Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
58
касал бўлиб қолибди. 
- Бераман, қайноқ сут бераман, бор, бора қол, худо хайрингни берсин. - У чолни 
кузатгандан кейин ҳам ҳамон жаврарди: - Нимага бундай қилиқ чиқариб қолди? Ҳеч 
қачон, ҳеч кимга гап қайтармас-ди, мўмин-қобил, хокисор эди, мана энди бўлса... Тағин 
Ўразқулнинг отига минибди-я, яна чопганига куяйми. Бунинг ҳаммаси сенинг касрингга, - у 
бола томонга ўқрайиб қаради. - Ким учун балога гирифтор бўляпти ўзи... 
Кейин болага у жизғирилган ёғ билан қайноқ сут олиб келди. Сут боланинг лабини 
куйдирди. Кампир эса уни зўрлар, мажбур қиларди: 
- Ич, иссиқроқ ич, қўрқма. Шамоллашни фақат иссиқ билан ҳайдайсан. 
Бола куйиб борар, кўзларига ёш қалқиб чиққанди. Кампир ҳам бирдан шафқатлироқ бўлиб 
қолди: 
- Хўп, совут, озроқ совутгин... Менга энди шу етмай турган эди, касалингни шундай пайтга 
тўғри келганини қара! - хўрсинди у. 
Боланинг қачондан бери сийгиси қистарди. У ўрнидан туриб бутун баданида аллақандай 
ғайритабиий, ширин ҳорғинлик сезди. Бироқ кампир буни пайқаган эди: 
- Нима, ёзилмоқчимисан? 
- Ҳа, - тан олди бола. 
- Тўхтаб тур, ҳозир. Кампир уйга тоғора олиб келди. 
Бола ўнғайсизланиб тескари ўгирилиб жомга чоптир-ди, сийдигининг бундай сариқ ва 
қайноқлигига ажабланарди. 
Энди у ўзини анча яхши ҳис қилди. Бошининг оғриғи ҳам камайди. Бола тўшакда тинчгина 
ётар, бувисининг хизматидан миннатдор бўлиб туриб, хаёлдан ўтказди: эртага эрталаб соғайиб, 
албатта мактабга бориши керак. У яна мактабида яқинда ўзларининг ўрмонида пайдо бўлган уч 
буғу ҳақида қандай қилиб ҳикоя қилиб беришигача ўйлаб қўйди, яъни буғуларнинг оқ урғочиси 
- бу ўша Шохдор она буғу, унинг каттагина ва бақувват боласи ҳам бор, улар билан улкан 
шохли баҳайбат қўнғир буғу ҳам бирга, у жуда кучли бўлиб, Шохдор она буғу ва унинг 
болаларини бўрилардан қўриқлайди. У яна шулар билан бирга, агар буғулар шу ерда қолиб, ҳеч 
қаёққа кетиб қолмаса, унда Шохдор она буғу тезда Ўразқул амаки билан Бекей холага сеҳрли 
бешик келтириб беришини ҳам ҳикоя қилишни кўнглига тугиб қўйган эди. 
* * * 
Буғулар эса эрталаб сув ичгани тушди. Қисқа куз қуёши тоғ тизмаларининг ярмига 
кўтарилганда улар юқоридаги ўрмондан чиқиб келди. Қуёш кўтарилган сари, пастда тоғлар 
ораси шунча ёруғ ва илиқ бўлиб борарди. Тунги ғавғодан сўнг ўрмон жонланган, нур ва бўёқлар 
жилва қилар эди. 
Буғулар дарахтлар орасидан ўтиб, офтобрўй ялангликларда исиниб, шабнамли баргларни 
бутоғи билан чимдиб шошмай келарди. Улар ўша тартибда: - олдинда эркак буғу, ўртада буғуча 
ва охирида - икки биқини дўппайган Шохдор она буғу. Буғулар кеча Ўразқул Мўмин бобо 
билан лаънати қарағай ёғочни дарёга олиб тушган ўша сўқмоқдан келишарди. Судраш 
натижасида чимзор юзасида қолдирган бир текисдаги тарам-тарам излар тоғли қора тупрокда 
ҳали ҳам бояги-боягидек турарди. Бу сўқмоқ кечувга, ёғоч ташлаб кетилган жойга олиб 
борарди. 
Буғулар бу ер сув ичишга ўнғай бўлгани учун шу жойга йўл солди. Ўразқул, Сейдаҳмад ва 
ёғочга келган икки киши трос билан дарёдан ёғочни судраб чиқиш учун машинани қулайроқ 
жойга ҳайдаб келишни кўздан кечириш учун шу томонга келишарди. Мўмин бобо бошини қуйи 
солиб, имирсилаб орқароқда келарди. У кечаги жанжалдан сўнг нима бўлишини, ўзини қандай 
тутишини, нима қилишини билмасди. Ўразқул уни ишга қўядими? Кечагидек ҳайдаб 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling