Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
30
иккита. Бири 114 сурадан иборат Қуръонни билдирса, иккинчиси унинг 114- “Нас” сурасини 
англатади. Яъни “Одамлар”. Кўриниб турибдики, номида ҳам мурожаат бор. У бешта оятдан 
иборат экан: 
1. Қул аъузу би роббиннаси — Паноҳ сўрайман, одамларнинг роббисидан.
2. маликиннаси — Одамлар подшоҳидан,
3. илаҳиннаси — Одамлар илоҳидан паноҳ сўрайман.
4. мин шаррил васвасил хоннаси — беркиниб, кўриниб турувчи васвасачининг,
5. Аллази йувас вису фи судуриннаси — одамлар қалбига васваса соладиганларнинг,
6. минал жиннати ваннас — жинлар ва одамлардан бўлганнинг ёмонлигидан деб айт.
Бу рақамларнинг биринчиси оятни, иккинчиси ўша оятдаги нечанчидир ҳарфни билдиради. 
Хайрият... аниқлагандай бўлдим. Ҳар холда маъно англатувчи сўз ҳосил бўлди — “Байтул 
Тимуру”. Бу арабчадан таржима қилинганда “Темурнинг ошиёни” деган маънони англатади”.
Биз бир-биримизга термулиб қолдик.
— Бу нима дегани, бу Темур яшаган қасрми ёки унинг ҳоки қўйилган Гўри Амир 
мақбарасими?”, — деб савол бердим. 
— Бу Темур ғори, — деди Беҳбуд. — Туни билан шу ҳақида ҳам ўйладим. Қасрга ёки 
мақбарага хазина яширилмайди. Мободо шунақ бўлса, катта таваккалчилик бўларди. Қолаверса, 
биздан олдингилар кўп бор у ерларни текшириб чиққанлар. Ғор эса ҳеч кимнинг эсига 
келмаган. Ундан Соҳибқирон давлат теппасига келмасидан бурун фойдаланган. Аммо 
“Зафарнома” ва “Темурнома”да ҳам у йўл-йўлакай эслаб ўтилади, холос. Амир Темур қийин 
вазиятда қолган бир пайтида ўзига бошпана бўлган табиатнинг бу ошиёнини унутиб қўймаса 
керак ҳар ҳолда?! Эндиги манзилимиз аниқ бу— Темур ғори. 
Ўзга юртлардан паноҳ истаб 
 
1939 йил. Қарши шаҳри. Содиқжон ортларидан изма-из чопиб келаётган одамни 
таниди. Бу маҳбус Ғулом эди. Уччовлон туя юриш билан, Қашқадарё бўйига етиб келишди. Сал 
нарида анча йиллар муқаддам Бухоронинг сўнгги амири Амир Олимхон Беҳбудий шаҳрида 
ҳокимлик қилганида қурдирган кўприк виқор тўкиб турарди. Содиқжон ойнинг хира ёғдусида 
шовуллаб ётган дарёга тикилди. Дарёнинг суви кам, ичида кичик-кичик қамиш билан қопланган 
оролчалар пайдо бўлганди.
— Ҳализамон етиб келишади, дарёнинг ичига тушиб, моллар юрган издан оқим бўйлаб 
юрамиз, — деди Содиқжон. Кейин ўғлининг қўлидан тутиб, ўша томонга юриб кетди.
Узоқ-узоқлардан кўриниб турган тоғ томонга юзланиб турган Ғулом бир муддат туриб 
қолди-да, кейин уларнинг изидан юрди. Уччовлон шу тарзда тинимсиз йўл босишди. Кўп 
юрганларидан ҳарчанд чарчаган бўлса-да, ўтириб нафас ростлаётган чоғларида ҳам, 
эҳтиёткорликни унутмади. “Токи таъқибда эканмиз, ухлашга ҳаққим йўқ”, деб ўйлади. У 
мудроқни ҳайдаш учун, тез-тез кўзларини ишқалаб турди. Хаёлида ўтмиш хотиралари 
гавдаланди. У Қаршига Фарғонадан келганида эндигина 14 баҳорни қаршилаган эди. Уни 
Беҳбудий шаҳрига шаҳар беги Тоғайбекнинг биринчи маҳрами ҳамда зиндонбони Аҳмад олиб 
келганди. Улар узоқ қариндош ҳам эдилар. Ўшандан буён унинг хизматини қилиб юради.
Кунларнинг бирида зиндонда жадидлар раҳнамоси Маҳмудхўжа Беҳбудий ётгани ҳақида 
эшитди. Содиқжон бир-икки йил аввал Самарқандга борганида муфти ёзган “Падаркуш” 
театрини кўрганди. Кейинчалик, хат-саводни ўрганиб, бу муҳтарам зотнинг “Ойна” журналини 
ўқиб юрди. Ўшандан буён бу зотга ихлоси баланд эди, ғойибона учрашиб, суҳбатлашишни орзу 
қиларди. Тақдир шундай тақдир этган экан.
Ўша машъум воқеа рўй берган куни биринчи маҳрамнинг буйруғи билан зиндонга кириб
Маҳмудхўжадан махфий васиятномани олди. Чиқиб кетар асносида, эса миллат отасидан 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling