Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
135 илтифотсиз қараши мумкин эмас эди. Бу теги кесилган бино Кумушнинг ўз уйи бўлиб, бу уй ичида Отабекнинг саодатлик кунларининг ширин хотиралари сақланар ва шу дақиқада ҳам унинг ҳаёт тираги бўлған Кумушбиби ўлтурар эди. Отабек кўзини тўлдириб биноға қаради, гўё бу қарашда ул дунё малаки билан видолашар эди. Узоққина биноға қараб олғач, қўйниға қўл солиб бир қоғоз олди, хаёл ичида қоғознинг тахларини тузиклади-да, қайтариб яна қўйниға тиқди. Шундан сўнг биноға яна бир кўз ташлағач, майдоннинг кунботариға юриб, ўн беш адимлаб ҳалиги жойдан йироқлашди. Том шувоғиға лой олинған зовур шекиллик ўринни кечаги келишида биқиниш учун белгулаб кеткан эди, келиб шунга тушди-да, қўлини чаккасига қўйиб ёни билан ётиб олди. Гарчи ости кесилган бино билан Отабек тушиб ётқан лойхона бир- бирисига рўбарў эди. Аммо иморатларнинг кўлагаси ва кечанинг ўтача қоронғилиғи орқасида лойхонада киши бўлғанлиғини пайқаш қийин эди. * * * Тун ярим бўлиб, олдинғи ухлағанлар энди бир уйқуни олған эдилар. Майдон эшиги очилди. Бири орқасидан бири юриб икки кўлага майдонга кирди. Буни пайқаған Отабек ханжарини қинидан чиқариб қўлиға ушлағач, юз тубан ерга узанди... Икки кўлага сўзсизгина ости кесилган бино ёниға келиб тўхтадилар. Келгучиларнинг бири Содиқ ва иккинчиси Мутал эди. Тумшуғини ерга тираб ётқан мушукдек бўлиб Отабек уларни кузатар эди. Тўхтағач, шивирлаб Содиқ сўради: — Тешилаёзғанмикин? — Озғина қолғандир, деб ўйлайман, негаки, пахсанинг энидан бир газ чамаси жой очилған! Мутал товшини баралла қўйиб сўзлар эди, шунинг учун Содиқ деди: — Товшингни секинроқ чиқарсанг-чи! Мутал белидан тешасини олар экан, унга жавоб берди: — Ҳали шундан ҳам қўрқасанми, балки ҳали ашуламни ҳам айтиб юборарман! — Жиннилиғингни қўй, Мутал ака! Мен ҳам ёнингда турайми? — Турасанми, йўқми — ихтиёр ўзингда! Мутал ковакка кириб ковлашка тутинди. — Тешани қаттиғ солма, — деди Содиқ. — Менга ўргатма, ўзим биламан. Содиқ Муталнинг эҳтиётсизлигидан қўрқди шекиллик, бир оз Муталнинг ишига қараб турғач, деди: — Бўлмаса, мен эшик ёниға бориб турай, тешилди дегунча ҳуштак бер. — Тузик, ҳали Ҳомид куявинг қаёғда қолди? — Кўчанинг бошида пойлаб ўлтургандир. Ҳуш-тагингни эшиткач, уни ҳам чақирайми? — Чақир, — деди Мутал ва шитир-шитир кесак тушира берди. Содиқ эшикдан чиқған ҳам эди, Отабек секингина бошини кўтарди-да, Мутал сари шувий бошлади. Мутал эса емирилиб тушкан кесакларни ташқариға суриш билан овора эди... Шу вақт унинг қўлтуғи остидан узатилған қўл ҳиқилдоғидан омбир каби сиқиб олди... Мутал кучли эди, аммо Отабек ундан ҳам кучлик эди. Сапчиб ҳиқилдоғини ажратиш учун бўлған Муталнинг биринчи ҳаракати бўшка кетди-да, чап биқиниға ўткир ханжар ғачча ботирилди... Аммо ул ҳамон бўшалишға кучанар эди ва кучли қўл баттарроқ уни сиқар эди. Уч дақиқалик курашдан сўнг Мутал бўшашди, илгариги кучанишлардан қолди ва бир-икки дафъа тўлғаниб жимгина жон берди. Отабек эшик томондан кўзини узмағани ҳолда Мутални судраб ўзи биқинған лойхонаға олиб борди ва қўрқибқина ҳиқилдоқдан қўлини олди. Муталнинг боши шилқ этиб лойхонаға тушди-да, мангулик уйқуга кетканлиги маълум бўлди... Отабек битта-битта тешилган бино ёниға келиб эшик томонға ҳуштак берди, жавоб ҳуштаги эшитилгач, тешук ичига кириб ўлтурди. Тешукнинг юқорисидан бир оз туйнук очилган бўлғани учун ичкаридан қулоққа енгилча пишиллаш эшитилар эди... Содиқ яқин еткан эди, кесмадан узоқроқда туриб шивирлади: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling