Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
56 Юрусант якка, дев бошингни янчар, Қароқчи тўпдин айрилғонни санчар. Худонинг раҳмати бўлса жамоат, Эрур раҳматдин айрилғон қабоҳат. На ул жамъики ғафлат аҳли бўлғай, Баҳойимдин зиёда жаҳли бўлғай. Аларнинг суҳбатин бил заҳри қаттол, Бузар кўп суҳбатин, бил, бир бад афъол. Керак суҳбат эли бир тану бир ранг, Барас бар рўйи нохун бўлса ҳам нанг. Агар келса музирр, нафрат қил андин, Иилондин безарар бўлмас, бил, андин. ҲИКОЯТИ ДЕВ Деди бир деви ҳосид яна бирга: « Бориб кайд эт фалон фоҳишли ерга». Деди: «Ул фирқадин фориғ бўл, эй ёр, Алардур бир —бирига раҳбари нор. Билибдур зоҳирий душманларин дўст, Эмас ҳожатки кирсам раг била пўст». ДУНЁДИН ТАЖАРРУД БЎЛМОҚЛИК ҲАҚИДА Кел э солик, ўзингни йўлга солдинг, Улуғ ҳиммат асосин қўлға олдинг. Агар қолмай десанг кирган йўлингдин, Тажарруд давлатин берма қўлингдин. Кейинга боқмагудек бўлса банда, Етар мақсудиға тез излаганда. Агар боқсанг кейин бу тоғу чўлда, Мабода қолмағайсан ўрта йўлда. Машаққат бўлмаса сунғон бўйинда, Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 57 Беҳ андин бўлғони ернинг қуйинда. Ибодат банданинг манзури бўлса, Беҳ ул эрдинки, уйда ҳури бўлса. Ва лекин этмаса шаҳват жудолиғ, Кўнгилға тушса қасди кадхудолиғ. Диёнат истагудекни талаб қил, Агар топилмаса, кунжида хаб қил. Агар зангий бачадур, кўзлари кўр, У ким, мастура бўлса, бил ани ҳур. Агар чанди ки бўлса бандазода, Ани соҳиб насабдин кўр зиёда. Тилининг узуни — шарму ҳаёси, Юзининг оқидур— эрнинг ризоси- Ўшал хотунки номаҳрам назардур, Агар шамсу қамардур — мочахардур Агар чандики бузрукзодадур ўл, Яқин бил, тўрт оёқлик модадур ул. Ўшал хотунки ёшурмас юзини, Ки номаҳрамға кўрсатур ўзини. Ани ман этмас эрдур беҳамиййат, « Хулоса»да эрур мундоғ савиийат. Боғайрат эр эрур, рози қазоға, Юбормас аҳлини тўйу азоға. Бўлур рози қора ерга тиқарға, Қачон рози бўлур уйдин чиқарға. Ғараз, эй бандалар, нозир бўлунглар, Ёмон йўл фирқаға ҳозир бўлунглар. Бани Одамда бордур бир фариқа, Тутарлар ўзларин аҳли тариқа. Алар шаръи Набийнинг душманидур, Аларнинг оти яъни «равшаний»дур. Алар ўзлариға ориф қўииб от, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling