Microsoft Word kr dunyoning ishlari ziyouz com doc
Download 0.78 Mb. Pdf ko'rish
|
kr dunyoning ishlari ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
100 бўшатгани учунми, скамейканинг бир учига илиниб ўтирибди. — Бунақаси энди чиқмай қўйган. — Ҳури сатанг атласни тиззасига ёзди-да, кафти билан силади. Аёллар ҳавас билан томоша қилишар, аммо биронтаси ақалли нархини сўрашга журъат қилолмас эди. — Ўладиган дунёда еб-ичиб, кийиниб қолади-да одам. — Ҳури сатанг дўмбоқ кафтини силтади. — Опчиқинг, поччам сандиққа босиб қўйган пуллардан, Дилбар опа! Одам бўлиб мундоқ атлас оберсин сизгаям! Бир этак болага ўралашиб қолган Дилбар опа секин минғиллади: — Ҳа, насиб этса, бир кун киярмиз. — Ҳозир киймасайиз, қачон киясиз! Икки-уч йилдан кейин чалпакка ўраб ташласа, ит қарамайдиган бўп қоласиз. Ўзиззиям ўйланг мундоқ. Дилбар опа яна бир нима деб минғиллади. Ҳури сатанг: «Харидор йўқми?» дегандек хотинларга бир-бир қараб чиқди-да, атласни сумкага тиқди. Кейин узоқ титкилаб бир нимани қўлига олган эди, аёллар худди ўртоғининг янги ўйинчоғини томоша қилган болалардек бараварига унинг кафтига эгилишди: — Вуу-уй! Манови зиракни! — Тиллами? — Қанча туради? — Тилладан ҳам зўр! Платина деб қўйибди буни! — Ҳури сатанг бошини мағрур кўтарди. — Ўн учта. Ойим ҳам хира тортган кўзларини унинг кафтига тикди. — Қани? Ўн уч сўм бўлса арзон экан-ку! Ҳури сатанг овозини баралла қўйиб кулди. Унинг кулиши ғалати. Одатда одам кулганида кўзидан нур порлаб кетади. Бироқ Ҳури сатангнинг кулиши бошқача. Ўзи эмас, томоғи кулади... «Ҳа... ҳа... ҳа...» дейди бўлиб-бўлиб. Фақат тилла тишлари ялтирайди. Семиз, бўлиқ кўкраклари силкиниб кетади. — Бир минг уч юз сўм, пошша ойи! Кўзини кўрдийизми, бриллант-ку. У, «бўлди, томоша тамом», дегандек бриллиант зиракни ҳам яширди. Кейин тағин сумкасига қўл суқди. Бу сафар аллақандай ялтироқ мато чиқди. Ой-куни яқинлашиб қолган қўшни келинчак Гули матонинг бир четини журъатсизлик билан ушлаб кўрди. — Бемалол, — деди Ҳури сатанг. — Бемалол, келин пошша, ғижим бўладиган нарсамас бу. «Мокрий трикотин» деб қўйибди отини. Ойим ҳам матонинг бир четидан тутиб кўрди. — Ўзимизнинг мисқоли докага ўхшаркан, — деди секин. — Вой-вой-вой! Докайиз ҳаммомда бўлади! — Ҳури сатанг қошини чимирди. — «Мокрий трикотин», дисам дока дийди. — Ўзи қанча? — деди Гули Ҳури сатангнинг кўзига термилиб. — Э, от минан туя бўлармиди, оповси! Бир жойдаги одаммиз. Йигирма сўм-де! Пулийиз ёнизда қолади. Гули тушунмади. — Метри йигирма сўмми? — Метри нима қилади? Мен метрлаб сотмийман. Бир кийимлиги бир юз йигирма сўм, тушундизми? Гули секингина қўлини тортиб олди. Унинг эри шофёр. Баҳорда аллақайси совхозга тут барги олиб кетаётганда авария бўлиб уч ой гипсда ётди. Ҳалиям ишга чиқиб кетгани йўқ. — Менга тўғри келмас экан, — деди Гули секингина. — Ҳа-ҳа-ҳа! — Ҳури сатанг оғзидан олов пуркаб томоғи билан кулди. — Эрта-индин қўчқордек ўғил туғиб берадиган хотинига битта кўйлак оберолмийдиган эр қанақа ўзи! Белида белбоғи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling