Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
171
* * * 
Шаъбон ойи тугар экан, мўминларга саодатга элтгувчи яна бир ибодатга чорлаб, янги амр 
келди: «Эй мўминлар, сизларга рўза сизлардан олдингиларга фарз қилингани каби фарз 
қилинди. Уни адо этсаларингиз, тақводор бўласизлар» (Бақара,183), дейилар эди оятда. 
Кейинги оятларда бу рўзанинг Рамазон ойида тутилиши, касал ёки мусофир бўлганларгина 
бошқа кунларда тутиб беришлари англатилди. Ўша кеча ҳамма бундан буён ҳар йили бир ой 
муддат билан Рамазон ойи рўзаси фарз қилингани хабарини уйларига олиб қайтди. 
* * * 
Ниҳоят Шаъбон ойининг охирги куни келди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан турдилар. 
Масжиднинг олд қисмидаги хурмо дарахтидан бўлган устунга суянганча, асҳобга мурожаат 
этдилар: 
— Эй инсонлар, улуғ ва муборак бир ойнинг сояси устингизга тушиб турибди. Бу ойнинг 
ичида минг ойдан ҳам хайрли бир кеча бордир. Шундай ойки, Оллоҳ таоло унинг кундузларини 
рўза билан ўтказиб, кечаларини ибодат билан зийнатлашингизни муносиб кўргандир. Бу ойда 
ўзига фарз бўлмаган бирон хайрли ишни қилиб, Оллоҳга яқинлик қилишга уринган киши бошқа 
ойларда фарзни адо этган кабидир. Бу ойда бир фарзни бажарган эса, бошқа ойларда етмиш 
фарзни қилган кабидир. Бу ой сабр ойидир, сабрнинг савоби ва натижаси жаннатдир. Бу ой 
кўмаклашув ойидир, мўминнинг ризқи орттириладиган ойдир. Ким бу ойда бир рўзадорни 
меҳмон қилиб, иззатикром қилса, бу яхшилиги унга гуноҳлари учун мағфират, жаҳаннамдан 
қутулиш бўлади. Унинг ажр ва мукофотидан камайтирмаслик шарти билан наригисига ҳам айни 
савоб етади. 
Шу ерда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сўзлари кесилди: 
— Эй Оллоҳнинг пайғамбари, битта рўзадорни ифтор қилдирадиган овқатни ҳаммамиз ҳам 
топа олмаймизку, — дейишди баъзилар. 
Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: 
— Оллоҳ таоло бу савобни биттагина хурмо ёки бирқултум сув билан ёхуд бир пиёла сут 
билан рўзасини очтирганга ҳам бергай, — деб жавоб бериб, яна сўзларида давом этдилар:— 
Хизматкорининг юкини енгиллатган кишини Оллоҳ таоло кечиради ва жаҳаннамдан озод 
қилади. Бу ойда тўрт нарсани маҳкам таъқиб этинг. Бу тўрттадан иккиси билан Раббингизни 
рози қиласиз, иккисига эса, жуда муҳтожсиз. Раббингизни рози қиладиганингизикки хусус: 
калимаи шаҳодатга ёпишиб, уни кўпкўп такрорлаш ва Оллоҳ таолодан мағфиратини сўрашдир. 
Жуда муҳтож бўлганингиз икки нарса эса: Оллоҳ таолодан жаннатни исташ, дўзах азобидан 
Оллоҳнинг паноҳига сиғиниш. Ким бир рўзадорга сув берса, Оллоҳ таоло ҳам унга ўз ҳовузидан 
сув ичирадики, уни ичгач, жаннатга киргунга қадар ҳеч чанқамайди. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) саййидимиз сўзларини битиргач, кўнгиллар бир кун кейинги рўзани ва 
рўза ойи бўлган Рамазонни орзиқиб кутадиган ҳолатга келди. 
Рўза араблар билмайдиган нарса эмасди. Ислом дини келмасидан аввал ҳам рўза 
тутадиганлар бўларди. Фақат пайғамбаримиз таблиғ этган Рамазон рўзасини ҳеч қачон ундай 
рўзалар билан таққослаб бўлмасди. 
Парвардигорига кўнгил берганлар учун бу ойда тутиладиган рўза тенги йўқ бир ибодатга 
айланди. 
* * * 
Ўша йили Рамазоннинг илк куни ёз ойининг охирги чоршанбасига тўғри келган, бомдод 
намозига чиққанларнинг барчаси рўзага ниятланган эди. Саййиди коинот ҳазратларининг 
юзлари барқ уриб турарди. Ҳар доимгидан хурсанд эканларига шубҳа йўқ. Файзини, баракотини 
кечаги суҳбатда англатганлари ушбу муборак ойга етишиш ва бир ой муддат билан Раббиларига 
ибодат низоми ичига кириш ул зотни албатта хурсанд этиб, саодатманд қиладида! Бунинг 
устига, тунда Жаброили амин яна янги хушхабар келтирди: бундан буён Рамазон ойларида 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling