Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
9
бахтиёр, гўё одамларнинг ҳаммаси бирдан бир-бирига меҳрибон, жуда мулойим, жуда яхши, 
жуда ғамхўр бўлиб қолган эдилар. 
* * * 
Уйга кечроқ қайтдим. Биз кўлнинг орқасида, Бўзсувнинг бўйида янги участкада турардик. 
Ҳовлига киришим билан кўзим жигарранг йўл-йўл пижамасини кийиб, ишкомнинг тагидаги 
сўрида ёнбошлаб газета ўқиб ётган дадамга тушди, ойим ҳовли супурмоқда эди. Эшикни 
очишим билан дадам қўлидаги газетасини, ойим супургисини ташлаб менга қаради. Афтидан 
кўнглимдаги шодлик юзимда шундоқ акс этиб турган бўлса керак, иккиси ҳам бирдан: 
— Бешми? — деб сўрашди. 
— Шунақага ўхшайдими? — дедим мен. 
Ойим пешонамдан ўпди. Дадам эса ёстиққа қайта ёнбошларкан: 
— Ана, кўрдингми, кеча ўртоқлар билан гаплашиб қўйганман, десам ишонмовдинг, — деди 
қўлига газетасини олиб. 
— Сиз бултур ҳам шунақа деган эдингиз, — деди ойим. 
Дадам бирдан қўлидаги газетани четга отиб юборди, унинг оқ оралаган сийрак сочларининг 
тагидан бошининг қизариб кетгани, лабларининг пирпираб уча бошлагани кўринди. 
— Хўп, мен ҳеч ким билан гаплашмадим. Бултур ҳам гаплашган эмасман, бу йил ҳам! — 
деди у титроқ, аянчли овоз билан. 
Уларнинг жанжалини, айниқса ўгай дадамнинг худди бир нимадан аразлаган ёш боланинг 
овозидай аянчли овозини эшитмаслик учун уйга кириб кетдим. Бир йилдан бери давом этиб 
келаётган бу кўнгилсиз жанжал менга жуда оғир ботарди. Биринчидан, ойимнинг институтга 
киролмаганим учун ҳамма айбни дадамга тўнкаши қаттиқ тегса (Салим Каримович институтда 
ўқитувчи эди), иккинчидан, бултур бўлиб ўтган катта бир жанжал устида мен Салим 
Каримовичнинг ўз дадам эмаслигини, у менга фақат ўгай ота эканлигини билиб қолгандим. 
Ўшанда ойим, афтидан, менинг борлигимни унутиб қўйиб: «Шариф ўз болангиз эмас-да, ўз 
болангиз бўлганда-ку...» деб юборган, кейин кўзи менга тушиб гапи оғзида қолган, лекин, шу 
бир гапнинг ўзиданоқ менга ҳамма нарса аён бўлиб қолган эди. Бу гап менга жуда қаттиқ 
таъсир этган, шунчалик қаттиқ таъсир этган эдики, уйдан чиқиб кетиб, бир-икки кун бошқа 
ёқларда юриб келгандим... Шундан кейин ойим ўз дадамнинг урушда ҳалок бўлганини, 
урушдан олдин эса машинасозлик заводида конструктор бўлиб ишлаганини гапириб берганди. 
Мен ойимдан Салим Каримовичга қандай турмушга чиққанини сўрамадим, албатта, лекин ўша 
воқеадан бери уни негадир «дада» деб эмас, «Салим Каримович» деб чақиргим келадиган бўлиб 
қолди. Бунинг сабабини ўзим ҳам тушунолмайман, чунки Салим Каримович ёмон одам эмас, у 
мени жуда яхши кўради, ўғлим деб чақиради, эҳтимол ўз боласи бўлмагани учундир, жуда яхши 
муомала қилади. Салим Каримович институтда кўп йиллардан бери оддий ўқитувчи бўлиб 
ишлар, демак унинг қўлидан келадиган ёрдами ҳам жуда чамали эди. Лекин ойим буни 
тушунгиси келмас, бултурдан бери уни қийнаб келарди. Мен дадамнинг бултур яхшигина 
ҳаракат қилганини, ўқишга киролмай қолганимда мендан ҳам кўпроқ изтироб чекиб юрганини 
билардим. У ҳатто мени институтга лаборантлик ишига жойлаштириб қўйишга ҳам ҳаракат 
қилиб кўрганди, лекин бунга мен ўзим кўнмагандим. Ойимдан ўз дадам тўғрисидаги гапларни 
эшитганимдан кейин, айниқса дадам машинасозлик заводида конструктор бўлиб ишлаганини 
билганимдан кейин, нимадир мени шу заводга торта бошлаган, назаримда у ерга бормасдан 
бошқа жойга бориб ишласам, отамнинг хотирасига ҳурматсизлик бўладигандек туюлганди 
менга. Олдин ойим билан Салим Каримович бу гапларимни эшитгилари ҳам келмаган эди
бироқ бир куни нима ҳам бўлди-ю, ойим эрталаб чиқиб кетиб, уйга узун бўйли, қотма, сочлари 
оппоқ оқарган, лекин шоп мўйлови қоп-қора одамни бошлаб келди. Бу одам Сулаймон ака эди. 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling