Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


33
II-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЖРИБАСИНИ ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛГАН 
РИВОЖЛАНАЁТГАН ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ 
 
2.1. Миср тажрибаси 
 
Ривожланаётган мамлакатларда зонал сиёсат мамлакат иқтисодиётини жаҳон 
иқтисодиётига 
интеграциялашишга, 
иқтисодий 
ўсишни 
жадаллаштиришга 
кўмаклашувчи иқтисодий ўсиш анклавларини яратиш, маҳаллий ижтимоий - иқтисодий 
муаммоларни ҳал қилишга бўйсунган. Уларда экстерриториялик мавқеига эга бўлган 
эркин иқтисодий зона кўп. Зонал сиёсат ва эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида 
ривожланаётган мамлакатлар ичида ҳам катта мувоффақиятларни қўлга киритган 
давлатлар кўп. Биз фақат уларнинг айримларини кўриб чиқамиз, холос. 
Бу мамлакат 1974 йилдан «очиқ эшиклар» ва иқтисодиётни либераллаштириш 
сиёсатини амалга ошириш йўлига ўтиб олди. Бундан мақсад-хорижий инвесторларни 
кенг жалб қилиш ва миллий хусусий капитални мамлакатнинг иқтисодий 
ривожланишига қатнашишини ҳар томонлама қўллаб - қувватлашдан иборат эди. Бу 
ўзгаришлар меваси сифатида Миср иқтисодиёти 90-йилларда барқарор характерга эга 
бўлиб, 5 7% ли суръат билан ўсди. 
Мисрнинг олтита эркин иқтисодий зонасида 472 корхона 23 млрд. Миср фунти 
миқдоридаги инвестиция билан фаолият юритмоқда. Булар қуйидагилардир: 
1. «Наср Сити» давлат эркин зонаси-Қоҳира халқаро аэропорти яқинида жой-
лашган, у хорижий бозорлар билан алоқани енгиллаштиради ва малакали ишчи кучига 
етиш имконини берди. 
2. «Александрия» эркин зонаси-жаҳоннинг бизнес дунёсида Ўрта ер денгизидаги 
Мисрнинг асосий порти сифатида машҳурдир. Шаҳар атрофида тўқимачилик, нефтки-
мё, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, қоғоз саноати ва денгизда юк ташиш корхоналари 
жойлашган. 
3. Порт-Саид шаҳридаги эркин зонаси-Ўрта ер денгизидан Суэц каналига кириш 
жойида бўлиб, у юкларни транспортировка қилишни осон қилади. Порт-Саиднинг 
халқаро аэропорти реконструкция қилинмоқда.
4. «Суэц» эркин зонаси. Суэц порти Қизил денгиз ва Суэц каналининг Жанубий 
– Шарқий жойида жойлашган Мисрнинг ўта муҳим портидир. Унинг жойлашган ўрни 
жуда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлиб, Ҳинд океанидаги араб, Осиё, Африка 
мамлакатларига чиқиш имконини беради. Нефть саноати эса шаҳарнинг иқтисодий фа-
олияти учун устувор аҳамиятга эга, чунки канал атрофида нефтнинг жуда катта заҳира-
лари жойлашган. Шаҳарда нефтни қайта ишловчи йирик завод ва минерал ўғитни қайта 


34
ишловчи завод жойлашган. Тошга ишлов берувчи, қоғоз, цемент, тўқимачилик корхо-
налари ҳам бор. Суэц эркин зонаи денгизда юк ташишга хизмат кўрсатиш учун ҳам 
мўлжалланган. 
5. Исмоилия эркин зонаси Суэц каналининг ўрта қисмида жойлашган. Шаҳар 
Нил дарёси дельтаси, Қоҳира шаҳри ва Синай ярим ороли билан яхши йўл тармоқлари 
орқали боғланган. Исмоилия эркин зонаи анчагина майдонга ва саноат объектларини 
қуриш учун етарли даражадаги инфраструктурага эга. 
6. Домистте эркин зонаси янги зона бўлиб, Александрия шаҳридан шарқда Ўрта 
ер денгизи қирғоқи бўйлаб жойлашган. Зона замонавий портга эга ҳамда у анъанавий 
саноат экспорти маркази ҳисобланади. Тахтани қайта ишлаш, мебель саноати ва терига 
ишлов берувчи корхоналар ҳам мавжуддир. 
Эркин иқтисодий зоналарнинг барча фаолияти Мисрнинг 1997 йилда чиққан «Ин-
вестицияларни кафолатлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги» қонун бўйича тартибга 
солинади. Бу қонун 1989 йилдан бери ишлаб келаётган қонунга қўшимча равишда, уни 
такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган эди. Бу қонуннинг учинчи боби эркин зонала-
рни тартибга солишга бағишланган, инвесторнинг кафолатлари, имтиёзлари, мажбури-
ятлари таърифлаган. 
Инвестиция тўғрисидаги бу қонун инвесторлар учун қатор имтиёзларни кўзда ту-
тади ва эркин иқтисодий зоналарда хорижий инвесторлар учун қулай шароит яратиш 
мақсадини қўяди. Қонун 2 типдаги эркин зоналарни яратиш имконини кўзда тутади: 
а) ижтимоий. Қонундан келиб чиққан ҳолда давлат лойиҳаларини амалга ошириш 
учун Миср Ҳукумати қарори билан ташкил этилади. 
б) xусусий. Аниқ бир лойиҳани амалга ошириш учун ташкил этилади. 
Юқорида кўрсатилган эркин зоналарнинг ҳар бирида маъмурий бошқарув бўлиб, 
у лойиҳани амалга оширишга кўмаклашиш ва назорат қилиш мақсадида тузилган. 
Бошқарма зарур лицензиялар бериш, ҳуқуқий муолажаларни ҳужжатлаштириш, иқти-
содий, техник ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш билан шуғулланади. 
Ишга рухсат бериш, яшашга, алоқа воситалари ўрнатиш каби масалалар бўйича хизмат 
кўрсатиш ҳам уларнинг бўйнидадир. 
Қонун лойиҳаларни яратишда миллий, араб, хорижий капиталларни чекланмаган 
миқёсда қатнашишга рухсат беради. Қонун инвесторларнинг эркин зонада амалга оши-
раётган фаолиятлари характерига ҳам чегара ўрнатмайди. Эркин зоналарда лойиҳани 
қўллаб - қувватлаш инвесторнинг молиявий ишончлилигига, бозор имкониятига, экс-
порт қилиш имкониятига қараб белгиланади. Таъсисчиларга компаниянинг юридик ша-


35
кли муносабати бўйича ҳам ҳеч қандай чеклашлар қўйилмайди. Компаниянинг ўзи фа-
олият характерини, мақсадларни, лойиҳа ҳажмини ҳисобга олиб, оптимал структурани 
мустақил равишда танлайди. 
Эркин иқтисодий зонада лойиҳаларни амалга ошираётган инвесторлар фойдани 
олиб кетиш ҳамда зона ликвидация қилинганда капитални реэкспорт қилиш ҳуқуқига 
эгадирлар. Эркин зонада ишлаб чиқарилган маҳсулот баҳоси тартибга солинмайди
фойданинг максимал ҳажми ҳам белгиланмайди (мамлакатда эса улар қўлланилиши 
мумкин). Мамлакат ичида қўлланиладиган валютавий тартибга солиш эркин иқтисодий 
зонада амал қилмайди. Экспорт ва импорт масаласида алоҳида хусусиятлар деярли йўқ, 
яъни мамлакат бўйича қандай бўлса, шундай амал қилади. Фақат лойиҳа таъсисчилари 
томонидан экспорт ёки импорт қилинаётганда божхона тўловлари, истеъмол солиғи 
тўланмайди. Эркин иқтисодий зонада таъсис этилган корхоналарда инвесторлар 
томонидан кўрилган фойда ва дивидендлар ҳар қандай солиқ ва тўловлардан озод 
қилинади.
Қонун лойиҳаси таъсисчиларига қатор кафолат, имтиёз, янгиликлар билан бир 
қаторда қуйидаги мажбуриятларни ҳам беради:
-инвестор лойиҳа учун ер участкаси сотиб олганлиги ёки ижарага олганлиги 
тўғрисида ҳужжатни кўрсатиши керак; 
- ҳар бир аниқ лойиҳа бўйича Мисрнинг Марказий банкида мамлакатдаги 
рўйхатга олинган банкда хорижий ёки миллий валютада муолажа учун ҳисоб рақами 
очилган бўлиши керак; 
- лойиҳа таъсисчилари эркин иқтисодий зона маъмуриятига ҳар 6 ойда муолажа 
ҳисоб рақамининг банки ҳисоботи билан биргаликда даромад ва харажатлар балансини 
бериши керак; 
- инвестиция лойиҳаларида атроф муҳитни ҳимоя қилиш қоида ва стандартларига, 
портловчи моддаларни транспортировка қилиш, юкни қайта ишлаш, бошқа жойга 
кўчиришда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган бўлиши керак; 
- лойиҳа таъсисчилари товарларни чиқариш, ташиш, киритиш муносабатидаги 
талабларга риоя қилишлари керак; 
- инвесторлар лойиҳадан фойдаланишда қабул қилинган бухгалтерия ҳисоби 
тизимини расмий тарзда тақдим этишлари керак; 
- инвесторлар эркин иқтисодий зона маъмуриятига ҳар йил баланс ва бошқа 
хужжатларни тақдим этиб туриши керак. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling