Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
17
—1449 йил... Бу йил тарихимиз саҳифаларига Мирзо Улуғбекнинг ўз ўғли Абдуллатиф 
томонидан қатл этилиши воқеаси билан муҳрланган. Худди шу йили Улуғбекнинг шогирди Али 
Қушчи — 15 минг жилддан иборат бебаҳо китоблар хазинасини яширишга муваффақ бўлади. 
Буларни аниқлаганимдан кейин янада катта иштиёқ билан изланишни давом эттирдим. Китобда 
маъно англатмайдиган турли узуқ-юлуқ қайдлар, кишиларнинг қарзлари ҳақидаги маълумотлар 
ҳамда яна бир неча кишиларнинг исми ҳам мавжуд эди. Нажмиддин Алихондан бошланган 
кетма-кетлик Муҳаммад Сиддиқ исмли кишининг номи билан тугаганди. Улар ичида Малик 
Юсуф мунши, Амир Фузайл додҳоҳ, Зайниддин муҳрдор, Рукниддин товочи, Амир 
Ялангтўшбий, Абдулазизхон, Иброҳим Оталиқ, Амир Шоҳмурод, Ниёзхўжалар бор эди. 
Нажмиддин Алихон Мирзо Улуғбек саройининг “фарзанди аржуманди” — Али Қушчининг 
суюкли шогирдларидан бири экан. Кетма-кетлик бир авлодга мансуб эмаслигидан бу авлодлар 
шажараси эмас — бу хазина қўриқчилариники эканини англадим. Шунда бобом менга айнан 
халқ тилида юрадиган бир афсонавий хазина сири ҳақида айтмоқчи бўлмаганмикан, деган ўй 
ўтди бошимдан. Конверт ичидаги сомон парчаси ҳам Исмоил Сомонийнинг афсонавий 
хазинасига ишорадек туюлди. Назаримда ўша хазина йиллар ўтиб, Соҳибқирон Амир 
Темурнинг ихтиёрига ўтади. Темурдан набираси Мирзо Улуғбекка. Сабаби Соҳибқирон 
набираси Мирзо Улуғбек туғилганида унга Муҳаммад Тарағай деб ўз отасининг исмини қўйган 
ва унинг тимсолида падари бузрукворини кўрган. Гарчи ўлими олдидан катта ўғли 
Жаҳонгирнинг фарзанди Пирмуҳаммад Мирзони валиаҳд деб танлаган бўлса-да, мутлақо 
махфий бўлган афсонавий хазинанинг сирини тожу-тахтдан ҳам илмни афзал биладиган шу 
суюкли набирасига ишонган. Шундан кейин бу сир Улуғбекдан севимли шогирди Али Қушчи 
орқали фақат жон узилар чоғи айтилиши шарти билан кейинги хазина ворисларига ўтиб келган. 
—Хўш ўша хазина қаерга яширилган экан? 
Беҳбуд менга қараб жилмайди. Кейин чап лаби ва қоши ҳамоҳанг кўтарилиб, елка учирди:
— Билмадим, ҳар ҳолда — тўғри келган жойга бўлмаса керак. Айтмоқчиманки, ҳамма нарса, 
китоблар хавфсизлиги, уларнинг чириб кетмаслиги, ҳаво билан таъминланиб туриши олдиндан 
ҳисобга олинган ва режалаштирилган жойга. Билсанг, дунёда бундай афсонавий хазиналар 
бисёр. Ҳиндистон ва Цейлондаги Будда эҳромлари, Америкадаги ацтеклар ва Германиядаги 
нибелунглар олтин хазиналари бунга мисол бўла олади. Уларнинг барчаси ақл билан 
тилсимланган. Уларни кашф этиш учун юксак тафаккур керак....
Мен ҳам Беҳбуднинг хаёллари асирига айланиб қолдим. 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling