Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
48
бошлаганларида, отлар ҳар ўн-ўн беш қадамда тўхтаб дам оларди, ҳансираб қолишарди. Шунда 
тишни сал кўтаришга, ерни саёзроқ ҳайдашга тўғри келарди. Бироқ бу вақтинча, отлар 
бўйинтуруққа ўргангунларича қўлланилди. 
Бугун иш сезиларли даражада яхши кетди. Отлар энди кўникиб қолишганларидан плугни 
баравар тортишарди, тўрталови бир-бирларига яқин туриб олиб ерга энкайишиб, худди 
дарсликдаги бурлакларга ўхшаб жон-жаҳдлари билан олдинга интилиб боришарди. Қадам-
бақадам, қадам-бақадам ер бағрини ёриб бораётган плугни итариб боришарди. 
Бироқ об-ҳаво панд беряпти-да. Мана, қор ҳиди келиб, учқунлар пайдо бўла бошлади... 
Демак, қиш ҳали ҳунарини кўрсатиб улгурмай кетиш олдидан яна бир бор ўзини эслатиб 
қўймоқчига ўхшайди. Бекорга бундай қиляпти. Айниқса, бу қўшчилар учун жуда ёмон бўлди... 
Султонмурот бошига қоп ёпиниб олди, бироқ барибир қордан сақлана олмади. Ерни ағдариб 
бораётган отга миниб олиб, боши узра қамчи ўйнатиб бораркан, шамол унинг ёнларини очиб 
юборарди. Қалин ёғаётган ҳўл қор тезда эриб кетар, атроф живир-живир қиларди. Тоғлар қор 
пардасига чулғанган эди. Фақат бу сукунатда ёғингарчилик домида қолиб қий-чув кўтараётган 
қушлар қийқириғини эслатувчи плугчиларнинг отларни қичаб бақириб-чақираётганликлари 
қулоққа чалинарди. Плуглар тинмай ишларди. Қоп-қора плуглар худди тўлқин устида жавлон 
ургандек гоҳ тепаликлар узра пайдо бўлиб қолар, гоҳ пастликларга шўнғиб ғойиб бўларди. 
Унга қўшилган отлар энгашиб, худди тупроқ остидан чиқаётгандай, чуқур-чуқур нафас 
олиб, ўрмалаб боришарди. Қор уларнинг иссиқ, таранглашган елкаларидан бир онда иккала 
ёнига оқиб тушарди. Ер бўкиб кетган, туёқлар ости сирпанчиқ, жабдуқлар ҳўллигидан зилдай 
оғир плуг тишларига ернинг ёпишқоқ қатлами ботиб қолганидан отларга жудаям қийин эди. 
Бироқ плугларни тўхтатиб бўлармиди. Ҳайдашни давом эттиравериш керак. Эртага қуёш 
чиққач бу жўякларга шабада тегиб, шудгор тайёр бўлади. Вақтни бой бермаслик зарур. 
Плуг ерга тиқилиб қола бошлади. Султонмурот тез-тез эгардан тушиб қамчи дастаси билан 
тишларни лой парчаларидан тозалар, орқада келаётган Онатой ва Эркинбекларни чақирар, 
улардан жавоб овози келгач, яна ҳўл жабдуқли ва бутун баданлари шалаббо бўлган отлар 
орасидан жўяк тортаётган отга яқинлашиб, эгарга тирмашиб чиқар ва яна олға интиларди. 
Қор эса ҳамон ёғишдан тўхтамасди. Қоп-қора плуг қўшилган отлар худди оппоқ туманда 
сузиб бораётган кемани эслатарди. Барча товушларни ютиб юбораётган қор сукунатида дала 
бўйлаб биргина плугчиларнинг ҳайқириғи янграрди. 
— 
Она-то-ой! 
— 
Эркин-бе-бек! 
— 
Султонмуро-о-от! 
Юзлардан сув оқар, бу эриган қорми, терми, билиб бўлмас, юган тутган қўллар шишиб, 
совукдан муздек қор томавериб кўкариб кетган. Бир-бирига суйканишиб кетаётган отлар 
орасидаги оёқлар икки томондан қисилиб оғрир, уларни қаёққадир силжитгинг келади-ю, аммо 
жой йўқ. Бунинг устига, Султонмурот ортидан Онатой ва Эркинбек келаётганини, улар учаласи 
— 
олтита плуг тиши эканлигини, куппа-кундуз куни Оқсой ерларини ҳайдаётган бу тишларни 
тўхтатиб қўйишга ҳаққи йўқ эканлигини тушунарди. Фақат отлар чидаб берса, ҳолдан тойиб 
қолмаса бўлгани. Шунинг учун ҳам у хаёлан отларга мурожаат қилар, ўгит берарди: 
«
Сабр қилинг, Қамбар отадан
3
тарқаган зотлар, аҳиллик билан баравар тортинглар. Ахир ҳар 
доим пгундай қийналмайсизлар-ку. Бугун қор ёққан бўлса, эртага эриб кетади. Олға, ҳа, олға, 
чу, жониворлар! Сабр қилинг, Чўлпон ота насллари, ҳув, ана, олдинда пайкал охирлаяпти. 
Ҳозир ўша ердан бурилиб орқага қайтамиз. Сабр қилинглар, қадамларни бўшаштирманглар. 
Сизларни плугдан чиқаришга менинг ҳақим йўқ. Биз шунинг учун ҳам сизларни қиш бўйи 
парвариш қилдик. Бошқа йўл йўқ. Мен сизларни юмшоқ
г 
қаттиқ ерни ҳайдашга ундаяпман, 
3
Қамбар ота - отларнинг афсонавий ҳимоячиси. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling