Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
103 Тўғриси ҳам Отабек ичкулукдан қаттиғ ҳазар қилар ва бу кунгача майни ўзига душман каби кўриб келар эди. Уй эгаси қуйган пиёласини симириб юборғач, сездирмаслик қилиб сесканиб қўйди ва: — Аниқ ичмаганмисиз? — деб яна сўраған эди, Отабек бошни чайқаш билан кифояланди. — Қаттиғ узр бўлмағанда ичмаган ҳам маъ-қул,— деди ва иккинчи пиёлани тўлдирар экан, давом қилди,— лекин бу нарса бир томондан кишининг саломатлигига фойда берса, иккинчи жиҳатдан тирикликнинг қайғу ва аламларини-да унутдириб турар экан. Бошимға ўлгунча унута олмаслиқ қайғу-ҳасратлар тушди, Шокирбек. Айниқса кейинги йилларда ўзимга ҳеч бир қаердан овинчоқ тополмай, ниҳоят шу аччиғ сув билан овинатурған холға келиб қолдим, — деди ва узоқ тин олиб тўлғизған пиёласини олдиға қўйди. Иккиси ҳам бир неча вақт сукутда қолдилар. Ул иккинчи пиёлани ичкач, Отабекни диққат билан кузатиб чиқди. — Агар янглишмасам, сиз ҳам бир оз қайғулироқ кўринасиз меҳмон, бир пиёлани ичиб юбормайсизми? — Раҳмат, мулла ака, — деди Отабек, аммо ўзида таърифи сўзланиб ўтилган нарсага бир эҳтиёж сеза бошлаған ва ўзини ҳам маъзурлар қаториға қўяёзган эди. Унинг бу ҳолини уй эгаси сездими ёки синаб кўрмакчи бўлдими, ҳайтовур, учунчи пиёлани тўлдириб Отабекка узатди: — Қўлимни қайтарманг, меҳмон. Иккимиз ҳам маъзур кўринамиз. Отабек узрини айтиб, пиёлани олмай турған эди, ул ҳам пиёлани узатқанча кулиб тураберди. — Ман мавизни тамом шаръий қилиб тайёрлайман, тунов кун маҳалламизнинг охунлари ҳам ҳалоллиғига фатво бериб кетдилар. Отабек пиёлани олишға мажбур бўлди. Уй эгасининг айтканидек мавиз жуда ҳам тиниқ, яхши чиқған кўкчой каби мусаффо эди. Пиёлага узоқ қараб турмай ичиб ҳам юборди. Оч қоринға тушкан ўткир май вижж этдириб меъдани қайнатди-да, томоқ остини ловуллатмоқ-қа олди. Отабекка биринчи пиёлани ичирғандан сўнг, уй эгаси ошни сузишка кетди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling