Microsoft Word kr turkiston qayg'usi ziyouz com doc
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
True (1)
Kutubxonachi.uz - @KutubxonachiUz
мен ҳам шаҳардан четроқ Шўртепа деган тунгонлар қишлоғида туриб, деҳқончилик билан кун кечирмоқчи бўлдим. Марҳум отамиз насиҳатларича имом бўлишдан сақланиб, бир икки йил ўз ишим билан шу ерда куйманиб юрдим. Лекин бу ўлкада қора саводлик ёки саводсиз масжид имомлари бўлса ҳам, динга асоси билан тушунган олимлардан бирортаси ҳам йўқ эди. Бунинг устига большевик ҳукумати динсизлик асосига қурилганликдан худосизлар жамияти томонидан ҳар жойда динга қарши ташвиқот тарқалиб, диндорларга ҳужум бошладилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтишларича, бундай вақтда олимнинг сукут қилиб қараб туриши ўз динига хиёнат қилиши демакдир. Бундан сақланиш учун марҳум отамизнинг «Имом бўла кўрма», деган васиятларига қарамай, халқ талабини қабул қилиб, Тўқмоқ шаҳри катта масжидига имом бўлдим. Шу биринчи жумъадаёқ минбар устидан оз деганда бир минг кишига қарата ақлий нақлий далиллар келтириб, динсизликка қарши ўткир бир ваъз сўзладим. Масжид халқи бундан таъсирлангач, диллари эриб, кўзлари ёшланди. Ҳар жойда «оҳ воҳ» товушлари кўтарилиб, йиғи сиғи бошлангани турди. Албатта, бундай улуғ диний жамият мажлисларида у вақтнинг раҳмсиз жаллодлари уч ҳарфлик ГПУ куйдурги жосусларидан сўз тингловчи бир неча кишилар борлиғи маълум эди. Шундай бўлса ҳам бирор томондан бу ишга очиқ равишда тўсқинлик кўрилмагач, диний руҳ қизғинлиги билан ўз ишимда давом этиб турдим. Шу орада 1922 йиллар Отбоши Норин қозоқ руслари (казаклар) томонидан Бондуруф (аниқроғи Бондарёв) 2 қўл остида қаттиқ бир қўзғолон кўтарилмиш эди. Дарҳол буларга қарши отланса отасини аямайдиган қора туркманлардан бир бўлук (полк) қуроллик аскар келтирилди. Ёрдам олғудек таянчилари бўлмаган қўзғолончилар буларга қарши туришолмай, Кошғар томонга чекинишиб қочдилар. Буларнинг касофатига Тўқмоқ, Пишпекдаги бой савдогар ва халқ ичида кўзга кўринарлик саксон неча кишини бир кечада босиб, текшириш суриштириш йўқ, шу кечанинг ўзидаёқ қўлларини сим билан орқаларига боғлаган ҳолда шаҳар ташқарисидаги Қораёғчилик боғига олиб бориб отдилар. Бу гуноҳсиз мазлумларни ўлдириш учун қазилган чуқур четига келтирилгач, отиб чопиб ташлай берганлиқдан кўплари чалажон эди. Шу ерлик кўрган кишилар айтишларича, буларнинг устиларига жонлари чиқмай туриб тортилган тупроқ усти уч кунгача тўхтовсиз лўмиллаб (лўмбиллаб, кўтарилиб-тушиб) ётмишдир. Бу каби юраклар титраб, жонлар ачинарлик, сўзлашга тил сесканиб, ёзишга қалам жирканарлик бу маданий йиртқичларнинг қилган ваҳшийликларини ёзиб қолдиришга мажбурмиз. Чунки тарихда кўрилган ишларнинг яхши ёмони демай, кўрган билган нарсаларнинг барини қолдирмай қаламга олиш тарихчи устига юкланган муқаддас вазифа ҳисобланади. Бу эса динсиз даҳрийлар ҳокимиятининг бошланғич даврларига хирмондан бир ҳовуч, денгиздан бир чўмич каби кўрсатгичдир. Бундан мақсад қуруқ сўз достони сўқиб (сўзлаб, айтиб, ёзиб), ҳикоя-воқеа тўплами ёзиш эмас, балки асл мақсад келгуси Ватан болаларимиз бундан ибрат олиб, энди келажакда қандай яшамоқ керак эканлигини билишларидур. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling