Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
55
— Йўқ... Исбот учун виждонимдан бошқа шоҳидим йўқ. 
— Яқин орада Тошканддан бирар нарса олғанми-дингиз? 
— Яъни нима? 
— Масалан хат. 
Отабек кўб ўйлай олмади, бутун борлиғи билан ҳаракат қилиб қичқирди: 
— Олдим, олдим! Исботим ҳам бор! 
Аъёни шаҳар унинг бу ҳолига чидаб туролмай кўзларига ёш олдилар. 
Отабек яна деди: 
— Одам қўшсангиз мен келтирай гувоҳимни! 
— Тинчланингиз, Отабек, — деди қушбеги, Отабек бир оз ўзини йиғиб олғандан кейин 
сўради, — нима олған эдингиз? 
— Мактуб. 
— Кимдан? 
— Отамдан. 
— Қачон? 
— Тошкандда исён бошланиш олдидан. 
— Ундан кейин-чи? 
— Олмадим. 
— Отангиз ўша хатида нималардан баҳс қилар эди? 
— Тушунмаган Тошканд халқини Азизбекнинг макрига учканидан, энг охирда... — асарланиб 
тўхтаб олди, — маним шу ҳолга тушмоғимни каромат қабилидан сўзлаб, менга бир мунча 
насиҳатлар ҳам қилган эди. 
Отабекнинг бу сўзидан кейин понсадбоши — «енди бўлар» дегандек қилиб қушбегига 
қаради. Қўрбоши эрса Отабекнинг устида ҳали бунчалик тергашлар борлиғи учун ўзини бир оз 
тўхтатиб қолди. Қушбеги кўрпача остидан хатни олиб Отабекка кўрсатди. 
— Бу қанақа мактуб, танийсизми? 
Отабек кўргучи кўзларига ишонмағандек: 
— Танийман, — деди, — таърифини сизга сўзлаға-ним, отам мактуби! Таажжуб, буни сизга 
ким келтирди, тақсир? 
Қушбеги енгилгина илжайиб Кумушбибига ишорат қилди: 
— Нажот фариштаси, — деди. Қутидор билан бек ялт этиб Кумушка қарадилар. Энди Кумуш 
ортиқ чидаб туролмади: 
— Отажон, мен қизингиз! 
Отабекнинг қулоғиға эшитилган бу товуш унинг юрагини ингичка ерига бориб теккан эди. 
Эсини йўқотиб турған қайин отасиға қарамай: 
— Сизми, Кумушми? — деб сўради. 
— Мен, мен! 
Бу савол-жавоб ила икки вужуднинг ҳамма ҳасратлари, аламлари бир-бирларига 
онглашилған, икки товушнинг бир-бирисига келиб қўшилишидан иккисига ҳам тил билан 
онгла-тиб бўлмаслиқ бир ҳол юз берган эди. 
— Бу сенми, қизим? 
— Мен, отажон! 
Бу ўрингача бошқа бир мулоҳазада ўлтурган қушбеги уларнинг сўзларини бўлиб, Отабекдан 
сўради: 
— Қулингиз Ҳасаналини нега шу кунгача топиб бўлмади? 
— Қамалған кунимдан берига ундан хабарим йўқ, тақсир, — деди-да, Отабек Кумушка 
қаради. 
— Бу кун ўн икки кун; Ҳасанали ота Тошканд кетмишдир, шундан бери ундан дарак 
бўлмади, — деди Кумуш. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling