Microsoft Word Монография-2023 тайер


I-БОБ. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА РИВОЖЛАНГАН


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

I-БОБ. ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА РИВОЖЛАНГАН 
ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ ТАҲЛИЛИ 
1.1. Америка қўшма штатлари тажрибаси 
Ҳозирда дунёда 150 дан ортиқ мамлакатда эркин иқтисодий зоналар фаолият 
юритади. Аммо, ҳамма давлатларда ҳам эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида 
пухта ўйланган зонал сиёсат олиб борилади, деб бўлмайди. Биз бу борада катта 
тажрибага эга бўлган айрим давлатлардаги зонал сиёсатни таҳлил қилиб чиқмоқчимиз. 
Бу борада катта тажрибага эга давлатлар анчагина, аммо қайси давлатнинг тажрибасига 
эътиборни қаратишда икки нарсани ҳисобга олдик: биринчидан, зонал сиёсат борасида 
ўзига хос ўрни бор ва иккинчидан, тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш учун аҳамияти 
муҳимроқ давлатлар танланди. Эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида жуда катта 
ишлар олиб бораётган ва катта ютуқларга эришган давлат бу - Америка Қўшма 
Штатларидир. Шунинг учун таҳлилни шу давлатдан бошладик.
Бугунги кунга келиб, АҚШда эркин иқтисодий зоналар сони 2000 тадан ортиқдир. 
Улар ташқи иқтисодий фаолият ва тадбиркорликнинг турли-туман шаклларини ўз 
ичига олган. Булар ичида тадбиркорлик ва техник - тадқиқот зоналари кўпчиликни 
ташкил этади. Эркин иқтисодий зоналарнинг фаолияти ҳар йили 100 мингтадан янги 
иш жойлари яратилди, бунинг натижасида бюджет ажратмаларини камайтириш 
имконига эришилди. 
Ҳозирги замонда мавжуд бўлган турли хил эркин иқтисодий зоналарнинг АҚШда 
уч тури энг кўп тарқалган: ташқи савдо зоналари, тадбиркорлик зоналари ва техник- 
тадқиқот зоналари ёки технология парклари. Буларнинг ичида энг кенг тарқалгани, 
бутун АҚШ бўйлаб ёйилгани ва «Силикон водийлари» номи билан чиқувчи 
технопарклар ҳисобланади. Агар дунёдаги биринчи технопарк 1950 йилларда пайдо 
бўлган бўлса, ҳозир (1998 йил) 170 дан ошиб кетди. Уларнинг майдони (60 дан 260 
гектаргача) ва қудрати ҳар хил. АҚШдаги энг йирик технопарк «Силикон велли» 
бўлиб, унда жаҳонда ишлаб чиқариладиган ҳисоблаш техникаси ва унинг қисмларнинг 
20% йиғилган (4 - иловага қаранг). Бутун дунёда Американинг «Силикон велли» 
ларини янги ғоялар ва янги маҳсулотларнинг битмас-туганмас манбаи бўлган, илм кўп 
талаб қиладиган технологиялар “Маккаси” деб қарашади. Уларни ёшликнинг абадий 
фаввораси, технологик кучларнинг бастиони дейишади. «Силикон Велли» лар илм кўп 
талаб қиладиган технологиялар яратиш соҳасида ҳукмронлик қиладилар.
АҚШнинг «Силикон водийлари» 4 турдаги дастурлар билан ишламоқдалар: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling