Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
Тўққизинчи боб Оқсой ерларида плуглар ишлаётганига уч кун бўлди. Уч кундирки, қўшчилар ўз отларини тўхтовсиз чучулашиб ҳайдашарди. Ерда Оқсой десантчиларининг илк меҳнатлари маҳсули бўлган қорамтир жўяк ҳосил бўлди. Жўяк соз олинган, кўриб кўз қувонарди. Энди ҳамма иш об- ҳавога қараб кетаверади. Улуғ Манас чўққилари пойидаги бу бепоён тоғ этагида қадим-қадимдан ҳеч ким бузолмаган осудалик ҳоким эди. Чимкент ва Тошкентнинг сувсиз ерларига қараб чўзилган Оқсой дашти шу ердан бошланарди. Чўлнинг бу оёқ тегмаган бош қисмида плуг қўшилган уловлар орқаларидан узун из қолдириб, тепалик томон ўрмалаб кетаётган майда қўнғизларни эслатарди. Ҳозирча учта плуг ишламоқда эди. Эргаш ва Қуббатқулни овулда, кузги экинларни бороналаб, илдиздаги намни йўқотишга ёрдамлашишлари учун бир неча кунга олиб қолишди. Бу ишнинг кечиктириб бўлмаслиги аниғу, бироқ Оқсойда ҳам вақт кутиб турмайди-да: уларнинг мўлжалича, ерни ҳайдашга улгуриш учун ҳамма десант плуглари эрталабдан кечгача ишлаши керак, бўлмаса улгуришолмай, бутун меҳнатлари чиппакка чиқади. Султонмурот қолган икки уловнинг шу кунларда келиб қолишини кутиб безовта бўлмокда эди. Ваъда беришганлари туфайли ҳам у Чекиш бригадир билан қаттиқ айтишиб қолди. — Бориб айтинг, оқсоқол, — деди у, — раис Тиналиевнинг ўзи келиб, ҳал қилиб кетсин. Учта плуг билан бу ерда ҳеч нима қилиб бўлмайди. Топшириқни бажара олмаймиз... Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) www.ziyouz.com kutubxonasi 47 Чекиш чол нима ҳам дерди? Унинг ҳам қўли қисқа. Султонмурот ақлли, тадбиркор бригадирга колхозда ишлаш қанчалик қийин эканлигини тушунади. Унинг ҳам ҳаммасини ўз вақтида, тартиб билан саранжом-саришта қилгиси келади-ю, аммо худди тагингдан чиққан оловдай ташвиш оёғингдан олади, бунинг устига, баҳоргача уни-буни қилиб олишни кўзлайди- ю, одам йўқ, ишчи кучи йўқ, озиқ-овқат йўқ. Унисини қилсанг, буниси қолиб кетади. Кеча у ўтириб бош қотирди. Овулда қаҳатчилик. Запаслари тугай деб қолибди, янги ҳосилгача эса ҳали қайда. Ҳайвонлар қоқсуяк бўлиб қолган, емиш бўлмаса очдан ўлиши турган гап, уларни сўйишдан эса наф йўқ. Касал учун бир кило гўшт сотиб олгани от-улов қилиб бозорга боришади. Бир кило гўштнинг нархи илгариги бутун бир молнинг нархидан қиммат. Бироқ барибир керак-да, боришяпти. Ҳатто от-уловдагина эмас, пиёда бир парча эт деб ўттиз-қирқ километрлаб йўл босиб боришяпти. Салт отлар оёкларини аранг кўтариб босади. Йўлга чиқсанг, оралиқда қолиб кетасан. Қўш қўшиладиган отларни эса зўрға экиш мавсумигагина тайёрлашга улгуришди. Уловлар парвариш қилингану, аммо улар ҳам кўп юк кўтаришга узоқ дош беролмайди. Агар буларнинг ҳаммасини ўйласанг ваҳима босиб кетади. Аммо ҳаммасидан ҳам ёмони уруш бўлиб, унинг ниҳояси кўринай демасди. Биргина тасалли, биргина умид бахш этадиган нарса — немисларнинг мағлуб этила бошлагани, уларнинг ҳамма жойдан сиқиб чиқарилаётгани эди... Бугун эрталабдан ҳаво жўнашиб кетгандай бўлганди. Ҳаво булутли бўлиб, тоғ тепасида гоҳо қуёш кўриниб қоларди, гоҳ осмон бошинг устида сайр эта бошларди-ю, бирдан ҳаво айниб, кўкка яна булут чиқиб қоларди. Тушга яқин бирдан ҳаво совиб, атроф қоронғилашиб кетди. Қорми, ёмғирми ёғиши аниқ эди... Атрофга бутунлай қоронғи чўкди. Тушдан кейин плугчилар бошларини қор ё ёмғирдан беркитиш учун далага қопларни олиб кетишга мажбур бўлдилар. Аввалги ҳайдаб қўйилган жойдан бошлашиб жўякни ичкари томонга ағдариб боришарди. Биринчи бўлиб Султонмурот, ундан икки юз қадамлар орқада Онатой, ярим чақиримча нарида эса Эркинбек борарди. Бутун плугчилар далада ёлғиз эдилар. Уч плугчи-ю олдинда салобатли чўққилар. Уч плугчи-ю ортда бепоён дашт. Раис Тиналиев бу ерда иш бошланган кунларигина бўлди. Иши кўп эмасми, у Чекиш бригадирни шудгорга кўз-қулоқ қилиб қўйиб, ўзи тезда қайтиб кетди. Бугун Чекишнинг ўзи ҳам овудда қолган Эргаш ва Қуббатқулни уловлари билан бу ерга олиб келиш учун жўнаб кетди. Шундай қилиб, учинчи кундир-ки, плугчилар ўз ҳолларича — плуглар, отлар, ҳосилини йиғиб-териб олиб, одамларни тўйдириш учун қайта- қайта ҳайдайвериш лозим бўлган ер билан рўбарў қолишди... Майдон дала шийпонидан узоқда эди. Ўзлари яшаётган ўтовдан, беда ғарамларидан, қоплардаги емлардан, энди уларнинг уйларида нималар бўлса, ҳаммасидан йироқда эдилар. Дала шийпонида фақат кекса ошпаз кампир қоларди. Вақтида овқатни тайёрлаш ўрнига доим ўтин ҳўл, у йўқ-бу йўқ деб зорланиб юрарди. Даладагиларга бир бурда нон билан иссиқ атала бўлса етади-ю, кампир бўлса вайсагани-вайсаган, гўё биров ундан бир нима деб гина қилаётгандай ҳаётдан нолийверади. Овулда кампирни унча билишмасди. Қаерлардандир келиб қолган аёл зди у. Бошқалар уйини, болалари, рўзғор ишларини ташлаб келолмади, у бўлса плугчилар ёнида кун кўришни кўзлаб Оқсойга келишга розилик берди. Майли, еганича есин-у фақат овқатни ўз вақтида тайёрласа бўлгани. Кампир ҳамиша беҳудага елиб-югуради-ю, ҳеч нарсага улгуролмайди. Унга ёрдам қилишга эса плугчиларнинг вақти бормиди. От, бу ўт олдириб қўйсанг ўзи кетаверадиган машина ҳам эмас, бакини тўлдириб миниб кетаверадиган трактор ҳам эмас. Ишчининг ўзи далада худди отдай ишлагач, кейин плугда-ги отларнинг қорнини тўйдиради, суғориб парвариш қилади-да, сўнг ўтовга базўр етиб бориб, ўзини таппа ерга ташлайди... Тонг саҳардан яна ишга... ҳаммадан қийини эрта саҳарда уйқудан туриш... Плугнинг юриб туриши, отлар вазнини йўқотмай, қуввати баҳорнинг охиригача етиши плугчининг катта вазифасидир. Бу муҳим. Жудаям муҳим. Биринчи кунлари, шудгорлашни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling