Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
46 гал қуръон Онатойнинг отаси — урушда шаҳид бўлган Сатторқулга бағишланиб ўқилмоқда эди. Султонмурот ўша ибодат маҳалида ҳам кафтлари устидан кўзини очиб қизга қаради. Ҳамма қатори диққат билан разм солиб турган ёш Мирзагул ғоят гўзал эди. Қизнинг юзида чуқур ўйчанлик мавжуд. У Султонмурот томонга қарамади. Шундай, қиз лоақал бир сўз қотмай кетди. Фақат у кетаётиб Султонмуротга қайғули нигоҳ ташларкан, бошини тебратиб қўйди. Эҳ, Мирзагул, эҳ, Мирзагул бекач... Марҳум Сатторқул уйидаги фарёд бир оз пасайди. Атрофга жудоликка кўникишга даъват қилувчи даҳшатли сукунат чўкди. Йиғи — бу норозилик, ғалаён, туғённинг белгисидир, яқиндагина бўлиб ўтган воқеани қайтариб бўлмаслигига тушуниб етиш эса энг даҳшатлиси. Шундай дақиқаларда одамни энг қайғули фикрлар чулғайди. Онатой девор тагида бошини хам қилиб ўтирарди. Султонмурот унга қарашга юраги бетламасди. Қўпол, кучли, баджаҳл Онатойни кулфат букиб қўйганди. Бундан кўра унинг бақириб йиғлагани, уст-бошини йиртиб, ўзини ҳар ёққа ургани яхшироқ эди. Султонмурот қандай қилиб уни бу қайғули, ночор аҳволдан қутқаришни билмасди. Аммо у Онатойга ёрдам қилиши керак эди, қандай йўл билан бўлмасин, унинг ёлғиз эмаслигини, ёнида одамлар, унинг учун жонларини фидо этишга тайёр одамлар борлигини билдириши керак эди. — Онатой, юр, сенга бир гапим бор, — деди унга Султонмурот. Онатой ўрнидан турди ва улар бир чеккага ўтишди. — Хаёлингга бошқа нарса келмасин тағин, Онатой, — деб сўз бошлади Султонмурот жуда ҳаяжонланганидан зўрға сўзлаб. — Ахир мен, ўша... Хоҳласанг ўша рўмолчани сенга бутунлай бераман. Онатой маъюс жилмайди. — Нималар деяпсан, Султон! Керак эмас, — деди у. — Рўмолча сеники, уни ҳеч кимга берма. Мен бўлсам... Сен мени кечир, кечир мени, унут ҳаммасини. Мен энди ҳеч қачон бундай қилмайман, Султон. Энди менга ҳеч нарсанинг кераги йўқ... Менинг отам, у шундай эдики... Биз уни шундай кутаётгандик-ки...— Онатойнинг ўпкаси тўлиб яна ҳўнграб йиғлаб юборди. Энди улар икковлашиб ўзлари туғилган ва яшаётган шу даврлари билан холи қолиб йиғлашарди... Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling