Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯ TУРЛАРИ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

4.3. КАРTОГРАФИК ГЕНЕРАЛИЗАЦИЯ TУРЛАРИ 
Картографик генерализация карта мазмунини саралаш ва энг 
асосийларини 
танлаш 
ва 
умумлаштиришдангина 
иборат 
бўлиб 
қолмасдан, карта маъносини умумлаштириш усулларини ҳам ҳисобга 
олади. Қуйида генерализация турларни кўриб чиқамиз. 
Генерализация қилишда сифат тавсифларини умумлаштириш кенг 
қўлланилади. Уларнинг фарқларини камайтириш, ҳар доим таснифлаш 
бcлгиларини умумлаштириш билан боғланган бўлади. Масалан, обзор 
карталарда ўрмонларнинг асосий қисмини ташкил этадиган ўрмон 
дарахтларининг турлари ўрнига ўрмонларнинг ягона белгиси берилади, 
геологик карталарда йирик масштаблардан майда масш-табларга ўтишда 
свита ва ярусларни бўлимларга қўшиб юбориш билан статиграфик 
бўлинишлар умумлаштирилади, сўнгра бўлимларни системаларга қўшиб 


юборилади ва ҳ.к. Сифат тавсифларини уинумлаштириш карта 
легендасидаги таксономик бўлинишларни қўшиб юбориш билан 
бошланади. 
Мазкур 
умумлаштириш 
нулардан 
типларга 
ва 
типологияларга, алоҳида ҳодисалардан уларнинг н ии и ҳиг а ўтишда ва 
шунга кўра тасвирланаётган ҳодисанинг лиинифини генерализация 
қилиш билан боғланган.
Миқдор тавсифлаларини умумлаштириш тасвирланаётган ҳодисанинг 
унг миқдор градаwияларини (бир босқич ёки ҳолатдан иккинчи қич ёки 
ҳолатга ўтишдаги изчиллик) йириклаштиришда, узлуксиз 
шкалалардан поғонлалиларга ўтишда ёки бир хиллардан бир хил 
бўлмаганларга ўтишда намоён бўлади. Чунончи, топографик карталарни 
генерализация қилиш релъефнинг кесим баландлигини катталаштириш 
(орттириш) ёки аҳоли яшайдиган жойларда яшов-чилар сони бўйича 
гуруҳлашни йириклаштириш учун хизмат қилиши мумкин. 
Картада тасвирланаётган объектларни танлаб олиш (тушириб 
қолдириш) — картада унинг мақсади, мазмуни ва масштаби ҳамда картага 
олинаётган географик ҳудуднинг ўзига хос ху-сусиятлари нуқтайи 
назаридан муҳим ва зарар бўлган объектларни қолдириш демакдир. 
Tанлаб олиш сифат ва миқдор тавсифларини умумлаштириш билан узвий 
боғланган.Tанлаб олишда иккита миқдориий кўрсаткичлардан, яъни сенз 
ва нормадан фойдаланилади. 
Геометрик шаклини (ташқи кўринишини, контурини) соддалаш-тириш 
— картадаги тасвирнинг майда-чуйда деталлари, контур-ларнинг унча 
катта бўлмаган эгри-бугри жойларини тўғрилаш, горизонталларнинг эгри-
бугри жойларини чиқариб юбориш, геологик чегараларнинг қиёфасини 
(кўринишини) соддалаштириш ва ҳ.к. Соддалаштириш юзаси енгил-елпи 
бўлмаслиги керак. У мантиқан тўғри бажарилиши лозим. 
Контурларни бирлаштириш генерализациянинг геометрик хусу-
сиятларидан бири бўлиб, ажратиб олинган контурлар маълум қоидалар 
асосида гуруҳланадилар. Картадаги контурлар, биринчидан, сифат ва 


миқдор градатсияларини умумлаштириш ва легенданинг бўлинишларини 
йириклаштириш натижасида, иккинчидан эса, бир қанча майда-чуйда 
контурларни бир-бирига қўшиб, битта анча йирик контур ҳосил қилиш 
оқибатида содир бўлади. Масалан, бир неча фойдали қазилма конларини 
алоҳида, унча катта бўлмаган ареалини генерализация давомида битта 
ягона ареал қилиб қўшиб юбориш мумкин. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling