Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
95
тўртта пиёла ва бир қора қумғонни, иккинчи тоқчадағи умрида ювиниб кўрмаган қора мис 
баркашни, бўш қозиқлар кўнгли учун осилған биттагина кир дастурхонни тилга олиш билан бу 
ҳавлининг бутун жиҳоз-амлоки рўзғорини ёзиб чиқилған бўлинур, бурчакдаги тоқчада қаттиғ 
нон мужиб ўлтурғучи сич-қонни кўрсатиб ўтилмаса, бу уйда бошқа жонлиқ зот ҳам кўринмас 
эди. Қаршидағи бўғоти тушиб ўртаси емирилган, деворларидан бақа салласи униб чиқған 
хароба биноларнинг ўнда-сўнда кўрилмада бўлған эски нақшларидан ва сирларидан бу 
оиланинг илгарида давлатлик бир хонадон бўлғанлиғи, аммо бу кунда ортиқча фақирликда 
яшағанлиғи онглашилур эди. 
Йигит отини тут ёғочиға боғлаб, уйга томон юрган ҳам эди, бурчакдаги хароба уйдан ўзини 
тузатиб ўқуғучининг қутидор ҳавлисида кўргани пакана хотин гўё оналарнинг «зиёндош 
албасти»ларидек хунук қи-ёфада йигитка қараб югириб кела бошлади. Хотин йигит билан 
эсон-соғлиқ сўрашқач, иккиси уйга кирдилар. Йигит тўнини ешиб уйнинг тўрига ирғитди, 
бошидан қалпоғини олиб қозиққа илди. Шундан сўнг, иккиси ҳам ўлтуришдилар. 
— Қалай, — деб сўради хотин, — ишинг ўнгиданми? 
— Чакки эмас. 
— Ўзи ҳозир шу ерда эди. Эблаб келса шу эди, деб ташвишланиб ўлтурди. Сан келур 
олдингдағина чиқуб кеткан эди. 
— Уйга кетдими? 
— Билмадим, келиб қолса керак. Ўзи ҳам қатнай-қатнай ўлаётибдир, кеча қайта келиб-
кетди, қих... 
— Нимадан ташвишланадир? 
— Ишни айтканимдек қилолмаса, ҳамма меҳнат тўрт пул, дейдир. 
Йигит кулимсираб олғач, сўради: 
— Ўзимизнинг ишлар қалай? 
Бу саволдан хотиннинг юзига умидсизлик туси кирди: 
— Билмадим, дўстданми, душманданми ҳайтовур олдинг очилмай турадир, совчилиққа 
чиқмаған куним йўқ, қих... Ёмон қўшнини ер ютсин; Марайим ку-дингчи бўшашқандек бўлған 
эди, уни ҳам қўшнилар ўлгур айнатибдилар... Ҳомидбой бўлса бу кун унашсаларинг эртага 
тўйни бошлаймиз дейдир, қих... — Бу сўздан йигитнинг кўзлари олайиб алланечук туска кирди. 
— Қайси қўшни экан, у? 
— Қуриб кетсин, ёмон қўшнилар, қих... Ман санга қайси бир қўшнини тутиб берай, ҳаммаси 
ҳам айнатар эмиш. 
— Сан манга ўша... ни кўрсатиб бер, тобини олиб қўяй ўша онангни... 
Иккиси шу можарода эдилар. Йўлакдан киришдаёқ тутка боғланған ўзининг отидан 
одамнинг келганини билган Ҳомид айвондан айланиб киришка сабри чидамай, даричадан ошиб 
уйга кирдида, йигит билан қучоқлашиб кўриша кетди. Ўлтурар-ўлтурмас Ҳомид ундан сўрай 
бошлади: 
— Хў-ў-ўш, Содиқ полвон, ишлар қанақа, Тошкандда нима гаплар бор? 
— Нима гаплар бўлсин. Тошкандда тинчлик. Баҳона билан Тошкандни ҳам кўриб олдиқ. 
— Эшигини топа олдингизми? 
— Топдим. Айтканингиздек, унинг эшигини Тошкандда ҳар ким билур экан. 
— Булмаса, хатни ҳам топширғандирсиз? 
— Топширдим. 
— Бали шер, хатни қўлингиздан ким олди? 
— Бир чол. 
— Юзи чўзиқроқ, чаккаси сиқиқроқ чолдир. 
— Худди ўзи. 
— Хатини ҳам ололдингизми? — деди ва сабрсизланиб Содиқнинг оғзиға тикилди. Содиқ 
юзига мағрур бир тус ва овозиға музаффарият оҳанги бериб «хатини ҳам олдим», жавобини 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling