Microsoft Word mirzo xuqandiy axloqi zamima ziyouz com doc


Download 265.47 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/20
Sana08.05.2023
Hajmi265.47 Kb.
#1442659
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Mirzo Xo\'qandiy. Axloqi zamima



Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
1
Мирзо Хайрулло Хўқандий 
 
АХЛОҚИ ЗАМИМА 
 
Адабий-бадиий нашр 
Тошкент 
«Ёзувчи» нашриёти 
1994 
 
Нашрга С. Ҳасанов тайёрлади. 
Масъул муҳаррир: А. Дадаев. 
Ушбу рисолада ёшларга тарбия беришнинг шарқона услубиятини, 
ота-боболаримиз асрлар оша қатъий риоя қилиб келган урф-одат
одоб-ахлоқ, маърифат ва маданият каби ўнлаб масалалар таҳлил 
қилиниб, унинг мазмуни ўқувчиларга тушунарли ҳолда содда ва 
равон тилда ифодалаб берилган. 
 
 
СЎЗ БОШИ ЎРНИДА 
Ўлкамизда ёғилган балою офатларнинг ҳаммасининг бош омили 
ҳалқимизнинг ислом йўлидан озганлигидир. Бу жараён Туркистонда 
ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошланиб, бизнинг асримизнинг 
ўртасида авжга чиқди. Қудрат ва илм эгаларининг кўпчилигини, 
шуҳрату мансабпараст сиёсий амалдорларнинг етакчилигида 
соддадил меҳнаткашларни разолат ботқоғига ботирдилар. 
Жамиятнинг бу аҳволга тушишини ўтган асрнинг охири ва жорий 
асрнинг бошларидаёқ олдиндан кўра билган илму амал соҳиблари 
мактабдан 
бошлаб 
таълиму 
тарбияни 
миллий 
асосда 
замонавийлаштиришни англадилар ва шу йўлда фидокорона элга 
хизмат кўрсатдилар. Шундай холис хизмат соҳибларидан бири Мирзо 
Носир Маҳмуд ўғли Хўқандий эди. 


Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
2
Мирзо Хайрулло Хўқандий 1880 йилда Қўқонда туғилиб 1943 
йилда Тошкентда вафот этган. У косиб оиласида туғилган бўлиб, 
дастлаб Қўқондаги мадрасада таҳсил олган. 1910 йилда ўз 
маҳалласидаги Бузрукхўжа мадрасаси қошида янги усулдаги мактаб 
очиб ўқитувчилик қилган. 1912 йилда мазкур мактаб қошида янги 
усулдаги «Маърифат» номли кутубхона ва нашриёт ташкил этган. 
«Туҳфатул-атфол» («Болалар совғаси»), «Турки аввали илм» («Туркча 
бошланғич илм»), «Раҳбари тадрис» («Дарс раҳбари»), «Раҳбари 
алифбо» каби ўнлаб дарсликларни таржима қилиб, нашр эттирган. 
Шунингдек «Гулшани Мирзо», «Гулшани хаёл» номли дарсликлар 
тузганлиги ҳам бизга маълум. Мирзо Хайрулло Хўқандий ҳам қатағон 
йилларининг қурбони бўлган. 
Хайрулло Хўқандийга мансуб бўлган ушбу китобчада ислом 
нималиги, иймон, тақдир, фарз амали, вожиб, суннат, мустаҳаб, 
мубоҳ, ҳаром, макруҳ, муфсид каби тушунчалар билан бирга 
муқаддас китобимиз. Қуръони карим ва пайғамбаримиз Саллаллоҳу 
алайҳи васалламнинг, ҳаёти ва фаолиятлари ҳақида умумий 
маълумотлар берилган. Муҳими шундаки, ушбу рисолада диний ва 
ахлоқий масалалар содда ва равон тилда ёзилган бўлиб, ундан ҳозир 
ҳам мактаб болалари ва кенг ўқувчилар оммаси қийналмасдан 
фойдалана олишлари мумкин
1

 Алибек Рустамий. 
1
Қаралсин: Узбек совет энциклопедияси. Т. 7. Мирзо Хўқандий; А.Муродов. 
Ўрта Осиё тарихидан. Тошкент, 1971 й. 135— 136-бетлар. 


Мирзо Хайрулло Хўқандий. Ахлоқи замима 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
3

Download 265.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling