Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc


Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/102
Sana31.01.2024
Hajmi1.69 Mb.
#1828324
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   102
Bog'liq
True (1)

Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
яралишимдаёқ инсонпараст эдим. Халққа қайси йўллиқ яхшилик қила олгайман деб, ёшлик-йигитлик 
даврларимни ғамғусса кунлари билан ўтказдим. Энди эса соч-соқолим оқариб, қарилигим етди. Ёшим 
саксонга эришиб, ички-ташқи кучларим орқага чекинди, қарилик юки остида букула туриб, олдимизда 
кўрина бошлаган ҳалокат чуқури яқинлашаётганига чидаёлмай, келажак бўғин наслларимиз 
ғамхўрлиги учун, ҳар ёқлама қийинчиликлар бўлса ҳам, шу тарихни ёзишга бошладим. Қаламим 
тилидан дардлик сўзларим қонлик кўз ёшима қўшилиб, бу китоб варақлари юзига тўкилмиш эди. 
Шунинг учун бунинг отини «ТУРКИСТОН КАЙҒУСИ»
қўйдим.
Мен бу асаримни, бундаги тарихий сўзларимни ҳозирги Ўзбекистон аталган ўз Ватаним улуғ Туркистон 
номига ёзишим керак эди. Бироқ бу ерларда бўлиб ўтган сўнгги кунлардаги энг оғир ҳодисалар, даҳшатли 
воқеалар, тубсиз денгиз каби туганмас достон бўлғонлиқдан вақтинча бўлса ҳам уларни қўятуриб, шу 
кунларда аждарҳо оғзига келиб, биздан ҳам илгарироқ ютилиш олдида турган Шарқий Туркистон устидан 
ёзмоқни ортиқроқ кўрдим. Чунки бу ерда 1931 йилдан 1946 йилгача бўлиб ўтган улуғ тарихий воқеаларга 
ўзим бошчилик қилиб эмгаким (меҳнатим) сингган, кўзим кўрган эди. Бошқа виждонсизлар каби тарих 
юзини қоралашдан сақланиб, ўтган ҳодисаларда бўлган воқеаларни ҳеч ёққа бурмасдан, бўлганича тўғри 
ёзишни ўзимга лозим тутдим. Лекин, бу икки ўлканинг тарихи, сиёсий ҳоллари бир-бирларига қаттиқ 
боғланган эди ва ҳам бутун дунёга майдон
1
ўқиган совет ҳокимиятининг, 1917 йили қурилган кунидан 
бошла 1931 йилгача ўтган даҳшат ваҳшатлик кунларни хирмондан бир дона, балки денгиздан бир қатра 
бўлса ҳам, ёзиб ўтмоқни тарихий вазифам деб билдим. Шунинг учун чексиз қудратли улуғ Тангрига 
сиғинган ҳолда Шарқий Туркистонга ўткунимча кўрганларимни, қилган ишларимни баён қилмоқчи бўлиб 
сўзга киришдим.
  
КОШҒАРГА ЎТИШИМ
Ҳаёт тарихи инсонларнинг синфий курашларидангина иборат деган хато фикр Карл Маркс томонидан 
ўртага етишган кунидан бошлабоқ, халқаро ёпирилиб ётган ҳасад ўти қўзғалиб, инсон оламига фитна-
фасодлар эшиги очилмиш эди. Бу фикрни кўрларча қабул қилгувчи одамлар қўлига ҳукумат ўтгандан 
сўнгра, халқ ўртасида синфий айирмачиликни ва ҳам хусусий мулкни йўқотиш учун, ишчилар ҳокимияти 
отидан даҳшатли қонунлар чиқардилар.
Унинг натижасида қора ишчи, нодон деҳқонлардан бошқа халқ ичида ҳақлик, ҳақсиз деган фитна 
ғавғоси бошланди. Диндорларча Аллоҳ одати, даҳрийларча табиат қонунига қарши туришиб, ҳаёт 
оламида бир текис ҳақли яратилган инсонлар ичидан бир қисмини, ўзлари чиқазган хаёлий қонунларига 
асосланиб, ҳаёт ҳуқуқларидан бутунлай маҳрум қилдилар. Бу орқали отилган-чопилган гуноҳсиз кишилар 
ҳисоби йўқ эди. Улардан ошиб қолган ҳақсизлар ва ҳам қочибписиб юриб қўлга тушмаган кишилар ҳақида 
ҳар турли жазо белгиладилар. Баъзиларнинг борлиқ нарсалари ёрғу (мусодара қилиш)
қилиниб, бола-
чақалари кўчаларга ҳайдалиб, ўзлари узоқ ерларга сургун қилинди; кўплари эса, узун муддатли қамоққа 
олиниб, оғир хизматларга солинди. Халқ ўртасидаги баъзи бир одамларни қўрқитиш ва алдаш йўллари 
билан ёширин хизматларга боғладилар.
Уруш-сўкиш ва қийнашлар даҳшатидан имонлик-имонсиз, виждонлик-виждонсиз кишилар, бу 
мансабпараст жаллодлар олдида бир текис туришга мажбур эдилар. Чунки топшириқлари тўлиқ равишда 
бажарилмас экан, улар учун белгиланган оғир жазолар дарҳол амалга ошмоғи шубҳасиз эди. Ҳеч қандай 
гуноҳсиз, ўзларига қарши деб билган кишиларни товуш чиқмас ер ости уйларига киргизиб, қийнов остида 
ўлдириш каби ваҳшийликлари одатдаги ишларидан эди. Бу жаллодлар қўлига тушган бахтсиз мазлумлар, 
қийновнинг қаттиқлиғидан кўнгилларидаги сўзлари, кўмилган молларини ёшириб қолиш буён турсин, 
умрларида эшитмаган, киши хаёлига ҳам келмайдиган сиёсий туҳмат сўзларини иқрор қилишга мажбур 
бўлганликларидан, кўплари фожиали ҳалок бўлдилар.
Инқилоб бошланиш даврида кўзга кўринарли кишилар ўз уйларига сиғмаганлигидан, мен ҳам ўз 
Ватаним Тўқмоқ (Қирғизистондаги Чуй вилояти маркази) шаҳрида туролмай, биздан юз чақирим 
йироқдаги Сўқулуқ деган жойда, тунгонлар ичида кун кечиришга мажбур бўлдим; чунки Бухоро ўқишини 
шу замон одатича битириб қайтганим сўнггида, диний илм ўқувчилари оз бўлса ҳам шулар ичидан топилур 


Туркистон қайғуси. Алихонтўра Соғуний 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling