Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

Оч тусли нашр оригинали. Ярим тонли (оч тусли) нашр нусхалари 
(оригиналлари) нашрга тайёрланаётган картадаги рангнинг секин-аста тўқариб ёки 
очариб боришини тасвирлаш учун тайёрланади. Одатда, бундай нашр нусхалари 
релъефни тас-вирлашда (отмивка) ва давлат чегаралари бўйлаб бериладиган рангли 
ҳошияларни ифодалашда тайёрланади. 
Юқорида айтиб ўтилган нашр нусхалари (оригиналлари) шаффоф асосларда 
чизиш, пластикларда гравирлаш йўли билан ёки нашр нусхалари тасвирини 
фотплёнкага электрон йўл билан чиқариш усулларидан фойдаланиб тайёрланади. 
Нашр 
нусхаларининг 
сони 
ва 
уларни 
тайёрлаш 
кетма-кетлиги 
нашрга 
тайёрланаётган карта-да ишлатилган ранглар сони ва қабул қилинган нашр қилиш 
технологиясига боғлиқ. Бу жараённинг асосий муаммоларидан бири нашр 
нусхаларининг кўпайиб кетиши ҳисобланади. Баъзи мураккаб карталарни нашрга 
тайёрлаш жараёнида нашр нусхаларининг (оригиналларининг) сони 20 тадан ортиб 
кетади. Бу муаммонинг ечими электрон усулда ранг танлаш ва ранг ажратишга 
асосланган фоторепродукцион усулни қўллаш орқали топилади. Рангларга 
ажратилган, юқори сифатли растр нашр плёнкаларини тайёрлаш, нашрга 
тайёрланаётган кўк рангли карта оригиналига электрон усулда ранг танлаш ва 
рангларни тугатиб бориш (корректорлаш) асбоблари ёрдамида сканерлаш йўли 
орқали бажарилади.
У қуйидаги учта жараённи ўз ичига олади. 
1. Фоторепродуксия жараёни, яъни нашрга тайёрланаётган карта оригинали 
фотоформатини


шакллантириш ва тузиш. 
2. Нашр шаклини тайёрлаш, яъни фотоформалар асосида нашр формасини 
тайёрлаш. 
3. Картани нашр қилиш. Tайёрланган нашр формаларидан фойдланиб, карта 
нусхасини кўпайтириш,
яъни картани чоп этиш. 
Электрон усулда ранг танлаш ва ранг ажратишда ранг ва унинг туси (тони) 
бўйича тузатилган (корректировка қилинган) учта не-гатив олинса, етарли бўлади. 
Биринчиси мовий ранг учун, иккин-чиси сариқ ранг учун ва учинчиси қизил ранг 
учун. Картани нашр қилиш жараёнида бу негативлардаги рангларни бир-бирига 
қўшиб картанинг чизиқли, рангли, оч рангли ва ёзув элементла-рининг исталган 
ранг ва тусини ҳосил қилиш мумкин. Tўртинчи негатив картанинг қора рангли 
элементлари учун тайёрланади. 
Карталарни нашрга тайёрлашда электрон лазерли ранг танловчи ва ранг 
ажратувчи системалардан фойдаланиш нашр нусхаларини (оригиналини) қўл 
меҳнати ёрдамида тайёрлашдан бутунлай озод қилади. Улар автоматик режимда 
етарли даражада катта форматга эга бўлган (1м
2
ва ундан катта) рангли карталар ва 
фотокарталардан 
ишончли 
ва 
сифатли 
фотоформатларни 
тез 
тайёрлаш 
икмониятини беради. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling