Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
 
 
11.2. ГЕОГРАФИК АTЛАС TУРЛАРИ 
Атласлар географик карталар сингари, масалан, эгаллаган ҳудуди бўйича, 
мазмуни бўйича, мақсадига ва фойдаланишига кўра бир қанча турларга бўлинади. 
Профессор А. Н. Берлянт атласларни хусусиятлари бўйича қуйидагача таснифлаган. 
Эгаллаган ҳудуди бўйича Ер, Венера ва бошқа сайёраларнинг, Ойнинг атласла-ри, 
материклар, океанлар, йирик географик регионлар, мамлакатлар-нинг, вилоят ва 
шаҳарларнинг атласлари мавжуд. Улар маъмурий бўлиниши, сиёсий, тарихий, 
табиий ва иқтисодий соҳалар бўйича тузилиб чоп этилмоқда. Масалан, Ойнинг орқа 
томонининг атласи, Дунё атласи, Болтиқбўйи мамлакатлари атласи, Марказий Осиё 
мамлакатлари, Бойқол кўли атласлари шулар жумласидандир. Маз-мунига қараб 
атласлар бир қанча турларга бўлиб ўрганилади. 
Умумгеографик атласлар: 
• табиий геогафик; 
• геологик; 
геофизик
• иқлим; 
• океанологик; 
• гидрологик; 


• тупроқшунослик; 
• геоботаник; 
зоогеографик
• тиббий-географик; 
• табиий географик комплекслар. 
Ижтимоий-иқтисодий атласлар: 
• аҳоли; 
• саноат; 
• қишлоқ хўжалиги; 
• ўрмон хўжалиги; 
• маданият; 
• сиёсий-маъмурий; 
• ижтимоий-иқтисодий. 
Экологик-географик атласлар: 
• экологик вазиятларга оид; 
• аҳолининг яшаш шароитига оид; 
экологик хавфсизликка оид
• инсон экологиясига оид. 
Tарихий атласлар: 
• қадимги дунё; 
• ўрта асрлар; 
• янги давр; 
• ҳарбий-тарихий. 
Атласлар мазмуни бўйича яна қуйидаги турларга бўлиниши мумкин: 
— комплекс (кенг кўламдаги мазмунга эга бўлган атласлар: табиий, иқтисодий, 
аҳоли ва бошқалар); 
— соҳалар бўйича (тупроқ, ўсимлик, қишлоқ хўжалиги); 


— тор соҳалар бўйича: доривор ўсимликлар, туризм, автомо-бил йўллари. 
Атласлар мақсадига кўра ҳам бўлинади. - 
Илмий-маълумотномали, маълумотномали, ўқув, йўл атласлари, туристик
ҳарбий ва кенг оммага мўлжалланган бўлиши мумкин. 
Илмий-маълумотномали атласлар — бирор ҳудудни жуда мукаммал кенг 
қамровли, турли мазмунли, илмий жиҳатдан тўлиқ тасвирлаган асардир. Бу асар 
баъзан кўп томли (қисмли) бўлиб, бирорта ҳудуд тўғрисида системали маълумот 
беради. Бундай атласлар асосан илмий ходимлар, маъмурий ходимлар, 
планлаштириш ташкилотлари учун мўлжалланган. Бундай атласлар мамлакатнинг 
кўзгуси бўИиб ҳисобланади. Масалан, 2 томли БСАМ атласи, уч томли океанлар 
атласи, Дунёнинг қор ва муз ресурслари атласи (1997-йил), Дунёнинг табиий 
географик атласи, Дунё атласи (1999-й.), Дунёнинг табиати ва ресурслари атласи, 
Ўзбекистон Фанлар ака-демияси томонидан чоп этилган Ўзбекистоннинг 2 томли 
комплекс атласи. 1999-йилда Россияда чоп этилган 2 томли атлас 10 йил давомида 
ишланиб, уни тайёрлашда 300 дан ортиқ олим ва мутахассислар қатнашган. 
Атласнинг формати 35—49 см бўИиб, унда дунё географияси, геологияси, қазилма 
бойликлари, мине-ралогияси, тупроғи, метеорологияси ва климатологияси, 
ўсимлиги, экологияси, тиббиёт географияси мукаммал равишда ўз аксини топган. 
Мазкур атласда кўплаб космик суратлар ва географик матнлар берилиб, дунё 
картографиясининг сўнгги ютуқларидан фой-даланилган. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling