Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
108 айланий!» деб атласни босиб қучоқлар эди. Мен бўлса гўё атлас эмас, қучоқланғучи ўзим бўлғандек кайфланар эдим. Мен кампир билан хайрлашиб чиқа бошлаған эдим, Саодат «Панжшанба кун борайми», деб сўради. Мен кампирнинг олдиға қайтиб бордим-да, айтдим:— Саодатингизнинг бўйи чўзилиб қолған кўринадир, мундан сўнг мактабдан бўшаған вақтида Сайфини юборсангиз қалай бўлар экан ва қўлим бўшаған кезларда ўзим ҳам келиб турарман, — дедим. Гўё кампир ҳам мендан шу сўзни кутиб турған экан, ҳамиятимга ва ақлимга таҳсин ўқуди ва қизиға қаради. «Ана, эшитдингми устакангнинг сўзини, энди вақт-бевақт кўчага ҳам чиқаберма!» деди. Мен чиқатуриб Саодатка қараған эдим, мендан ўпкалагансумон кўринди. Аммо манинг бу сўзим бекорга эмас, балки халфа шогирдлардан баъзиларининг унга ёмон кўз билан қарағанларини пайқағаним учун эди. Шу йўсунда Саодатнинг онаси ҳам мендан қочмай қўйиб, алоқамиз тағин ҳам қаттиғлашди. Кутмаган бу муваффақиятим бир неча кунгача кўзимдаги уйқуни ҳам қочириб қўйди. Уч-тўрт кун гўё бу кун-ерта Саодатка уйланатурған каби ҳовлиқиб ҳам юрдим. Унча-мунча нарсани аямағаним учун бўлса керак, тез замонда гўё Саодатлар оиласининг бошлиғи ҳолини олиб қолдим. Жумъа кунлари масаллиғни кўтариб Саодатларникига борар, Саодатнинг қўлидан ош қилдириб еб қайтар эдим. Саодат кундан-кунга ўсиб борар, шу нусбатда ҳуснига ҳусн қўшилар ва мен баттар унинг мафтуни кесилар эдим. Шу ҳолда орадан икки йил чамаси фурсат ўтиб кетиб, Саодат ҳам ўн олти ёшларға етиб қолди. Энди манинг ошиқона термулишларим маъносини онглий бошлаған, негадир «ака» деб қилатурған хитоб- ларнида тарк эткан эди. Икки йилдан бери кампирнинг олдиға совчи киргузишни ўйлаб келган бўлсам-да, аммо нима учундир Саодатдек қизға уйланиш бахтига эришмакни ўзимга тасаввур қилолмас эдим. Бу тўғрида бўлган ҳамма умидим Саодатнинг онасидан эди, балки ўзи сўз очар ва ёким ораға киши қўяр, деб кутар эди. Ораға бошлаб ўзим совчи қўйишдан ўнгғай-сиз- ланар, тўғриси ўзимга тушунилмаган бир хавф остида бу жасоратдан маҳрум эдим. Бир кун одатимча Саодатлар уйига борған эдим. Ош-сувдан кейин кампир Саодатни ўчоқбоши юмишига юбориб, менга қараб кулди: — Саодатка бир яхши жойдан куяв чиқиб қолди. Кеча унашсак унашкундек ҳам бўлған эдик, бироқ сизнинг маслаҳатингизни олайин, деб совчиларни қай-тардим, — демасинми, устимдан бир челак совуқ сув қуйғандек энтикдим, қандай жавоб беришка тилим келмай қолди. Узоқ вақт кесак каби ҳаракатсиз қолғач, куч орқасида тилимни базўр шу сўзга ҳаракатлантирдим: — Жойи яхши бўлса, ўйлаб кўриш керак... Куявнинг кимнинг ўғли бўлғанлиғини ва қандай касб қилишини шарҳ қила бошлаған эди, сабрим тамом битди: — Ундоғ бўлса, кеча совчиларни бекор қайтарибсиз,— дедим. Кампир маним бу киноямга тушунмаған эди: — Куявнинг теги-тахти менга маъқул бўлишка бўлди-я, фақат энди иш сизнинг кенгашингизга қараб қолди, сиз Саодатка ота бўлмасангиз ҳам лекин оталиқдан юқори ишларни қилиб келасиз. Эндиликда Саодатни узатишда ҳам оталиғингизни аямангиз, — деди. Бу сўз билан яна ўлганнинг устига чиқиб тепилгандек бўлдим.Чаён каби мени заҳарламакда бўлған кампирнинг тўғри сўзини эшитиб туришка ортиқ тўзалмадим-да, эртагача ўйлаб жавоб беришни айтиб кампирнинг олдидан чиқдим. Чиқғач, оёғи куйган товуқдек тўрт томонға югура бошладим. Эпақалик бир гап эсимга келмас эди. Ниҳоят, ақлимни бошимға йиғиб, сирримдан воқиф бир ошнамға кенгаш солдим. Ул узоқ ўйлаб турмай, эртаси кунга томонимдан совчи бўлиб кампирнинг олдиға бормоқчи бўлди. Лекин бутун туни билан кўзимга уйқу келмай, тиканга ағнаған каби азобланар эдим ва сустлигим учун ўз-ўзимни сўкар эдим... Уста Алим ҳикоясини бу ерга еткузгач, шамъ-нинг сўхтасини миқрозилади ва оғзини пойлаб турғучи Отабекдан «зерикмадингизми?» деб сўраб олиб, давом этди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling