Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
189
— Сиздан ҳазар қилмайман... 
Кумушнинг кўзида бир турлик ғилтиллаш бор эди: 
— Зайнабдан-чи? — деб сўради. 
Отабек дафъатан жавоб бералмай ҳавли томонға қараб қўйди: 
— Буни... мендан ҳам сиз яхши биласиз. 
Отабекнинг аланғлаб жавоб бериши Зайнабнинг бояғи даъвосини чинга чиқарғандек бўлиб, 
Кумуш жуда ҳам тўнини тескари кийди ва юзини четка бурди: 
— Ялҳақликни қўйинг. 
Отабек бу ҳолга тушунолмай, Кумушнинг кўзига жиқ тўлған ёш яна уни шошириб қўйди. 
Шундоғ ҳам бўлса кулимсираб: 
— Уйқудан сўл ёнингиз билан турибсиз, — деди. 
— Чунки маним ўнг ёним билан турғузадиган кишим йўқ... 
— Адоват шунинг учунми ҳали? — деди бек ва кулиб юборди. 
Кумуш кўз ёшисини артди: 
— Ҳа, шунинг учун. 
— Шунинг учун бўлса арзимайди... 
Кумуш кўтарилиб кетди: 
— Икки юзламалиғингиз ва тил тегида тил сақлаға-нингиз ҳам арзимайдими? 
— Тушунмай ётибман... 
— Албатта тушунмайсиз ва тушунишни ҳам тиламайсиз. 
Ул Кумушдан мундай терс гапларни умрида биринчи мартаба эшитар эди. Бир онда неча хил 
эҳтимолларни ўйлаб чиқди: 
— Зайнаб сизга бир нарса дедими? 
— Деди, «Сенсиз туролмайман» деб айткан сўзла-рингизни ҳам деди. 
Унга нима бўлса ҳам икки кундаш ўртасидан анча гаплар ўткани бир даража маълум бўлиб, 
Зайнабнинг ёлғон-яшиқ гаплар билан Кумуш юрагига ўт ёққанини пайқади. Аммо бояғи ярим 
жиддий вазиятини бузмай сўради. 
— Зайнабнинг сўзига сиз ишондингиз? 
— Ишонмайдирған гапми? 
— Яхши, мен унга шундай деб айткан ҳам бўлайин, лекин шунда ҳам сизнинг 
хафаланишингиз менга қизиқ туюладир. Айниқса сиздан бу гап... 
Кумуш индамади. Отабек унинг орқа сочидан тутиб секингина ерга босди: 
— Қани гапуринг-чи менга, орангиздан бир гап ўтдими, — деб сўради. 
— Ҳа ўтди, — деди Кумуш ва четка қараб кулимсиради. 
— Ўн беш кун бўлмасдан? 
— Мендан бошқа хотин бўлса Зайнабингиз билан биринчи кунданоқ аразлашар эди... 
— Худо хайрингизни берсин... 
— Кесатманг. 
— Кесатмасам гапуринг. 
Кумушнинг рақобат ўти бир оз ўча тушкан эди, уч-тўрт кунлик можародан яхшиғина ҳасрат 
очилди. Отабек ҳасратни ярим жиддий тинглаб борди. Зайнабнинг кейинги сўзи ва сўнгги 
елпитиш фожиъалари ҳам ҳасрат қолипиға бирма-бир кириб чиқди. Ҳасрат тугалгандан сўнг 
Отабекнинг юзидаги бояғи ярим жиддийлик кетиб, унинг ўрнини ўйчанлиқ олди. Ул шу ҳолатда 
анчагина сўзсиз қолди ва охирда ўзини натижа кутиб ўлтурғучи Кумушка қараб кулиб қўйди. 
— Нега куласиз? 
— Чунки йиғламоққа арзимайдир. 
Кумушнинг қошлари чимирилди: 
— Зайнабингизнинг бу қилиғига мен чидалмайман. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling