Microsoft Word sabotul ojizin ziyouz com doc
Download 455.88 Kb. Pdf ko'rish
|
So\'fi Olloyor. Sabotul-ojizin
www.ziyouz.com kutubxonasi
66 Вужудинг уқбаси эрмас алоша, Тал оша келган ўлтурмас талоша. Ўқурдиндур ғараз Тангри ризоси, На ул илмеки бўлғай халқ изоси?! Ёниб келганда меҳнат шамъи, эй ёр, Ёниб тутма ҳаво бодиға зинҳор. Замона халқи аксар толиби қадр, Бўлай деб садри мажлис, қон қилур садр. Ўқубдурсан агар холис маъони, Юрак қони билан осори қани? Агар қилдииг муяссар илм ишидин, Оёғинг босма эгри кўр кишидин. Билиб ўз душманинг қилмадинг ҳарб, Кўриб ўгқа ўзинг солмоқ, нечук зарб? Мувофиқ илмига қилса ишини, Дегил арбоби илм андоғ кишини. Таварруъ шаҳрида, эй марди корий, Керақдур албатта қори вақори. ҲИКОЯТИ БАДБАХТОН Битибдур «Жомиъи Мишкот» ичинда, Набийдин сўрди бир сўрғувчи банда: « Ёмонларнинг ёмони қайси инсон?» Жавобин бермади анга ўшал он. Уч айғон сўнг жавобин берди они: « Ёмон олим ёмонларнинг ёмони!» Тақи айди ўшал ҳамрози маҳбуб: « Эрур хўбнинг хўби ҳам олими хўб!» Деди Пайғамбари оламға ҳодий: « Эрур дўзахда бир шиддатли ВО дий. Ўшал водийни «Жуббул —ҳузн» атоди, Риёлик қорилар жойи у водий. Саботул-ожизин. Сўфи Оллоёр www.ziyouz.com kutubxonasi 67 Жаҳаннам кунда тўрт юз қатла андин, Паноҳ истар Худойи Зул—минандин». Худовандо, йироғ этгил. риёдин, Айирма сидқу ихлосу зиёдин. МАВЪИЗА Кел, э зоҳид, қўлунгдин берма тоат, Зиёд эт тоатинг соат басоат. Уётлиғ пеша қил, хавф эт тамаъдин, Риёзат айла тақвову вараъдин. Фароғат бирла ҳеч ошиқ етарму, Киши роқат элин ошиқ этарму? Агар қул хожасин жўянда бўлса, Ётарму йўлда ошиқ, банда бўлса. Егил кам, кеча турмоқдин есанг ғам, Бўлур иш кам, агар кўб тўлса ишкам. Эгам ахд этса: «Фатлубний тажидний» Қўярму бандалар бу жаҳду жидни. Ариғ жисминг агар бўлсин десанг соғ, Саноч оғзин сан оч, албатта камроғ. Риёзат мевасидур мисли ёнғоғ, Агарчи зоҳири шах, ботини ёғ. Маишат аввали нарм, охири қахр, Йилонни тоши юмшоқдур, ичи заҳр. Белингни боғлагил хизматга чун най, Шакар тўлдурса шояд қалбинга Ҳайй. Риёзат хокиға ҳар кеча ур бош, Юрак қон боғласа, лаъл атанур тош. Билур оқил бу дунни сижни бадбўй, Баланд уй истасанг, нафсинг кўзин ўй. Тўшаб қолин, ёпиб тоат жамолин, Қўйубсан бошинга болин ваболин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling