Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Биринчи мезон мақсаднинг аниқ меъёрий ўлчовга эга бўлишини талаб
қилади. Масалан, “шу давр ичида ходимларнинг хизмат пила-поялари борасидаги ўсишини тахминан 10-15 фоизга ошириш”, “баҳоси шунча фоизга 85 паст бўлган русумдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш”, ва ҳоказо. Бундай мақсадларни аниқ қўйиш билан раҳбар барча бўғинларнинг истиқболдаги ривожланиши бўйича аниқ миқдорий мўлжалларни белгилайди. Стратегик режалаштиришдаги иккинчи мезон - бу прогноз қилинаётган вақт (давр) ни аниқ белгилаш лозимлигидир. Бу мезонга биноан стратегик режалаштириш узоқ муддатли (беш йилдан кўпроқ муддатга), ўрта муддатли(бир йилдан беш йилгача) ва қисқа муддатли (бир йилгача) бўлиши мумкин. Мақсадга эришишнинг учинчи мезони икки жиҳат нуқтаи назардан муҳимдир. Биринчидан, мўлжалланган мақсаднинг амалга ошмаслиги корхонани катта зарарга, ҳаттоки банкротликка олиб келиши мумкин. Иккинчидан, амалга ошириш мумкин бўлмаган мақсаднинг корхона олдига қўйилиши банд бўлган ходимларнинг муваффақиятга интилишини бўғиб қўяди. Бу эса ўз навбатида уларнинг шахсий манфаатдорлигини сўндиради. Ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини пасайишига олиб келади. Стратегик режалаштиришдаги мақсаднинг тўртинчи мезони - бу мақсаднинг мувофиқлаштирилишини ҳисобга олишдир. Бундай талаб тўла- тўкис бошқарувчиларнинг маҳорати ва малакасига боғлиқ. Бу ерда гап қўйилган мақсаднинг бошқа мақсадларнинг амалга ошишига халақит бермаслиги тўғрисида кетаяпти. Мақсад ва мақсадчаларнинг бир бирига мувофиқ келмаслиги бошқаришнинг турли бўғинлари ишига кўпдан-кўп қийинчиликлар туғдириши мумкин. Мақсадга эришишнинг бешинчи мезони - бу стратегик режалаштирилаётган объект билан боғлиқ бўлиб, унинг устворлигига эътибор берилади. Масалан, фойдалилик, бозор сегментлари, молиявий ресурслар, иновация, социал ҳимоя ва бошқалар. Бу соҳалар бўйича мақсадлар-ҳам мазмунан, ҳам ифодаланиш шакли нуқтаи назаридан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Дарҳақиқат, агар сўз фойдани узоқ муддатга режалаштириш ҳақида кетса у ҳолда асосий мақсад фойда, даромад қўлами, капитал қуймаларга ажратиладиган маблағ ва ҳоказолар назарда тутилади. Корхона тараққиётининг бош йўналиши ва унинг мақсадини тўғри танлаш қуйидаги икки омилга боғлиқ: • ташқи муҳит омили; • ички муҳит омили. Стратегик режалаштиришни амалга оширилаётганда бу омилларни инобатга олиш жуда ҳам зарурдир. Чунки айнан уларни ҳисобга олиш корхонага хавф солувчи ёки янги туғилиши мумкин бўлган хавф олдини олиш имконини беради. Бу, албатта, ўта кўп меҳнат талаб қиладиган ва кўп харажатли жараёндир. Унга сарфланадиган харажатлар стратегик режалаштириш жараёнига сарфланадиган харажатларнинг энг кўп қисмини ташкил қилади. Ташқи муҳитни таҳлил қилиш қуйидаги схемада амалга оширилади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling