Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
169 Расули акрам (с.а.в.) эса, энди самога ҳамд ва шукр туйғулари билан тўлиб боқар, ҳар намозда буюк боболари қурган ва Парвардигорлари буюрган муқаддас қиблага юзланар эканлар, ўзгача бир ҳузур туяр эдилар. * * * Кунлардан бирида заргар яҳудий билан унга тақинчоқ ясаттиришга келган чўри ўртасида келишмовчилик чикди. Яқинорада ҳеч ким йўқ эди. «Энди фурсат келди», дея яҳудий қўлига илинган оғир бир тош билан чўрининг бошига туширди. Дўконини ёпиб, жуфтакни ростлаётганида аёлнинг сўнгги нафасини чиқарганига амин эди. Сал вақтдан кейин у ердан ўтиб кетаётган мусулмонлар қулоқларига инграш овози чалиниб, чопиб келишди. Бечора аёлни замбилга солиб, Расулуллоҳ (са.в.) хузурларига олиб боришди. Расули акрам саййидимиз атай мусулмонларнинг номини атаб, ундан сўрай бошладилар: — Сени фалончи шу ҳолга солдими? Аёл гапира оладиган вазиятда эмасди. Кўз ишорати билан «йўқ» деди. — Фалон кишими сен ўлдирмоқчи бўлган? — дедилар яна. «Йўқ» деди у бош чайқаб. — Фалон яҳудийми? — дедилар ахийри заргарнинг номини атаб. — Ҳа, — деди аёл зўрға бош силкиб. Одамлар мўъжизадан ҳайратда қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) жаноблари қалбларига илҳом йўли билан билдирилган жиноятчини ўз номи билан атаган эдилар. Аммо у зот бу масалада илҳом ила билдирилган нарсага таяниб эмас, гувоҳларга ишониб иш кўришни лозим топдилар. Бунинг учун чўри гапириши ёки «Мени фалончи ўлдирмоқчи бўлди», деб иқрор бўлиши керак эди. Ҳолбуки, чўри гапира оладиган ҳолда эмасди. Сўнгги нафасини олаётган эди. Пайғамбаримиз шу боисдан унга икки марта «Сени фалончи ўлдирмоқчи бўлдими?» деб бировларнинг номини атай сўраган ва унинг «йўқ» жавобини олган эдилар. Бу эса, ёнларидаги инсонларга чўрининг «нима деяётганини ^биладиган даражада ақли жойидалигини» кўрсатиш учун эди. Учинчи гал эса, тасодифан эмас, илҳом йўли билан билдирилган исмни айтдилар ва «ҳа» жавобини олдилар. Ёнларидаги одамларга: «Бу чўрининг қотили фалон яҳудий экани менга илҳом йўли билан билдирилди», десалар, улар шубҳаланмасликлари ҳам мумкин эди. Аммо мусулмон бўлмаганларчи? Улар яна фитна чиқармайди деб ким айта олади? Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) энг мақбул йўлни — гувоҳларга таяниб иш кўришни маъқул кўрдилар. Ислом шариатида энг тўғри йўл шу эди. * * * Чўрини нариги дунёга жўнатганига ва буни ҳеч ким кўрмаганига амин бўлган яҳудий маълум вақтдан кейин яна дўконига қайтди. Бу масала энди ҳеч очилмайди, бостибости бўлиб кетади, деб ўйларди у. Ўзи аҳмоқ эмаски, бировга «Мен фалон чўрини ўлдирдим», деб гуллаб қўйса. Биттагина эҳтимол бор. У ҳам бўлса, тошнинг тилга кириши, «Фалон яҳудий мени бу чўрининг бошига тушириб уни ўлдирди», дейиши керак. Ҳеч қачон бундай бўлмаслигига кўра, ёпиқлиқ қозон ёпиқлигича қолган эди. Аммо ичида негадир хотиржамлик йўқ эди. Тош пачоқлаб беўхшов ҳолга келган у юз кўз ўнгига келар, баъзан кўзларининг ичига суқилиб кирмоқчидай бўлар эди. Шунда қотил бошини эгнига суқиб, чўрининг суратидан узоқ бўлишга уринарди. Орасира силкиниб қўяди, кўзларини уқалайди, қаршисида қўрқинчли ҳеч нарса йўқлигини кўради, аммолекин сал ўтмай хорғин кўзлардан истифода этган хаёл такрор қаршисидан жой олади. Ниҳоят, ўзини қўлга олиб, энди ишга киришган ҳам эди, қаршисида тикилиб турган мусулмонларнинг кўз қарашларидан эсанкиради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling