Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
* * * Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
* * *
Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий www.ziyouz.com кутубхонаси 168 Фитнакор ташвиқот таъсирини ўтказиб, бир неча киши Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларига савол билан келди: — Қибланинг ўзгаришидан олдин вафот этган қардошларимизнинг ҳоли нима кечади? — дейишди улар. Бу саволни баъзи софдил мўминларнинг зеҳнларига жойлаштириш учун чиққан яҳудийлар Ҳазрати Умар каби зотларга дуч келсаларку, дарҳол овозлари ўчиб қолардия. «Биз ҳозиргача Байтул Мақдисга ўз истагимиз билан йўналибмизми?» деган жавоб олишлари тайин эдида. Бироқ яҳудийлар кимнинг ёнида қандай ташвиқот қилишни билишарди. Аммо Оллоҳ ҳар нарсани кўргувчи ва билгувчи зот эди. Бу масалага ҳам ўзи ваҳий юбориб ойдинлик киритди. Жаброил келтирган оятлар худди шу ҳакда эди: «Одамлардан ақлсизлари: «Улар (мусулмонлар)ни илгари қараган қиблаларидан қандай нарса юз ўгиртирди?» дейдилар. Айтинг: «Машриқ ҳам, мағриб ҳам Оллоҳникидир. У ўзи хоҳлаган кишиларини ҳақ йўлга ҳидоят қилади». (Бакара, 142.) Кейинроқ қибланинг ўзгартирилишидан хикмат нима экани англатилди: «Сиз илгари қараган қиблани Биз фақатгина ким Пайғамбарга эргашиб, ким орқасига қайтиб кетишини билиш учун қилганмиз, холос. Шубҳасиз, бу оғир иш. Магар Оллоҳ ҳидоят қилган зотларгагина (оғир эмасдир). Оллоҳ имонларингизни (яъни, имон билан ўқиган намозларингизни) зое қилгувчи эмас. Албатта, Оллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир». (Бакара, 143.) Бунинг кетидан эса, яҳудийларнинг бебурд ва мунофиқ эканликлари, уларга ишонмаслик эслатилди: «Китоб берилган зотлар албатта бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар. Оллоҳ улар қилаётган амалларидан ғофил эмасдир». (Бақара,144.) Ниҳоят уларнинг қанчалик ўжар ва ўзибилармон эканликлари очиқравшан таърифлаб берилди: «Қасамки, агар сиз китоб берилган кимсаларга бор мўъжизаларни келтирсангиз ҳам, улар қиблангизга боқмайдилар. Сиз ҳам уларнинг қибласига боққувчи эмассиз. Улар (яҳудийлар ва насронийлар)нинг бировлари бировларининг қибласига боққувчи эмас. Агар фаразан Сизга келган билим (ваҳий)дан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, у ҳолда, шубҳасиз, золимлардан бўлиб қоласиз». (Бакара, 145.) Бу оятларнинг сўнгида Улуғ Мавло мўминларга хитобан яна шундай марҳамат қилди: «Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайғамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдилар. (Яъни, ўзларининг илоҳий китобларида у ҳакда ўқиганлар.) Ва, албатта, улардан бир гуруҳи билганлари ҳолда ҳақиқатни беркитадилар». (Бакара, 146.) Мана шу оятлар тушган кезларда Ҳазрати Умар Абдуллоҳ ибн Саломни қидириб топди ва: — Ростини айт, ҳақиқатни биласизларми? — деб сўради. — Эй Умар, мен ўғлимнинг ҳақиқатан ҳам менга оид эканидан шубҳаланишим мумкин, аммо Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳақида ҳеч шубҳалана олмайман, — деди у. —Чунки китобларимизда берилган маълумотлар тўлиғича у зотда мужассамдир. Бугун Расулуллоҳни (с.а.в.) инкор этаётганлар жоҳилликларидан ёки у зотнинг пайғамбар эканлигига қарор беролмаганлариданмас, яҳудий бўлмаган бир инсон пайғамбар этиб тайинланганини ҳазм қила олмаганларидан шундай қилмоқдалар. Йўқса, биз у зотнинг бу ерга ҳижратидан кейин қибланинг Иброҳим (а.с.) қибласига чеврилишини ўз исмимиздек биламиз. Кучли жаладан кейин кўчаларда тўпланиб қолган ахлату хасчўпларни сув қандай оқизиб, сидириб ташласа, нозил бўлган оятлар ҳам яҳудийларнинг фитналаридан юзага келган ҳузурсизликларни ана шундай улоқтириб ташлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳам, барча мўминлар ҳам бу ҳолдан мамнун бўлишди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling