Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

IIИшларни ташкил қилиш. 
1. Ҳар йилги қилинадиган ишлар режасини ишлаб чиқиш. 
2. Сарфианадиган пул маблағларини ҳисоблаш. 
Географик тавсифда иқлимга тегишли маълумотлар, яъни фасллар 
бўйича очиқ ва булутли кунлар, ёғин-сочинлар миқдори ва бошқалар 
берилади. Чунки бу маълумотлар аэрофотосъёмка ишлари ва дала 
ишларини олиб бориш билан боғлиқдир. 
Сув объектлари бўйича: дарёлар бўлса, уларда сувнинг энг кўп ва энг 
кам пайти, музлаш, муздан ҳоли бўлиш пайтлари ва ҳоказолар 
аниқланади. 
Релъефга умумий таъриф берилиб, умумий қиялик ва энг баланд 
жойлар, йўлсиз жойларнинг характери, тоғли жойларнинг ҳолати, 
ботиқликлардан ўтиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ва вақти ай-тиб 
ўтилади. Ўсимлик ва грунт тўғрисида мукаммалроқ маълу-мот берилади. 
Ижтимоий-иқтисодий 
кўрсаткичларда 
хўжаликлар 
ва 
уларнинг 
кўрсаткичлари, ихтисослашиши, улардаги ишчи кучи тўғрисида қисқача 
маълумот берилади. 
Географик тавсифга ўша ҳудуд бўйича олдин нашр қилинган ҳар хил 
масштабдаги карталар ҳам илова қилинади. 
Геодезия бўлимида планли ва баландлик асосларини яратиш ва 
аэросуратларни бир-бири билан боғлаш кўзда тутилиб, асосий 
нуқталардан ташқари қўшимча нуқталар ҳам аниқланади. Аэросъёмка 
қилиш учун ёрдамчи нуқталар ҳам аниқланади Бу ишларни картограф-
муҳаррир бажаради. Картограф қайси жойларнинг плани фототеодолит 


йўли билан, қайси жойларники мензула билан олинишини аниқлайди. 
Камерал шароитда қилинадиган ишлар аниқланиб, янги тех-никадан 
фойдаланиш жараёнлари ҳам кўрсатилади. 
Лойиҳада съёмка материалларини таҳрир қилиш вақтлари ҳам 
кўрсатилади. Уларга қўйиладиган талаблар ҳам аниқланади. Tайёргарлик 
ишларини бажаришда экспедитсия муҳаррири билан картография 
корхонасининг катта муҳаррири маслаҳатлашиб, бирга-ликда иш олиб 
борилади. Камерал шароитда карта тузишда ҳам олдиндан тайёргарлик 
ишлари олиб борилади. Бунда ҳам тузиладиган топографик карталарнинг 
ўрни аниқланиб ўрганилади. Муҳаррир таҳририй йўриқномалар тузиб, иш 
олиб боравчиларни иш бошлан-гунга қадар таништиради. Камерал 
шароитда карта тузилганда янги метод ва асбоблардан ҳам фойдаланиш 
кўзда тутилади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling