Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
10.4. ГИПСОМЕTРИК КАРTАЛАР 
Релъеф топографик, обзор-топографик майда масштабли умумгеографик карталарда 
ҳам гипсометрик усулда тасвирланади. Лекин бу гипсометрик карталар эмас. 


Картанинг асосини релъеф ташкил қилиб, горизонталлар ораси ранг билан 
тасвирланган, ҳар бир қабул қилинган баландлик шкаласи рангда алоҳида ажралиб 
турган ва гидрография билан боғлиқ ҳолда тасвирланган карта гипсометрик карта 
деб аталади. Гипсометрик карталарда бошқа элементлар ориентир сифатида тас-
вирланади. Бу карталарда ҳудуднинг геоморфологик хусусиятлари яққол кўриниб 
туради. Релъефни ўқиш анча осон бўлиб, у тўғрисида кўп маълумот олиш мумкин. 
Гипсометрик 
карталар 
геоморфологик 
карталарни 
лойиҳалаш 
ишларида 
фойдаланилади. Гипсометрик усулда нашр қилинган карталар асосида баъзи инженер-
географик карталар тузилиб, профиллар (кўндаланг кесмалар) чизилади. Бу карта 
лойиҳалаш ишларида асосий манба бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам гипсометрик 
карталарда релъефни генерализация қилишда жуда катта аниқлик талаб қилинади. 
Шунингдек, бу карталардан табиий ресур-сларни баҳолашда, масалан, гипсометрик 
карталар (планета мас-штабида), мезоморфометрик структуралар, ҳосил бўлган релъеф 
фор-маларини ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. Гипсометрик карталар кўпроқ 
тектоник, геологик ва геоморфологик карталар тузишда фойдаланилади. 
Юқоридаги вазифаларни бажариш учун гипсометрик карталарга қуйидаги талаблар 
қўйилади: 
1) картадаги ўлчаш ишларини талаб даражасида бажариш учун горизонталлар 
оралиғини тўғри танлай олиш зарур; 
2) горизонталларни генерализация қилишда абсолут баландлик-лари аниқланган 
нуқталарни сақлаб қолиш ва орографик йўналишларни сақлаб қолиш; 
3) релъеф шаклларини тасвирлашда горизонталларнинг ўқувчан-лигини сақлаб 
қолиш; 
4) релъеф шаклларининг ўқувчанлигини сақлаб қолиш; 
5) релъефни тасвирлашда ҳудудлар ландшафтининг ўзига хосли-гини сақлаб қолиш; 
6) йирик релъеф шаклларининг баландлик отметкаларини (қийматини) униқ бериш 
ва орографик структураларини ранглар орқали аниқ тасвирлаш. 
Гипсометрик карталар тузишда горизонталлар ораси учун 5 та интервал (25, 50, 100, 


200, 250 м) қабул қилинган. Шуни ҳам нйтиш жоизки, баъзи анъанавий горизонталлар 
ҳам борки (масалан, 200, 1000, 1500 м), улар албатта картага туширилиши керак. 
Демак, Ер юзидаги релъефни аниқ тасвирлаш учун шу горизонталлар ттлбатта бўлиши 
керак. Бундан ташқари, уларнинг хўжалик фтҳамиятига ҳам эътибор бериш зарур. 
Масалан, Ўрта Осиё ъ.лиароитида 1000 метрли горизонтални бериш керак, чунки ундан 
баландда пахта етиштирилмайди ёки ўсимликларнинг баландлик бўйича жойлашиши 
ва ҳоказолар кўрсатилиши лозим. Майда мас-штабли гипсометрик карталарда тик 
релъефли жойларни тасвирлашда го-ризонталлар бир-бирига қўшилиб кетиш ҳоллари 
ҳам учрайди. Го-ризонталлар билан тасвирлаш жараёнида водийларнинг симметрик ва 
асимметрик ҳолатлари ҳам сақлаб қолиниши керак. 
Tекисликда оқадиган дарёлар горизонталлар билан боғланиб дарё террасалари ҳам 
тасвирланиши мумкин. Tоғ релъефми картада тасвирлаш энг мураккаб жараёндир. 
Шунинг учун ҳар қандай мутахассис ҳам унга қўл уравермайди. Tоғли релъефни 
тасвирлаш учун тоғламинг орографик тузилиш структурасини билиш керак. Масалан, 
Ер юзидаги тоғлар ҳар хил структурада учрайди: 1) Параллел тоғлар; 2) ўткир бурчак 
шаклидаги тоғлар; 3) ел-пиғичсимон тизмалар (бир тоғ тугунидан бошқа тоғлар 
тизмаси тарқалиб, худди елпиғичга ўхшайди); 4) патсимон тизмалар (битта патсимон 
тизмадан икки ён томонга тарқалган тизмалар); 5) ёйсимон структурали тизмалар; 6) 
грядасимон (кетма-кетли). 
Tоғ релъефми генерализация қилганда, унинг юқоридаги каби хусусиятлари 
сақланиб қолиши керак. Tоғли раёнларда ясси тоғ массивлари ҳам бўлиниши мумкин. 
Алоҳида катта жойни эгаллаган тоғларда баъзан чўқиллар ҳам бўлади. Масалан, Tибет, 
Помир тоғлари. Ясси тоғликлар емирилиши натижасида текисланиб қолади. Улар ҳам 
картада ўз ифодасини топиши керак. 
Гипсометрик карталарда релъефни тасвирлашда гидрографиянинг аҳамияти жуда 
катта. Гидрографик тармоқнинг шаклига қараб релъефни генерализация қилиш анча 
осон кечади. Шунинг учун гидрографик тармоқнинг шаклларини (бассейнларнинг 
типларини) билиш талаб этилади. Шулардан қуйидагиларни кўриб чиқамиз. 
Дарахтсимон (дентрит) шакллар. Улар тепаликлар ва бироз ни-шабликка эга бўлган 


текисликлардир. Баъзан бу шакллар тоғли ҳудудларда ҳам учрайди. Параллел 
шакллардаги дарё тармоқларида ҳудуднинг нишаблиги кўрсатилади. Бу бир хил оқимга 
эга бўлган ҳудудларда ҳам учрайди. Бундай шаклдаги дарёлар бурмали тоғларда ҳам 
учраши мумкин. Вулканологик ҳудудларда дарёларнинг тармоқланиши айланасимон, 
яъни радиал шаклда бўлиб, бир томонга нишаблиги кўриниб туради. Демак, релъефни 
генерализация қилишда дарёларнинг шу хусусиятлари сақланиб қолиши керак. Баъзи 
вақтларда дарё тармоқлари геологик структу-раларга ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. 
Масалан, линиаментлар (тек-тоник ер ости ёриқлари) ёйсимон ва доирасимон 
структуралар билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Шундай қилиб, релъефни гипсометрик карталарда тасвирлашда ҳудуднинг 
гидрографик хусусиятларини билиб, сўнг генерализация қилиш керак экан. 
Гидрографияни гипсометрик картада тасвирлашда асосан иккита кўрсаткичга 
эътибор берилади. Бири сув объектларининг узунлиги, иккинчиси ирмоқлар орасидаги 
масофа. 
Tопографик 
карталардаги 
гидрографиянинг 
тасвирланиши 
билан 
гидрографиянинг майда масштабли картада тасвирланишида фарқ катта. Масалан, 
майда масштабли карталарда дарё қирғоқлари оралиғи кам кўрсатилади (фақат йирик 
дарёлардагина кўрсатилади, холос). Бироқ дарёнинг илон изилиги (меандраси) 
сақланади, делталарнинг хусусиятлари ҳам сақланиб қолади. 
Майда масштабли карталарни тузиш технологияси ҳам бироз бошқачароқ бўлиб, 
картанинг тузиш нусхасини тайёрлашдан олдин гидрографик тўр тўлиғича чизилиб, 
унинг кўк рангли нусхаси тайёрланади. У генерализация қилиниб, саралаб олиниб, 
сўнг ундан тузиш ва оригинал нусхалар кўчирилади. Гидрография қора ёки яшил 
тушда чизилади. Чунки генерализация қилинганида, улар кўриниб туриши керак, 
сабаби релъефни чизаётган вақтда керак бўлиб қолиши мумкин. 
Горизонталлар оралиғини танлашда жойнинг релъефига эътибор қаратилади. Майда 
масштабли гипсометрик карталарда релъеф тўлиқ, аниқ ва ўқувчанлик даражасида 
тасвирланиши керак. Ушбу карталар топографик ва обзор-топографик карталардан 
фарқ қилади. Горизонталлар оралиғини аниқлашда картанинг масштабига, мақсадига 


ва муайян ҳудудга боғлиқлигини доимо ёдда тутиш керак бўлади. 
Йирик ва ўрта масштабли топографик ва обзор-топографик карталарда 
горизонталлар оралиғи бир хил бўлмасдан картанинг мақсади ва тасвирланаётган 
ҳудудга қараб улар оралиғи ўзгариши мумкин. Масалан, миллионли гипсометрик 
картада горизонталлар оралиғи 3 интервалда (50, 100, 200 м) олиниши мумкин. 
Интерваллар нонининг ошиши карта масштабининг кичрайишига боғлиқ, лекин 
Ьн и и д а ҳудуднинг ҳам роли катта. 
Вулқонли тоғлар эса ажралиб туриши керак. Tоғлардаги музликлар ҳам ўзига хос 
хусусиятга эга бўлиб, алоҳида генерализация қилинади. Tоғлардаги водийлар 
чуқурлиги, тиклиги билан ажралиб туради. Шунинг учун уларни аwал тўғри тушуниб, 
сўнг генерализация қилинади. 
Релъефни генерализация қилишнинг асосий вазифаси карта тузиш учун 
фойдаланиладиган карталар релъефми умумлаштириб, унинг асосий элементларини, 
масалан, чўққилар, текисланган тоғлар ва чуқур водийларни сақлаб қолишдан иборат. 
Майда масштабли карталарда релъеф генерализация қилинганида жарликлар 
тасвирланмасдан горизонталларни жипслаштиришга тўғри келади. Баъзи релъеф 
шакллари, сурилмалар, жарларни ҳам тасвирлаб бўлмайди. Tоғлардаги музликлар 
тасвирланади, 
лекин 
уларнинг 
шаклларини 
кўрсатиб 
бўлмайди. 
Релъефни 
умумлаштиришда қуйидаги талаблар сақланиши керак: 
1) картада релъефнинг умумий шакли сақланиши ва ўзига хослиги билиниб туриши; 
2) географик қонуниятлар бажарилиши; 
3) карта кўргазмали бўлиши; 
4) объектнинг географик ўрни аниқ кўрсатилиши керак. 
Релъефни тасвирлашда ҳар хил техник усуллардан фойдаланиш 
мумкин. Картографик корхоналарда гипсометрик карта тузиш учун структурали 
чизиқлардан фойдаланилади. Бу усулда тузилган гипсометрик карталарнинг аниқлиги 
юқори бўлади. Гипсометрик карталарни тузишдаги энг мураккаб жараён сув ости 
релъефми горизонталлар билан тасвирлашдир. Уни тузишда эхолотлар орқали олинган 
маTумотлардан, шунингдек, сув ости магнит ва гравитатсион карталардан ҳам 


фойдаланилади. Кўпинча навигатсия карталаридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бир 
варақда қуруқлик билан сув объектлари ҳам бўлиши мумкин. Сув қисмини тузишда 
тузилаётган карта масштабига яқин масштабдаги карталардан фойдаланиш мумкин. Сув 
ости релъефми тузиш қуйидаги тартибда олиб борилади. 
1. Tайёргарлик ишлари. Бунда денгиз навигатсия карталарини ўрганиш, денгиз ости 
орографиясини ўрганиш ва схемасини тузиш, сув ости релъефми географик жиҳатдан 
ўрганиш ҳамда горизонталлар ораси қанча бўлишини ва шартли белгилар қандай 
бўлишини ишлаб чиқиш керак.2. Картани тузиш ишлари учун: интерполатсия ва 
генерализация жараёнини ишлаб чиқиш керак. Сув ости релъефми картада тасвирлашда 
денгиз карталарини тузиш усулларидан кенг фойдаланиш зарар. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling