Мен ҳам намоз ўқийман
www.ziyouz.com кутубхонаси
19
азобидан сақлагин.
* Илоҳо, мен Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва ғино (бировга муҳтож бўлмаслик ҳолатини)
сўрайман.
* Аллоҳим, мени афу эт, ёрлақа, тўғри йўлдан бошла,
менга офият бер, ҳалолдан
ризқлантир.
* Қалбларимизни ризолигингга уйғун бўлган амал ва ибодатга томон йўналтир.
* Парвардигоро, дош бериб бўлмайдиган балодан, инсонни ўлимга қадар
судраб борувчи
(мол, жон, оилага тааллуқли) мушкулотга дуч келишдан, (мол, жон, оилага тааллуқли) бало-
қазодан ва душманларни қувонтирадиган бир мусибатга рўбарў бўлишдан Сенинг паноҳингга
сиғинаман.
* Илоҳо, ожиз қолишдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, алжиратиб қўйувчи қариликдан,
хасталикдан, қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитнасидан Сенинг паноҳингга сиғинаман.
* Ё Роббим! Мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Сендан ўзга гуноҳларни кечиргувчи йўқ.
Мени ёрлақа ва афу эт. Ғофур, Роҳийм ёлғиз Сенсан.
*
Илоҳо, фойдаси тегмайдиган илмдан,
қўрқмайдиган қалбдан, тўймайдиган нафсдан, қабул
бўлмайдиган дуолардан паноҳ бер.
* Аллоҳим! Дўзах ўтида ёнишимга сабаб бўладиган фитнадан, дўзах оловидан,
бойлик ва
фақирликнинг ёмонлигидан мени асрагин.
* Аллоҳим! Ёмон феъл-атвор ва амаллардан, нафсоний орзулардан асрагин.
* Аллоҳим! Қулоғимнинг, кўзимнинг, тилимнинг, қалбимнинг, фаржимнинг ёмонлигидан
асрагин.
Do'stlaringiz bilan baham: