Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
167 инкор этиш билан ўзимизни оловга ташлаяпмиз! Олдинданоқ бу даъвони қозонишини билардик... ва унга қарши чиққанлар паришон бўлиб қолишларини ҳам... Энди яна худди шу нарсаларни билиб, мағлуб бўлишимизни англаб туриб, унга қарши чиқяпмиз. Бу биз учун аянчли оқибат. — Бас, беҳуда сўзлар билан ўтказадиган вақтимиз йўқ, деди Ибн Суриййа ўрнидан кескин туриб. Бирон нарса қилиш керак. Ўйланг, ўйланг... Келишилган қарорни том татбиқ этиш нияти билан йиғин охирига етди. * * * Ҳеч қанча ўтмай мусулмонлар орасига тарқаб кетишди. Устакорлик билан «самимий» фикрларини билдира бошлашди. Натижада баъзилар орасида: «Қибла ўзгармасдан олдин ўлган биродарларимизнинг ҳоли нима бўлади энди?» деган саволлар туғилиб қолди. Бошқа тарафда яна бир яҳудий мўминларнинг ғашига тегиб: — Энди анча гангиб қолдиларинг, қаерга бурилишни ҳам билмайсизлар. Кўрайликчи, эртага қиблаларингиз қаёкда бўларкан? — дер эди. — Хўш, кечаги қибланинг нимасини ёқтирмай қолдиларинг? Унинг Каъбадан фарқи нима? Модомики Каъба тарафга ўгирилар экансизлар, шу пайтгача нега жим туриб эдиларинг? — дерди бошқаси. Дуч келган мўминга шунга ўхшаш саволлар берилар эди. Каъб ибн Ашраф бошлиқ бир гуруҳ яҳудий Расулуллоҳни (с.а.в.) зиёрат этгани келди. — Ассому алайка, ё Муҳаммад, — дейишди кўриша ётиб. Ҳазрати Ойиша бирдан сергак тортдилар ва: — Лаънатлар ҳам, мусибатлар ҳам сизларнинг устингизга ёғилсин. Бошингиздан бало аримасин, — деб қарғаб бердилар. — Ўзингни бос, эй Ойиша, Оллоҳ таоло ҳар ишда юмшоқ муомалада бўла олганни севади. — Лекин, Расулуллоҳ, нима деганларини эшитдингизми? Улар сизга «ассалому алайка» демади, «ассому алайка» деди ахир. — Биламан. Мен ҳам шунинг учун уларга «Ва алайкум» (ўзингизга ҳам шундай бўлсин) деяпманку. Уларнинг менга дуоибадлари ҳеч ўтмайди. Аммо менинг дуоларим уларнинг бошига келгай. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга нега «ва алайкум салом» демай «ва алайкум» деб қўяқолганлари яққол англашқлиб, улар талвасага тушиб қолишди. Бечора яҳудийлар ҳар келишларида «Ассому алайка, ё Муҳаммад!» дейқшар ва ҳар дафъа айрича бир завқ олиб, мийиқларида кулишар эди. Демак, ул зот уларнинг барча беодобликларини билиб турар эканларда?! Нима бўлганда ҳам, бўлар иш бўлди; келиш сабабларини англатишди: — Агар эски қиблангга қайтсанг, биз ҳам сенинг динингни қабул этишимиз мумкин бўларди, — дейишди улар. Расулуллоҳ (с.а.в.) жанобимиз яҳудийларнинг имои келтиришларини жудажуда орзу этардилар. Буни яҳудийлар ҳам яхши билишарди. Шу йўл билан «хўп, бўпти», дедирмоқчи бўлишди. Аввал рози қилдириб олиб, кейинроқ, .«Одамларнинг хоҳишига қараб ўзгарибтусланадиган бир дин билан бизнинг нима алоқамиз бор?» деб юз ўгириб кетишмоқчи эди. Аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) қисқа ва лўнда қилиб, улар кутмаган жавобни бердилар: — Мен фақат Оллоҳнинг амрини етказадиган бир пайғамбарман, холос. Бу деганлари, илгари Байтул Мақдисга Раббимнинг амри билан ўгирилган эдим, энди ҳам Масжидул Ҳарам тарафга яна Раббимнинг амри билан ўгирилдим. У кайси тарафга буюрса, ўша тарафга буриламан, сизнинг хоҳишингиз билан эмас, деганлари эди!.. Download 2.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling