Microsoft Word kuzgudagi sanam jumaniyoz jabborov ziyouz com doc
Download 248.28 Kb. Pdf ko'rish
|
kuzgudagi sanam jumaniyoz jabborov ziyouz com
www.ziyouz.com kutubxonasi
11 МИНГ КИТОБ СЎЗЛАР КЕРАК «Минг китоб сўзлар керак бир дилни қондирмоқ учун, Етгуси бир сўз вале минг дилни ёндирмоқ учун». Ғазнали дилдан нечоғлик; ахтарай қудратли сўз, Сендайин донони ишқимга ишонтирмоқ учун. Сўз — улуғ қудрат, бу — руҳнинг жилваланган шуъласи, Қайси куч етгайки, сўздин мардни тондирмоқ учун. Ноўрнн бир сўз кўнгилнинг гулшанин этгай хазон, Яхши сўз қилгай кифоят қайта ундирмоқ учун. Битта сўз ювгай кўнгилда бўлса минг зангу ғубор, Битта сўз етгай умид шаъмини сўндирмоқ учун. Юксалай, балким фазоларга буюрсанг, эй, гўзал, Севги номли бахт қушин бошингга қўндирмоқ учун. Сўзларнм қалб гавҳаримдур, айни виждону имон, Ишлатмас сохта ҳисларни овунтирмоқ учун. * * * Ҳусн аро бир сен каби озода йўқ. Ишқ аро ҳам мен каби афтода йўқ. Лаҳза-лаҳза мен хаёлинг бирла банд, Бул хаёлингдан ширинроқ бода йўқ. Мендаги тоқатни Қайсдан излама, Сендаги оҳанрабо Лайлода йўқ. Ишқим ичра бир гадо деб бил мени, Бошим осмон, мен каби шаҳзода йўқ. Келса кўклам, боғ аро сайр айласанг, Зулфинг атрин ўпмаган шаббода йўқ. Ёз келиб, олам саховатларга ғарқ, Лек сенинг меҳрингча ишқ дунёда йўқ. Илтифотингни, санам, тутма дариғ, Бундан ортиқ орзу бу иншода йўқ. Кўзгудаги санам (шеърлар). Жуманиёз Жабборов www.ziyouz.com kutubxonasi 12 * * * Ул паризодимки, ҳусн аҳлига устозлик қилур, Ақлу одоб ичра ҳам танҳою мумтозлик қилур. Қаҳридан ёзларда ҳам кўнглим аро минг қаҳратон, Меҳридан энг қаҳратон қишлар менга ёзлик қилур. Қайси Лайло сарвинозим қошида шуҳрат топур, Қайси Ширии ҳусну ишқда мунча таннозлик қилур. Ғунча лаблар шўх сухан бирла агар жон этса бахш, Оҳу кўзлар қасди жон ўйнаб, тирандозлик қилур. Мен дедим, айлай нисор ҳуснингга дунё мулкини, Кулди, айтди, эй фақир, бу неъматинг озлик қилур. Ўйладим, олам аро ошиққа ҳолат шу азал, Барча маъшуқлар жафо илмида ҳамрозлик қилур. * * * Дўстлар, сиз бирла ҳолим ўзгача, Фахр этиб, завқу камолим ўзгача. Даврангизда бахтиёрман, ўйламанг Бор кўнгил ичра малолим ўзгача. Меҳрингиздан ёришар кўнглим уйи, Қалб аро унган ниҳолим ўзгача. Ҳар бирингиз менга бир офтоб мисол, Таъриф айларда мақолим ўзгача. Мадҳингиз куйлаб, жўшар ирмоқларим, Дашт аро эсган шамолим ўзгача. Сизга содиқлик дилим ичра шиор, Бўлмагай феълу аъмолим ўзгача. * * * Муҳаббат йўлига кирдингми, ён, дерлар, Тасаддуқ айлагил бу йўлда жон, дерлар. Тузилмиш одамий олам муҳаббатдан, Кўзгудаги санам (шеърлар). Жуманиёз Жабборов www.ziyouz.com kutubxonasi 13 Жаҳон бўлмас муҳаббатсиз жаҳон, дерлар. Бу йўлда неча ғовлардин керак ўтмоқ, Ҳаётингда умрбод имтиҳон, дерлар. Жафосин ҳам бу йўлда муҳтарам тутгил, Бу ҳам бир марҳаматдирким, қувон, дерлар. Билур донолар ишқ аҳлининг аҳволин, Жоҳил зотлар ошиқни нотовон, дерлар. Самога етказур ошиқни ишқ завқи, Муҳаббат чўғлаган дил комрон, дерлар. Download 248.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling