Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet183/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
183
— Нега қўрқай, икки йил ёлғиз ётиб, энди жуда ўргандим... Эҳтимол сиз ёлғизлиқдан 
қўрқарсиз. 
— Киноянгиз... 
— Бу киноя эмас, тўғри сўзим, — деди Кумуш,— мен бу ҳолда ёлғиз ҳам эмасман... 
— Бу нима деган сўзингиз тағин? 
— Яъни ҳамроҳим бор, деганим — мендан қўрқманг, деганим... 
Отабек яна тушунмади... 
— Ҳамроҳингиз... 
— Ҳамроҳимми? — деди Кумуш, — ҳамроҳим биравнинг хаёли, биравнинг фикри. Бас, 
бундан ҳам яхши рафиқ борми? Баъзи вақтларда бу йўлдош уйқудан ҳам ширин. 
Отабек «ҳамроҳ»га тушунди ва ётиб Кумушнинг юзидан ўпди: 
— Лекин мен бу сўзингизга ишонмайман. 
— Нега ишонмайсиз? 
— Негаки, сиз анови... кечаси ҳамроҳсиз эдингиз... Пиш-пиш ухлар эдингиз... 
Кумуш Отабекнинг елкасига қўлини ташлади: 
— Ўшал вақтларда ҳамроҳсиз ухлағаним тўғри, — деди, — чунки биравлардан бутунлай 
умидим кесилган, ҳамроҳим менга ҳамиша умидсизликгина берар, даҳ-шатимнигина ортдирар 
эди. Аммо ўша кунларда уйқу менга жуда ширин бир нарса бўлиб қолған, мен уйқудағина 
биравларни кўрар ва кундузлари ҳам уйқу қидирар эдим. Энди бўлса яна йўлдошим хаёл... 
Тағин нима дейсиз? 
— Ҳеч нарса демайман... Лекин сиз икки йил бурунғи Кумуш эмассиз. 
Кумуш кўрпага бурканиб олди: 
— Чиқинг... уйқум келди. 
Отабек зўрғагина ўрнидан турди... Ул узоғлаш-қандан кейин Кумуш секингина юзидан 
кўрпани олди ва мудроқ кўзлари билан Отабекка кулимсираб қаради. Отабек ҳавлидағи оёғ 
товшини эшитиб, токчадағи шамълардан учтасини ўчирған эди, даричадан Зайнаб кўринди: 
«Ҳали ҳам шу ерда экансиз, мен сизни ташқариға чиқғансиз, деб ўйлабман...» деди. Отабек 
жавоб бермай қолған шамъларни ўчирди. Зайнабнинг «ҳали ҳам шу ерда...» сўзи билан 
Кумушнинг кўзи уйқудан очилиб кеткан эди... Отабек эшикни ёпиб чиқди. 
12. КУНДАШ — КУНДАШДИР 
Кумуш қайин отаси билан қайин онасига уч-тўрт куннинг ичидаёқ ўзини кўрсатиб қўйди, 
ширин ва ақллик муомалалари билан уларни ўзига мафтун қилди. Юсуфбек ҳожи «бу одам 
фарзанди эмас — фаришта» дер, орада Зайнаб бўлмаса «фаришта», деб атамоққа ҳам ҳозир 
эди. Ўзбек ойим бўлса эски кина ва адоватларни қайтиб келмас дунёсига жўнатди. Теваракдан 
марғилонлиқ, келинни кўриш учун келгучи хотинларға муомалани яна ҳам юқорироқдан туриб 
қила бошлади. Ҳар бир «келинингиз ажабми?» деб Кумушка суқланғучи хотинларға, «Маним 
чин келиним Марғилонда эди-да!» дер эди. Гоҳо Ўзбек ойимнинг ўзи ҳам Кумушнинг ҳуснига ва 
муомаласига ажаблана бошлар, ҳожини овлоғроқда учратиб қолса, «алҳазар, ўғлингиздан — 
уйланган хотинини қаранг», деб қўяр, ҳожи бўлса, «ўзинг билган сиҳрчи ҳинди сенинг ҳам 
бошингни айлантирибдир...» деб илжайганда, Ўзбек ойим «рост, бу келиннинг ҳуснидан ҳам 
бошқа яна тағин бир алоҳида хосияти борға ўхшайдир!» деб кулар эди. Кумуш ўзини кўрган 
келгучи хотинлардан кўпроқ олқиш олса (албатта ошкора эмас), хотинларнинг жўнаши 
биланоқ дарров Ўзбек ойим Ойбодоқдан исириқ тутатдириб аввал Кумушка, ундан кейин 
кўнгли қолмасин, деб Зайнабка солдирар, агар Отабек кўриниб қолса, уни ҳам қуруқ қолдирмас 
эди. 
Eгасини сийлаған итига суяк ташлар, қабилидан қизлари туфайли қутидор ва Офтоб 
ойимлар ҳам жуда яхши иззат кўрар эдилар. Қутидор келганидан бери бир соат ҳам уйда бекор 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling