Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
37
бўлмаса ўзлари кўмишларини айтишибди. Қўшнилари ҳам унинг қариндошларини 
билмасликлари боис, ҳатто ўзи билан бирор марта ёзилиб гаплашмаганлари сабабли шундай 
қилсангиз маъқул дейишибди. Улар шу бўйи қорасини кўрсатмабди. Лекин у қаерга кўмилди, 
қабри қаерда, уни суриштириб келган милиция формасидаги кишининг исми ким, қаерда 
ишлайди, кўриниши қандай, булар ҳақида тузукроқ бирор нарса айтиб бера олишмади. Фақат 
Беҳбуд йўқолиб қолишидан бир неча кун аввал ҳар-ҳар замонда арзимаган пул эвазига уйини 
тозалаб турадиган қўшни кампирга у ўзи доим қўлидан қўймайдиган қўлдафтарини менга бериб 
қўйишини тайинлаб кетган экан. Излашдан маъно чиқмаслигини тушуниб турардим. Дастлабки 
кунларда ундан қолган китобларни, жандаси чиқиб кетган қўлдафтарини ўқиб юрдим. Бир 
йилгача у билан ўтказган кунларим, эшитган мароқли ҳикояларим бот-бот ёдимга тушиб 
кетаверди. Яхшиям бахтимга Сайёра бор экан. Гарчи унинг отаси ҳам изсиз ғойиб бўлган, 
уйларидаги бор экспонатлар бир кечада йўқолган эса-да, у куйган кўнглимга малҳам бўлди.
Бир йил ўтгач, хат олдим. Йўқ, балки олдим десам, хато бўлар. Аниқроғи, китобларим 
ичидан топиб олдим. Уни ким ёзгани ноъмалум эди. Аммо унда бир парча сомон ҳамда бир 
вароқ қоғозга муҳр этилган дум чиқарилган думалоқ халқа ва 137 деб ёзилганди. Дастлаб, 
хамхоналаримдан бири ҳазиллашган бўлса керак, деб ўйлаган бўлсам-да, кейин тўсатдан 
Беҳбудининг қўлдафтарига ёзилган сўнгги жумлаларни хотиримга келди. Уларни эътибор 
билан ўқимаган эканман ҳатто. Қайтадан базўр ҳижжалаб ўқий бошладим: “Нега Маҳмудхўжа, 
ўзининг ўғилларига — Масъудхўжа, Мақсудхон, Матлубхон деб исм қўйган? Нега ҳатто 
ўзининг исми ҳам “м” ҳарфи билан бошланади. Бунда қандайдир сир яширин эмасми? Махфий 
васиятномасида ҳам кишини ажаблантирадиган ягона нарса бор — у ҳам бўлса, негадир 
шогирди ва маслакдош биродари Ҳожи Муинни тилга олмаган. Яна “м” ҳарфи. Бу нимани 
англатади?”
Вароқнинг энг пастига ёзган сўзини тушуниб бўлмади. Адашмасам, “қон доғи” дейилгандек 
эди, аммо ундан бирор маъно чиқара олмадим. Уч-тўрт кунча ўйлаб юриб, мактубдаги белги — 
халқадан чиқарилган дум арабча “м” ҳарфи бўлса керак, деган хаёлга бордим. Хўш шундай 
бўлса, нима бўлибди? Бошим ғовлаб кетди. Кейин умуман бу ҳақида ўйламай қўйдим. Лекин 
Беҳбудни тирик, деб ўйлашимга асос топилганидан қувончим ичимга сиғмасди. Ҳар ҳолда, энди 
бу хатни у ёзганига шубҳа қилмаётгандим.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling