Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
166
яъни, «Икки қиблали масжид» номи билан машҳур бўлди. 
* * * 
Расулуллоҳ (с.а.в.) илк юмушни ўз масжидларидаги меҳроб ўрнини ўзгартиришдан 
бошладилар. Аср вақти масжидга келганлар бу ердагилар бошқа бир тарафга қараб намоз 
ўқишга ҳозирланишаётганини кўришди. Бирон янглишлик борми ёки терс кўриняптими — 
ажрата олишмади. 
Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) энг олдинда туриб имомликка ўтишга тайёрланар эдилар. 
Намоздан кейин масжид аҳли бир-бирларидан «Нимаганега?» деб сўровчиларга Расули акрам 
(с.а.в.) пешин пайти ваҳий келганини билдирди. 
Кубо масжидида бомдод намозини ўқиётганлар бир овозни эшитишди. Овоз эгаси жаноби 
Расулуллоҳнинг Каъбага қараб намоз ўқиганларини, шунинг учун энди ҳамма Каъбага 
ўгирилиши лозим эканини айтарди. Намозни бузмасдан саф ҳолида ўгирилишди ва шу ҳолда 
тугаллашди. 
Эҳтимол бу хабарни келтирган одам кеча Мадинага бориб, у ердан кечқурун Қубога 
қайтган ва бомдод намозига масжидга чиққан бир кишидир. Бу ердагилар ҳам кўпдан бери 
Расулуллоҳ (с.а.в.) қибланинг Каъба тарафга йўналишини орзу этиб, Мавлои Зулжалолга дуо 
қилиб юрганларини билишарди ва эртамикечми рўёбга чиқишига ишонишарди. Ўша орзу 
рўёбга чиқибди. Бир инсоннинг хабари билан намозда қиблани ўзгартириб, Каъбага 
ўгирилишларининг сабаби шу эди. 
Қибланинг ўзгартирилиши яҳудийларга оғир бир зарба бўлди. Чунки бу бурилиш 
Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобларининг ҳақиқатан ҳам пайғамбар эканларини уларга яна бир исбот 
қилди. Охирги пайғамбар ҳақида Тавротда берилган маълумотлар ичида ул зотнинг қибласи 
ўзгартирилиши ва у Маккадаги Каъбага қараб йўналиши аниқ айтилган эди. Ва ўз сўзида 
тургувчи Оллоҳ буни рўёбга чиқариб, кимларни қувонтирди, кимларни забун этди. 
Ўзаро уюштирилган йиғинда шу масалани ҳам тилга олишди, энди нима қилишлари, 
қандай йўл тутишлари ҳақида тортишишди. Дин пешволари ҳам инкори мумкин бўлмаган бир 
ҳақиқат рўпарасида туришганини билишарди. Энг тўғри йўл — катта отабоболари тарафидан 
Ҳазрати Мусога (а.с.) берилган аҳдга эргашиб, Расулуллоҳга (с.а.в.) имон келтириш эди. 
Аммо не кўргуликки, ичларини ёндирибкуйдираётган ҳасад ва бошқа миллатдан чиққан 
пайғамбарга бўйинсунишга рози эмасликлари уларга тўсқинлик қилар, имон келтириш у ёвда 
турсин, имон келтирганларни имонларидан қайтариш чораларини излашар эди. 
Оғизларини пичоқ ҳам очолмасди. Башараларидан қалбларидаги изтиробалам чидаб 
бўлмас ҳолга келганини аниқ кўриш мумкин. Ниҳоят жимликни Ибн Суриййа бузди: 
— Нима қиламиз, дўстлар, бу иш жимлик билан ҳал бўлмайди? — деди у. Сиқилганидан 
ёрилар ҳолга келган бошқа биттаси жавоб берди: 
— Майли, жим турмадик дейлик, аммо бу ишни ҳал эта олишимизга ишонасанми? 
Бу луқманинг маъноси «Масалан, мен ишонмайман», демак эди. 
— Нима демоқчисан, эй Хуйай? 
— Шуни демоқчиманки, биз жим турсактурмасак, юриш амри берилган бу карвон 
юраверади. Жим турмаганда, нима қила олардик? Ёки ҳозиргача жим турмай ниманинг олдини 
олабилдик? Менга шундай туюляптики, бу даъво охиригача муваффақият билан давом этади ва 
биз давом этишини билиб турганимиз бу даъвонинг қурбонлари бўлиб кетамиз. 
— Хўш, — деди Каъб ибн Ашраф, — шундай, қўлоёғимизни боғлаб ўтираверамизми? 
Ёхуд Авс ва Ҳазраж маҳаллалари орасида айланиб, «Пайғамбарингизнинг Ясрибга кўчганидан 
кейин қибласини пайғамбар Иброҳимнинг қибласига буришини биз билардик. Мана, ҳақ 
пайғамбар эканининг бир аломати будир!» деймизми?.. 
—Бундай демоқчи эмасман. Аммо ўртада бир ҳақиқат бор ва биз бу ҳақиқатни билатуриб 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling