Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
 
 
 
-расм. Ички тузилиши бўйича ажралиб турувчи оддий геометрик шакллар (Э. 
Арнбергер бўйича). 
Абсолут узлуксиз шкала 


25 100 500 100 10000 50000 100000 
 
 
 
 
 
 
 
 
Абсолут поғонали шкала 
 
 
Шартли узлуксиз шкала 
 


 
1-3 10-30 
3-10 30-100 100-300 300-1000 
 
 
Шартли поғонали шкала 
1-3 10-30 
3-10 30-100 100-300 300-1000 
9-расм. Белгилар усулининг ҳар хил кўрсаткичларда тасвирланиши. 
Агар масштаб асосида олинган белги жуда катталашиб ҳудудга сиғмай қолса, у 
ҳолда майдон ўлчови олинади. Агар бу вариант ҳам «торлик» қилса, унда кўрсат-
кичлар учинчи даражали илдиздан чиқарилиб, куб ўлчовида берилиб, ҳажм орқали 
кўрсатилади. Қайси ва-риантдалигидан қатъи назар, тасвир-ланаётган кўрсаткич 
белгиларнинг катталигига мутаносиб тушса, яъни аниқ кўрсатса, у абсолут кўрсат-
кич бўлиб ҳисобланади. 
Миқдорлар абсолут ва шартли кўрсаткичларда тасвирланиб, узлуксиз шартли ва 
узлуксиз поғонали шкалада кўрсатилиши мумкин (9-расм). 
Белгилар усули шартли узлуксиз шкалада берилганда миқдор кўр-саткичлари 
аниқроқ тасвирланади. Лекин белгилар ўлчамидаги тафовут жуда катта бўлиши 
мумкин. Шунинг учун узлуксиз шкала-даги белгилардан маълумотнома типидаги 
ва олий ўқув юртлари учун мўлжалланган карталарни тузишда фойдаланилади. 


Поғонали шкаладаги белгиларда миқдорлар маълум гуруҳларга ажратиб тасвир-
ланади. Бунда белгилар ўлчами миқдорни аниқ кўрсатмайди. 
Мамлакат шаҳарларини картага туширишда поғонали шкала қўл-ланилганда 
деярли бир хил аҳоли сонига эга бўлган ва сони бир-би-ридан анча фарқ қиладиган 
шаҳарлар ҳам бир поғонага тушиб қолиб, улар орасидаги тафовут билинмай 
қолади. Масалан, Ўзбекисон географик атласидаги (1999) аҳоли картасида, 
поғонада 100 мингдан 500 000 гача аҳоли сони олинса, шу поғонага аҳолиси 382 
минг бўлган Наманган шаҳри ҳам ва аҳолиси 110 минг бўлган Tермиз ҳам кириб 
кетади. Лекин аҳолиси 90 минг бўлган Бекобод эса (20 минг фарқ бўлса ҳам) бошқа 
поғонага ўтиб қолиб, картанинг аниқлиги бироз пасаяди. Шунинг учун бу усул 
фақат ўқув карталари тузишда қўлланилиб, карта легендасида белгиларнинг аниқ 
қийматлари берилади. 
Белгилар ёрдамида ҳар хил мазмунга эга бўлган кўрсаткичларни ва уларнинг 
йиллар бўйича ўсиши (динамикаси) ни ҳам кўрсатса бўлади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling