Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
ДУНЁНИНГ 1:2 500 000 МАСШTАБЛИ КАРTАСИ ВА УНИНГ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
10.3. ДУНЁНИНГ 1:2 500 000 МАСШTАБЛИ КАРTАСИ ВА УНИНГ
МАЗМУНИ Дунёнинг майда масштабли (1:2,5 млн масштабли) картаси жуда йирик картографик асар бўлиб, унинг мазмуни, жиҳозланиши, географик номларнинг берилиши бир хил бўлиши кўзда тутилган. Бу карта собиқ сотсиалистик мамлакатларнинг геодезия ва картография корхоналари томонидан 13 йил ичида (1962—1974-йиллар) 224 варақда тасвирланган (шундан Болгария 2 варақни, ГДР 25, Полша 23, Руминия 7, Венгрия 43, Чехославакия 18, Собиқ Иттифоқ 107 варақни тайёрлаган). Собиқ Иттифоқ ўз ҳудудидан лашқари Жанубий Осиё ва Ўрта Шарқ, океанлар ва Антарктида ҳудудларини чоп этган. Картани тайёрлашда таҳририят ҳайъати (иштирокчи мамлакатлар) ҳамкорликда иш олиб борган. Унинг математик асоси, мазмуни, жиҳозланиши таҳририят ҳайъати томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида тузилган. Унинг асосини лилмлн масштабли карта ташкил қилади. Ҳар бир варағи бўйича бир хил математик асос, рамка, ташқи (иҳозлар, яъни чизиқли масштаб (метрда ва денгиз милларида), слёсий-маъмурий бўлиниш схемаси, қўшни варақларнинг жойланиши, шартли белгилар жадвали, чуқурлик ва баландлик шкаласи бир хилда бcрилган. Географик номларнинг маҳаллийлиги сақлаб қолинган. Ёзуви лотин алифбосига асосланган мамлакатларда лотин ёзувида, бошқаларида эса транскрипциясида берилган. Рамка ташқарисидаги барча тушунтириш хатлари рус ва инглиз тилларида берилган. Аҳоли яшайдиган жойлар ҳам етарли даражада берилган. У 6 градатсияда берилган бўлиб, 1 дм 2 га тўғри келадиган аҳоли яшайдиган жой ҳисобга олинган. Масалан, 1 дм 2 га 80 дан 300 гача тўғри келадиган аҳоли яшайдиган жой қабул қилинган. Аҳоли зич жойлашган ерларда 1 дм 2 га 300 гача, аҳоли кам жойларда 80 тагача, жуда кам жойларда эса аҳоли сони 100 000 ва ундан ками ҳам тасвирланган. Картада ўсимлик ва грунт қопламининг баъзи бир элементлари, масалан, ботқоқликлар, чангалзорлар қумли чўллар тасвирланган. Шу билан бирга баъзи регионларнинг ўзига хос хусусиятлари, масалан, доимий музлаган ерлар акс эттирилган. Ҳамма нашр қилиш ишлари бир хил технология асосида, бир хил сифати қоғозда амалга оширилади. Бу масштабдаги карталар алоҳида мамлакатларнинг, океанларнинг майда масштабли карталарини тузишда ва мавзули карталар учун асосий манба бўлиб ҳисобланади. Бланкали карталар 3 хил вариантда берилган. Tабиий карталар учун гидрография, горизонталлар, тупроқ, ўсимлик қоплами берилиб аҳоли яшайдиган жойлар номсиз кўрсатилган. Ижтимоий-иқтисодий карталар учун сув объектлари, аҳоли яшайдиган жойлар номлари билан берилади. Умумгеографик карталар учун ҳамма элементлар берилиб, гипсометрик ранг берилмайди. 1:2,5 млн масштабли карта асосида ўқувчилар ва олий мактаблар учун ҳар хил масштабдаги мавзули карталар нашр қилинган. Олий мактаблар учун нашр қилинган умумгеографик ва табиий карталар регионларга қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Карталарнинг мазмуни бир-биридан фарқ қилмайди. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling