Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
165
ИККИ ҚИБЛАЛИ МАСЖИД 
Мадина... 
Барзо ибн Маърурнинг хотини ҳеч кутилмаганда уйига Расулуллоҳ (с.а.в.) келишларини 
эшитиб қолдию ғалати бўлиб кетди. Эри ўлганидан бери дилини тошдек эзиб турган 
ғамташвишлар ҳам аллақаёққа тарқаб, юраги тезтез ура бошлади. Сўнг қулоқлари қизиб, уни 
бир ҳаяжон босди. Аллақандай ширин бир ҳаяжон... Кўзларига ёш қалқиб, маржонмаржон 
севинч ёшларини тўкаркан, бева аёл, само мовийликларига қараб пичирларди: 
— Оллоҳим, сенга қандай шукр қилишимни билолмаяпман... 
Кўп ўтмай интизор кутилган овоз эшитилди: 
— Ассалому алайкум! 
— Сизга ҳам салом бўлсин, эй Оллоҳнинг расули. Марҳамат, келинг. — Отаси ўлганидан 
бери бу уйнинг каттаси бўлиб қолган Бишр Пайғамбарлар саййидини қувончи ичига сиғмай 
кутиб олди. Сўнгра кекса онаси келди: 
—Уйимизга хуш келдингиз, шарафлар келтирдингиз, эй Оллоҳнинг раҳмат пайғамбари... 
— деди у. 
Расули акрам (с.а.в.) ҳазратлари улар билан бир оз суҳбатлашиб ўтиргач, овқат 
келтирилиб, ейилди. Шу орада яқиндаги масжидда азон айтилиб, улар пешин намозини ўқиш 
учун чиқишди. Саййиди коинот жанобимиз меҳробга ўтдилар. Орқаларида саф тортиб турган 
мўминлар билан бирга намозга туришди. Икки ракат ўқилиб, учинчи ракатга турилган эди. 
Жамоат ҳузур ичида эди. Жаноби Ҳаққа тақдим этишлари лозим бўлган ибодат шахсан 
Оллоҳнинг Расули иштирокларида ўталмоқда эди. Нубувват йўлининг султони ул зот эдилар. 
Оллоҳга қуллик йўлининг энг улуғ раҳбари ҳам у киши эдилар. Раббул Оламийнга қандай 
қуллиқ қилинишини энг яхши биладиган ҳам, уни биззот Жаноби Мавлодан ўрганган ва 
инсонларга ўргатган ҳам у зот эдилар. 
Ҳамма ҳузурли ва хотиржам. Лекин шу онда Набиййи муҳтарам жаноблари қандай ҳолатда 
эканларини билиб бўлмасди. Чунки Жаброили амин пайғамбаримизга Жаноби Мавлодан 
навбатдаги ваҳийни келтирган эди. Пайғамбаримиз ҳам намозларини давом эттирар, ҳам 
Жаброили амин ўқиётган Қуръон оятларини эшитар эдилар: 
«Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта, биз сизни ўзингиз рози бўлган 
қиблага бурамиз. Юзингизни Масжидул Ҳарам (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар 
ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар, 
албатта, бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар, Оллоҳ улар 
қилаётган амаллардан ғофил эмасдир». (Бақара, 144.) 
Ваҳий ҳолати ўтгач, Саййидул аввалин вал охирин жанобимиз вақтни ўтказмасдан, турган 
жойларида бурила бошладилар. Қалбларида «аниқ Каъба томонга йўналганлик» илҳоми келгач, 
тўхтадилар. Намозларини бузмадилар. 
Жамоат ҳеч кутилмаганда Расулуллоҳнинг турган жойларида юзларини улар томонга 
буриб, намозини давом эттираётганларини кўриб, бунинг илоҳий бир амр эканини пайқашди, 
дарҳол улар ҳам сафларини бузмай Расулуллоҳнинг (с.а.в.) орқаларидан жой олишди. Энди бир 
неча сония олдинги қибла орқада қолган эди. Илк икки ракат Байтул Мақдисга қараб ўқилган 
бўлса, охирги икки ракат Каъбаи Муаззамага қараб ўқилди. 
Намоз тугаши билан Расулуллоҳ (с.а.в.) юзларига мамнунлик балқиб чиқди. Кўпдан бери 
Улуғ Мавлодан сўралган нарса ҳосил бўлган, истаклари бажо келтирилган эди. Асҳобларнинг: 
«Нега бу томонга ўгирилдик, ё Набиййаллоҳ?» дейишларига ҳожат қолмади. Чунки бир оз аввал 
Жаброили амин қалбларига жо қилган ваҳий уларга донадона қилиб ўқиб берилди. 
Бир неча йил мусулмонларнинг қибласи бўлиб турган Байтул Мавдис бу ваҳий билан энди 
бнр хотирага айланиб, юзлар билан бирга кўнгиллар ҳам Масжидул Ҳарам томонга ўгирилди. 
Масжидул Ҳарамга қараб илк намоз ўқилган бу масжид кейинчалик «Масжиди қиблатайн», 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling