Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳақида


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳақида
маълумот 
1. Ота-она ва оила аъзоларининг исми, фамилияси. 
2. Ёши. 
3. Маълумотлари. 
4. Иш жойи. 
5. Оилавий шароити. 
6. Оила даромади. (81) 
7. Ота-онанинг ижтимоий, сиёсий-маънавий билим даражаси. 
8. Миллий мерос ва маънавият тарбиясидаги муносабати. 
9. Қизиқишлари даражаси. 
Ўқитувчи ота-оналар ҳақида маълумотга эга бўлгандан кейин, уларнинг 
фарзандлари ҳақида маълумотни аниқлаш муҳимдир. 
Ўқитувчининг болаларни тўлиқ ўрганишни тарбиявий тадбирларни 
мукаммал, таъсирчан уюштиришни талаб қилади.
Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, айрим ўқитувчилар болаларни 
ўрганиш борасидаги хужжатларни расмийлаштириш билан чегараланиб, уни 
йил бўйи ривожлантирмайдилар. Бу ҳолат болалар орасидаги ижобий ва салбий 
ўзгаришларни фарқламасликка олиб келади. 
Бу эса ўқитувчи, бола ва ота-оналар орасидаги муносабатнинг 
бузилишини келтириб чиқаради. 
Бундай ҳолат бўлмаслиги учун ўқитувчи-тарбиячи қуйидагиларга 
эътибор бериши лозим: 
1. Ўқитувчиларда шаклланиб келаётган ижобий фазилатларни тавсифлаб 
чиқиш. Синфдаги ўқувчиларда: илм олишга қизиқиш, кўнгил бўшлик, 
ростгўйлик, мурувватпешалик, инсонга меҳрибонлик, ўзини-ўзи бошқариш, 
меҳнатга муносабати бор ўқувчилар сонини аниқлаш. 
2. Ўқувчилар руҳиятини мукаммал билиш. 
3. Ўқувчида мавжуд камчиликлар: ирода хусусиятидаги бефарқлик, ёлғон 
гапириш, чақмачақарлик, ҳимматсизлик ва бошқа салбий сифатларни аниқлаш. 
4. Ўқувчидаги ижобий ва салбий ўзгаришларни тартибли кузатиш ва 
сабабини ўрганиш. 
5. Ҳар ҳафта “Мактаб сизни чорлайди” рукнидаги очиқ эшиклар кунини 
жорий этиб, болалар тарбиясида ҳосил бўлаётган ўзгаришлар билан ота-
оналарни таништириш. 
Маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосарлари ва 
синф раҳбарининг ота-оналар билан ишлаш тартиби 


67 
Ўқитувчилик фаолиятининг энг мураккаб томонларидан бири ота-оналар 
билан умумий тил топа олиш, уларнинг ҳурматига сазовор бўлиш, ҳамкорликда 
бола тарбияси билан шуғулланишдир. (82) 
Ўқитувчи синф раҳбари, меҳрибон тарбиячидир. Мактабнинг бошланғич 
синфларидаги муҳим хусусиятлардан бири-қадрдон ўқитувчи раҳбарлигида 
тўрт йил ҳамкор, ҳамдард бўлиб қолишдир. Шу сабабдан бошланғич синф 
ўқитувчиларининг ота-оналар жамоаси билан ишлаши ҳам ўзига хос хусусиятга 
эга. 
Ёш ота-оналарда фарзандларини мактабга тайёрлаш малакалари етарли 
бўлмайди. 
Шу 
сабабли 
ўқитувчи 
“1-синф 
ўқувчиси”, 
“Ёш 
ота-оналарга 
эсдалик”ларни тавсия этиши талабга мувофиқдир. 
Бу иш шаклидан мақсад, ота-онанинг мактаб олдидаги бурчини англатиш, 
ота-онанинг педагогик, тарбиячилик фаолиятини фаоллаштиришдир. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling