Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Миллий компания - бу ноишлаб чиқариш тармоқлари, ижодий
жамоалар, тарнспорт, алоқа ва телекоммуникация корхоналари ва ташкилотларининг пайчилик ёки акционерлик асосида кўнгилли бирлашмасидир. Ўзбекистондаги миллий компаниялар жумласига: • “Ўзбектуризм” миллий компанияси; • “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Ўзбекистон миллий авиокомпанияси; • “Ўзбеккино” давлат-акционерлик миллий компаниялари ва бошқалар киради. Корхона - бу ҳар қандай иқтисодий тизимда асосий ва бирламчи бўғин бўлиб ҳисобланади. Корхона тўғрисидаги қонунда корхона юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган хўжалик субъекти бўлиб, ўзига тегишли ёки тўлиқ хўжалик ҳисобидаги мулкдан фойдаланиш асосида маҳсулот ишлаб чиқаради, сотади ёки алмашади, ишлар бажаради, хизматлар кўрсатади, деб таъкидланган. Улар ўз фаолиятларини амалдаги қонунчиликка мувофиқ равишда ўзаро рақобат ва мулкчиликнинг барча шакллари ва уларнинг тенг ҳуқуқлиги шароитларида амалга оширади. Ҳар бир айрим корхона юқори бошқарув органлари томонидангина эмас, балки яна корхонанинг ўзидаги бошқарувчи кичик тизим томонидан ҳам бошқарилади. Корхоналар яккаҳокимлик тамойили асосида ва айни замонда уларнинг оператив-хўжалик жиҳатдан мустақил иш кўриши ва ташаббус кўрсатиши асосида бошқарилади. Шу сабабли: Корхона бошқарув тизимида шунчалик ижрочи сифатидагина эмас, балки бошқарувчи тизимнинг иштирокчиси сифатида майдонга чиқади. Корхона - давлат вакили ҳисобланган директор (бошлиқ, бошқарувчи) раҳбарлик қилади (13-илова) Фирма - бу корхонадан фарқли ўлароқ ишлаб чиқариш ва ноишлаб ччиқариш соҳаларида турли-туман тадбиркорлик фаолиятини билдиради. Бундай номни саноат корхонаси даволаш муассаси учун ҳам, қурилиш трести ва воситачилик ташкилоти учун ҳам, савдо ва консуллик фаолияти учун ҳам, ходимлар тайёрлаш ва малакасини ошириш, сайёҳлик ва бошқа ташкилотлар учун ҳам нисбатан ишлатиш мумкин. Бозор муносабатларига ўтиш жараёнида бутунлай янги типдаги фирмалар вужудга келмоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling