақсимлаш 
ҳақидаги олдинга сурилган таклифлар бу масалани еча олмайди, чунки бу холда асбоб - 
ускуна томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот турига сарфланган ҳақиқий 
вақтни ҳисобга олиш зарур бўлади, лекин бундай ҳисоб жуда кўп меҳнат сарфини талаб 
қилиб, амалий жиҳатдан бошқариш жуда қийиндир. 
Эгри харажатларни тақсимлаш муаммосини ечишга корхонанинг техникавий 
таъминлашини такомиллаштириш ёрдам беради. У ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 
бошқаришни яхшилашга олиб боради. Натижада жамловчи (комплекс) харажатлар 
таркибига кирадиган кўпчилик сарфлар учун нормативлар (стандартлар) ишлаб чиқиш 
имкониятлари юзага келади. Бу биринчи навбатда муҳим жамловчи модда ҳисобланган 
умумишлаб чиқариш харажатларига тегишлидир, чунки унга кирадиган кўпчилик сарфлар 
масалан, асбоб - ускуналар амортизацияси, уларни асраш харажатлари, ҳаракат энергияси, 
асбобларни эскириши, транспорт харажатлари ва бошқалар бўйича, тегишли нормалар 
белгилаб, меъёрлаш мумкин; бу харажатлардан ҳар бири калькуляциянинг мустақил 
моддаси сифатида ажралиб, машина - соатлар коэффициенти асосида норматив 
ставкаларига мутаносиб тақсимланади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, бу усул билан асбоб - ускуналарни асраш ва улардан 
фойдаланиш харажатларининг ҳар бир моддасини алоҳида эмас, балки фақат ҳамма 
суммасини тақсимлаш мумкин. 
Демак, таннархни калькуляциялашнинг иқтисодий асосланган усулини яратиш 
муаммоси ҳали тўла ечилмаган. Лекин ишлаб чиқаришга хизмат қилиш ва бошқариш 


харажатларининг мазкур гуруҳини тақсимлашнинг бир прогрессив усулига ўтиш 
маҳсулот таннархини ҳисоблаб чиқаришни анча яхшилайди. 
Умумшилаб чиқариш харажатларининг қолган қисмини ишлаб чиқариш 
ишчиларининг асосий иш ҳақига ва асбоб - ускуналарни асраш ва улардан фойдаланиш 
харажатларига мутаносиб тақсимлаш мумкин. 
Маҳсулот таннархини калькуляциялаш қуйидаги ишларни ўз ичига олади: ишлаб 
чиқарилиши тугалланган ва тугалланмаган ишлаб чиқаришлар ўртасида харажатларни 
чегаралаб олиш, ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотга қилинган сарфларни ҳисоблаб 
чиқиш, чиқиндилар ва қўшимча маҳсулотнинг баҳоланиши ва ҳар бир калькуляция 
қилинаётган объектга тегишли бўлган калькуляциянинг ҳар бир моддаси бўйича 
харажатларни аниқлаш. 
Маҳсулот таннархини калькуляциялашнинг илмий асосда тузилиши қуйидаги муҳим 
принципларга риоя қилишликни талаб қилади: 
• маҳсулот таннархига барча ишлаб чиқариш харажатларини киритиш; 
• ишлаб чиқариш харажатларини иқтисодий белгиси, вақт даври, калькуляция 
моддалари, ишлаб чиқариш жойлари ва калькуляция объектлари бўйича йиғиш 
ва гуруҳлаш; 
• бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан таннархни калькуляциялаш учун 
асосий манбаа сифатида фойдаланиш. 
Калькуляцияни такомиллаштириш борасида ҳисобчилик илмида катта ютуқлар 
билан бигаликда, афсуски, унда айрим камчиликлар сақланиб қолган. Улар энг аввало 
шундан иборатки, маҳсулот таннархини калькуляциялаш усулларини ишлаб чиқишга 
катта эътибор бериб, бизда материалларни тайёрлаш ва маҳсулот сотилиши таннархини 
ҳисоблаб топиш масалаларига камроқ эътибор берилади, бу эса ушбу калькуляция 
объектларини баҳолашнинг тўғрилигига салбий таъсир кўрсатади. Калькуляция тузишда 
сарфларни фақат пул ўлчагичида эмас, балки меҳнат ўлчагичида ҳам ҳисоблаб топиш 
катта эътиборни талаб қилади. 
Биринчи навбатда бу меҳнат унумдорлиги, маҳсулотнинг меҳнат сиғими ва шу 
кабиларга тегишлидир. Айниқса меҳнат сарфининг маҳсулот турлари, уни тайёрлашнинг 
жараёнлари ва ишлаб чиқариш участкалари бўйича ҳисобга олиш муҳимдир. 
Бозор иқтисодиёти ва рақобатчиликнинг ривожланиши шароитида корхонада 
калькуляциялар тузиш керак, лекин маҳсулот (ишлар, хизматлар) тури бўйича харажатлар 
ҳақидаги маълумотларни, одатга кўра, қатъий сир тутиш зарур. Калькуляция масалалари 
билан корхонада умумий (молиявий) бухгалтериядан ажратилган махсус (калькуляция, 


бошқарув) гуруҳи бажаради, чоп этиладиган ҳисобот эса молиявий ҳисоб маълумотлари 
асосида тузилади. 
Бошқарув ҳисобининг маълумотлари амалда ҳисоботда кўрсатилмайди ва фақат 
корхона ичида ишлатилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling