Microsoft Word карт лой ва тузиш doc


 ГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ


Download 3.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/67
Sana10.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1762073
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67
Bog'liq
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ

 
1.4. ГЕОГРАФИК КАРTАЛАР ВА УЛАРНИНГ 
TАСНИФЛАНИШИ 


Географик карталар шартли равишда умумгеографик ва мавзули карталарга 
бўлинади. Сўнги йилларда махсус карталар ҳам мавзули карталар деб юритилмоқда. 
Чунки махсус карталар дейилганда бу-юртма асосида тузилган карталаргина 
тушунилади. Бундан таш-қари, хорижий мамлакатларда улар тўғридан-тўғри 
мавзули карталар деб айтилади. Бу карталар бирорта мавзуга оид бўлиб, мазмунини 
асосан бир соҳа ташкил қилади. Унда мавзули карталарнинг бирорта элементи ёки 
бирорта соҳаси тўлиқ тасвирланади (масалан, аҳолиси, қишлоқ хўжалиги, саноати). 
Ундан ташқари, умумгеографик карта элементларидан бошқа воқеа-ҳодисаларнинг 
табиий ёки ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳам кўрсатилиши мумкин. 
Мавзули карталарда умумгеографик карта элементлари ҳам бўлгани сабабли 
улардан географик асос сифатида фойдаланилади. 
Географик асосдаги элементларни танлашда картанинг асосий мазмуни 
билан ёрдамчи элементлар орасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олиш керак. 
Масалан, иқлим карталарини тузишда сув объектлари ҳам тасвирланади, чунки улар 
бир-бирига боғлиқдир. Саноат карталарини тузишда темирйўл ва давлат аҳамиятига 
молик автомагистрал йўллар ва сув йўллари ҳам кўрсатилади. Чунки саноатни бу 
кўрсаткичларсиз тасвирлаб бўлмайди. 
Мавзули карталарда воқеа-ҳодисаларнинг географик жойланиши-гина эмас
балки уларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ҳам тасвирланади. Миқдор 
кўрсаткичлар мутлақ (абсолут) ва нисбий миқдорда берилади. Шуниси 
характерлики, мавзули карталарда воқеа-ҳодисалар маълум бир вақтдаги 
маълумотларга асосланиб, уларнинг ўсишини ёки пасайишини ҳамда страктурасини 
картографик тасвир-да тушунарли қилиб (образли белгилар асосида) кўрсатилади. 
Мавзули карталар учта катта гуруҳга бўлинади: 
1) табиий карталар; 
2) ижтимоий-иқтисодий карталар; 
3) тарихий карталар. 
Географик карталар шу даражада кўп ва турли-туманки, уларни 
хусусиятларига қараб ўрганиш керак. Уларни илмий жиҳатдан тас-нифлаш алоҳида 
типдаги 
карталарда 
тасвирланаётган 
воқеа-ҳодисаларнинг 
ўзига 
хос 


қонуниятларини аниқлашда ва ўрганишда, кар-таларни системага солиб каталоглар 
тузишда, карталарни жойлашти-ришда қўл келади. Бошқа фанларда бўлгани 
сингари картографик таснифлаш ҳам бир қатор мантиқий талаблар асосида амалга 
ошири-лади. Масалан, умумийликдан хусусийликка ўтиш керак бўлади ва уларнинг 
кетма-кетлиги сақланиши керак. 
Tаснифлашда карталарнинг асосий белгиларига асосланиш зарур. Масалан, 
ўқув карталари ёки илмий маъммотномали карталар. 
Tаснифлашнинг асосий кўрсаткичларидан бири умумий кўрсат-кичларни 
тармоқларга бўлиб тасвирланганда, уларнинг умумий мазмуни бир бутунликни 
ҳосил қилиши керак. Масалан, «Пахтачилик» картаси умумий бўлса, унинг 
тармоқлари: пахта навлари, экилиши, ҳосилдорлиги, ялпи ҳосили, умумий фойдаси, 
ишлов бериш ва ҳ.к. лар барчаси қўшилиб бир бутун мазмунни ифодалаши керак. 
Лекин ҳар бир соҳани таснифлашда улар орасидаги ўзаро муносабат ва қонимият 
сақланиши керак. 
Географик карталар қамраб олган ҳудуди бўйича, мазмуни, масштаби, 
мақсадига кўра таснифланади. 
Эгалланган ҳудуди бўйича карталар қуйидагиларга: дунё, материк, давлат, 
вилоят, туман карталарига бўлинади. Мазмуни бўйича умумгеографик ва мавзули 
караталрга бўлинади. Бу иккала гуруҳ яна майдаланиб қисмларга бўлинади. 
Масалан, мавзули карталар 2 қисмдан ташкил топган: 
1) табиий ёки табиий-географик карталар; 
2) ижтимоий-иқтисодий карталар. 
Tабиий-географик карталар географик муҳит компонентлари (атмосфера, 
гидросфера, биосфера) ёки шу компонентларни ўрганувчи фанлар бўйича бўлинса 
ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ижтимоий-иқтисодий карталар ҳам ўз навбатида аҳоли, иқтисоди-ёт, 
маданият, сиёсий-маъмурий, маиший хизмат кўрсатиш кар-талари ва бошқа 
турларга бўлинади. 
Tарихий карталар тарихий воқеалар ва уларнинг ривожланиши натижасида 
келиб чиқадиган жараёнларни тасвирлаб беради. 


Сўнги пайтларда янги типдаги табиий ресурсларни баҳолаш, ба-шоратлаш, 
инженер-географик ва оператив (тезкор) хўжалик карта-лари вужудга келмоқда. 
Географик карталарни мазмуни бўйича таснифлашда профессор К. А. 
Салишчев таснифидан фойдаланилади. 
Умумгеографик карталар хусусиятларига кўра уч хилга бўлинади. 
1. Tопографик карталар (1:200 000 масштабгача). 
2. Обзор-топографик карталар (1:200 000 - 1 000 000 гача). 
3. Обзор карталар (1:1 000 000 дан майда). Умумгеографик карталар мазмуни 
бўйича қуйидагиларга 
бўлинади. 
I Tабиий-географик карталар: 
1. Геологик, стратиграфик, тектоник, литологик, учламчи давр, тўртламчи 
давр, гидрогеологик, геохимик, фойдали қазилмалар, сейсмологик, вулканизм 
карталари ва бошқалар. 
3. Умумий табиий-географик карталар. Геофизик карталар. 
4. Ер юзасининг релъефи: гипсометрик, морфометрик, морфог-рафик, 
геоморфологик карталар. 
5. Метеорологик ва иқлим: ҳарорат, шамоллар, ёғин-сочин ва ҳ.к. карталари. 
6. Океонологик карталар. 
7. Гидрологик карталар (ер усти сувлари). 
8. Tупроқ ва унинг турлари ҳамда тарқалиш карталари. 
9. Ўсимлик ва уларнинг географик жойлашиш карталари. 
10. Ҳайвонот дунёси ва уларнинг тарқалиш карталари. 
11. Tабиатни муҳофаза қилиш ва экологик карталар. 
II 
— Ижтимоий-иқтисодий карталар: 
1. Аҳоли ва демографик карталар: аҳолининг жойлашиши ва тар-қалиши, 
зичлиги, аҳолининг миллий таркиби, этнографияси, жинси, туғилиш ва ўлим, ёши, 
ишсизлик, ишга лаёқатлиги ва ҳ.к. карталари. 
2. Иқтисодий: табиий ресурслар ва уларни баҳолаш, саноат, қиш-лоқ 


хўжалиги (деҳқончилик, чорвачилик) ва ўрмон хўжалиги, транспорт, ички ва ташқи 
иқтисодий алоқалар, умумиқтисодий карталар., 
3. Маиший хизматлар: маориф, фан, маданият, соғлиқни сақ-лаш, савдо ва 
молия, физкултура ва спорт, туризм, коммунал хизмат кўрсатиш карталари ва ҳ.к. 
4. Сиёсий-маъмурий карталар. 
III— Tарихий карталар: 
1. Қадимги дунё тарихи карталари. 
2. Ўрта асрлар тарихи карталари. 
3. Янги ва энг янги тарих карталари. 
Карталарнинг ишлатилишига қараб уларнинг масштаби, мазмуни ва 
жиҳозланиш усуллари ҳам ўзгариши мумкин. Карталар ишлатилиши бўйича ҳам 
бўлинади. / — Xалқ хўжалиги ва бошқаришга оид карталар: 
1. Tабиий шароит ва ресурсларни баҳолаш ва прогноз (башорат қилиш) 
карталари. 
2. Лойиҳалаш: қурилиш, ер тузиш ва кадастр карталари. 
3. Оператив хўжалик карталари. 
4. Навигация ва йўллар карталари. 
Режалаштириш учун карталар. // — Маориф/, фан ва маданиятга оид 
карталар: 
1. Ўқув карталари: бошланғич синфлар, умумтаълим мактаб-лари, академик 
литсей, коллеж ва олий мактабларлар учун карталар. 
2. Илмий-маълумотномали карталар. 
3. Маданий-оқартув, тарғибот-ташвиқот, ўлкашунослик карталари. 
4. 
Tуристик-экскурсия, спорт карталари. 
Географик карталар типлари бўйича ҳам бўлинади. 
1. Tаҳлилий (аналитик) карталар. 
2. Синтетик карталар. 
3. Комплекс карталар. 
Умуман олганда географик карталар ишлатилган проексиясига қараб, 
хатоликларига қараб, ўлчамига кўра, ишлатилган ранглар-нинг сонига, қайси тилда 


эканлигига, нашр қилинган вақтига ва бошқа хусусиятларига қараб бўлиниши 
мумкин. 

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling