Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

■ НАЗОРАT САВОЛЛАРИ 
1. Tопографик картанинг географик элементларига қайсилар киради? 


2. Tопографик карталар қандай мақсадлар учун ишлатилади? 
3. Tопографик карталар қандай усуллар ёрдамида яратилади? 
4. Аэротопографик усулда топографик карталар қандай яратилади? 
5. Муҳаррирни далада карта яратишда бажарадиган ишлари нимадан 
иборат? 
6. Далада аэросуратларни дешифровка қилишда асосан нимларга эътибор 
бериш керак? 


7-боб. КАРTА TУЗИШДА БАЖАРИЛАДИГАН 
МУҲАРРИРЛИК ИШЛАРИ 
 
7.1. УМУМИЙ МАЪЛУМОTЛАР 
Маълумки, топографик карталар ҳам далада, ҳам камерал шароитда 
яратилади. Камерал шароитда йирик масштабли карталар асосида майда 
масштабли карталар тузилади. Улар асосан уч хил йўл билан бажарилади. 
1. Йирик масштабли карталар асосида майда масштабли карталар 
тузиш. 
2. Стереофототопографик усулда чизиш. 
3. Карталарни янгилаш. 
Биринчи усулда математик асосни яратишда керакли манба-ларни 
ўрганиш, тузиш ва нашр қилиш нусхаларини (оригиналини) тайёрлаш 
жараёнлари камерал шароитда амалга оширилади. Бу усулда тузилаётган 
карта 1:50 000 бўлса, фойдаланиладиган карта 1:10 000 ёки 1:25 000 
бўлиши мумкин. Йирик масштабли карталар генерализация қилиниб, 
элементларни бир-бирига боғлаб, кераклигини танлаб, тасвирланаётган 
ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда тузилади. 
Дастлабки нусхани тай-ёрлашда икки хил технологик жараёндан 
фойдаланилади. 
1. Фотомеханик усулдан. 
2. Гравирлаш — пластикларда иш олиб борилиб, тузиш ва нашр қилиш 
нусхаларини яратиш. 
Камерал шароитда топографик карта тузишда тузувчи нафақат ўша 
жойни кўриш имконига эга бўлмайди, ҳатто уни аэросура-тидан ҳам 
фойдаланмайди. У фақат йирик масштабли карталарнинг географик 
тавсифидан фойдаланади, холос. Бу ерда асосий ишни картограф-
муҳаррир бажаради, у шу ҳудудга тегишли ҳамма манбалардан 
фойдаланиб, генерализация қилиш тавсияномасини ёзади ва шу асосда иш 


олиб боради. 
Иккинчи усулда, яъни стереофототопографик усулда картаси 
тузиладигандан жой тўғрисида маълум даража дала материалларидан 
фойдаланилади ва қуйидаги ишлар бажарилади: 
1) карта дастлабки нусхасининг математик асоси тайёрланади; 
2) картографик манбалар керакли масштабга келтирилади; 
3) камерал шароитда аэросуратлар дешифровка қилинади (далада 
олинган материаллар асосида); 
4) фотограмметрик ишлар бажарилади (баландлиги аниқланган 
нуқталар кўпайтирилиб абсолут баландликлари берилади ва бошқа 
рақамли кўрсаткичлар ҳам аниқланади); 
5) далада аниқланган абсолут баландликлар асосида стереорисовка 
бажарилади; 
6) тузиш оригинали тайёрланади; 
7) нашр қилиш нусхаси тайёрланади. 
Янги асбоблардан фойдлаланиш ҳисобига иккита жараён бир вақтда 
бажарилиши мумкин, яъни стереорисовка ва камерал шароитда 
дешифровка қилиш. Лекин бундай шароитда карта тузувчи етарли 
малакага эга бўлмоғи лозим. Ишлар тамом бўлгандан сўнг муҳаррир ҳар 
бир жараённи назорат қилиш билан бажарилган барча ишларни 
текшириб чиқади. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling