Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯНИНГ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

4.2. КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯНИНГ 
ОМИЛЛАРИ 
Картографик генерализациянинг асосий омилларига карта мақсади, 
масштаби, мазмуни ва тури ҳамда картада тасвирланаётган ҳудуднинг 
ўзига хос географик хусусиятлари, ундаги объект ва жараёнларнинг 
илмий жиҳатдан қанчалик ўрганилганлиги ҳамда картани жиҳозлаш 
усуллари киради. Бу омиллар генерализация жараёнига қандай ёндашиш 
кераклигини, генерализация қилиш турлари ва шарт-шароитларини 
белгилайди. 
Картанинг мақсади. Картада асосан муайян мақсадга мос келадиган 
жараён ва объектларгина кўрсатилади. Картанинг мақсадига мос 
келмайдиган бошқа жараён ва объектларни тасвирлаш картани фикран 


идрок қилишга халақит беради, у билан иш-лашни қийинлаштиради. Ўқув 
карталарида картанинг мазмуни ўқув дастурларига мос равишда, талаба ва 
ўқувчиларнинг ёши, билим даражасини эътиборга олиб тузилади. 
Масалан, ўқув картаси аудито-рияда ёки синфда (хонада) ўқув қуроли 
сифатида ишлатиладиган бўлса, у ҳолда карта мазмунининг энг муҳим 
элементлари ва ўқув дастурига мос келадиган маълумотларгина сақлаб 
қолинади, карта маъносини ортиқча қисмларга бўлиб юбормасдан, анча 
умумлаштирилиб йириклаштирилган кўринишда тасвирланади. Агар карта 
илмий маълумотнома мақсадида тузилган ва стол устида фойда-
ланиладиган бўлса, у ҳолда карта маъноси карта бўйича мазкур масштаб 
учун иложи борича кўп ҳажмдаги маълумотларга эга бўлиши керак. 
Картанинг масштаби. Генерализацияга масштабнинг таъсири шунда 
намоён бўладики, йирик тасвирдан майда тасвирга ўтишда карта майдони 
(ўлчамлари) қисқаради (масалан, Ер юзасидаги 1 км
2
майдон 1:1000 
масштабли картада 1 м
2
, 1:10 000 масш-лабда 1 дм
2
, 1:100 000 масштабда 1 
см
2
ва ниҳоят 1:1 000 000 масштабли картада эса атиги 1 мм
2
га тенг 
бўлади, холос). Майда масштабли картани тузиш учун асос қилиб олинган 
йирик масш-табли картада бўлган ҳамма майда-чуйда деталларни ва 
уфсилотларни майда масштабли картада тасвирлаш мумкин бўлмай 
c|олади, шунинг учун уларни саралаш, илмий асосда мантиқан 
умумлаштириш зарур бўлади. Картанинг масштаби майдалашгани у и 
унинг фазовий қамраб олиши ошади, у ҳам генерализацияга 
И
.
И
ъсир 
қилади. Йирик масштабли картлар учун муҳим бўлган Обектлар, воқеа, 
ҳодиса ва жараёнлар (масалан, кўприклар, электр Имиялар, маҳаллий 
ориентирлар) майда масштабли картада ўз лҳамиятини йўқотади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling