Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
127 олар экан, уста Фарфи билан хайрлашди. Отни Сайфи етаклагани ҳолда уста Алим Отабекни кўчага узатиб чиқди ва унинг қўлтуғидан олиб отка миндирар экан, ўпкалаш оҳангида деди: — Ошни ташлаб кетканингизни унутманг, бек. Отабек эгарга ўлтуриб олғач сўради: — Хафа бўлдингизми? — Нега хафа бўлайин, аммо йўлда очиқиб қо-лишингиз учун сизга ачинаётибман. — Тайёр ошни ташлаб кетиб, йўлда очлиқдан қийналишимни ўзим ҳам тушуниб турибман, уста, — деди Отабек ва, — бироқ туякашлар билан Андижонда бу кунга учрашиш учун ваъдалашкан эдим, уларга етиб олиб йўл харажатлар учун бир оз ақча бермасам, яъни ўз роҳатимни кўзлаб сизни ошингизни кутиб қолсам, беш кишини кўра-била туриб оч қўйған бўламан. Уста Алим отнинг жиловидан қўлини олиб сўради: — Андижон ўткан кезларингизда йўл устидан кириб туришка ваъда берасизми? — Бўлмаса-чи, — деди Отабек, — шу ўн беш куннинг ичида саккиз тепки атласдан лоақал икки кўра йиғиб қўйингиз, ёдингиздан чиқармангиз! — Ёдимда бор, хотиржамъ бўлингиз! — Хайр, хўш! — Яхши қол, Сайфи! Саман йўрға йўлга тушди, човиға одатдан ташқари бир-икки қайта келиб тушкан аччиғ қамчи зарби билан бир онда кўздан ғойиб бўлиб кетди. Отабекни узоқлатиб уста Алим уйга кирган ҳам эди, Жаннат опанинг эшиги очилди-да, Содиқ от етаклаган ҳолда чиқиб келди. Ул отқа минар экан, эшик ичида кўринган Ҳомид — «тезроқ!» — деган амрни берди. Содиқ ҳам Отабек изича отини ҳайдаб юборди... Уста Алим Отабекни кузатиб келиб, айвон пешонасига ўлтурар экан: — Табиъати жуда қизиқ йигит-да, — деб қўйди. Уста Фарфи сўради: — Бу йигит билан қандай ошналиғингиз бор? — Мен сизга ўзоғи йили бир йигитнинг Ҳомиднинг дарбозасида адашиб юрганлигини ва мен билан бирга ҳавлиға келиб бир кун ётиб кетканлигини сўзлаб эдим шекиллик? — Ҳа, ҳа, ҳали ўша йигит шуми? — Шу. Шундан бери ҳар бир Марғилон келганида ва Андижон ўтканида манинг олдимға кирмасдан кетмайдир. Ўзи жуда оғир ва ақллик йигит, бунинг устига қизиқ табиъати ҳам бор, — деди. — Қизиғи қанақа, — деб сўради уста Фарфи. — Жуда қизиқ, — деди уста ва кечаги воқиъани сўзлаб чиқди. — Кеча эрталаб шаҳарни бир айланиб келайин деб чиқиб кеткан ва тушлик ошка етиб келиш учун ваъда ҳам берган эди. Мен ваъда вақтиға ошни дамлаб ўлтурибман-ўлтурибман, сира келса-чи! Ниҳоят, сиздан сал илгарироқ келиб турған эди. Сўрасам: «Хўжа Маъоз»ни тунаб қолдим, дейдир. Кўзи уйқусизлиқдан бир қарич ичига тушиб кетибдир. Жуда ҳам табиъати қизиқ йигит. — Яхши йигит экан, — деб қўйди уста Фарфи. Ошни еб бўлғанларида у ёқ-бу ёқдан жумъа товши кела бошлаған эди. Шунинг учун чой ичиб ўлтуришка тўғри келмай уста Фарфи уста Алимдан илгарироқ намози жумъага қўзғалди ва эшикдан чиқиши билан ўз уйидан келаётқандек кўринган Ҳомидга учрашди. — Ҳа, уста Фарфи, бахай? — деди Ҳомид. — Уста Алимникига келган эдим. — Бўлмаса зиёфат қуюқ экан-да! — Қуюқ! — деди кулиб уста Фарфи, — уста Алим ўз уйига дўкон қурған экан, гилалаб юрмасин деб фотиҳага келган эдим. — Шундоқми! — деб қўйди Ҳомид. Биргалашиб кета бошладилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling