Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   214
Bog'liq
kitob 2

www.ziyouz.com кутубхонаси 
173
бемалол) қовушингиз ва Оллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз. Ва то 
тонгда оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача ебичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани 
бенуқсон қилиб тутинглар. Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар 
(хотинларингиз) билан қўшилманг! Булар (юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Оллоҳнинг 
чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун 
Оллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқравшан баён қилади (Бақара, 187). 
Бу оятлар габлиғ этилганидан кейин келган енгиллик асҳоби киромнинг юзларида 
мамнунлик аломати ўлароқ ифода топди. 
Кейинроқ Набийлар сарвари (с.а.в.) асҳобни кечаси туриб овқатланишга ташвиқ этдилар: 
— Саҳарлик қилинг. Чунки саҳарликда барака бор. Кундуз тутадиган рўзага саҳарда 
овқатланиб қувват тўпланг. Кеча ибодатига бардош бера олиш учун қайлула уйқусидан 
фойдаланинг, — дедилар. 
Ўша оқшом мўминлар уйуйларига севинч ила қайтишди. Улар бундан буён саҳарликдан 
фойдаланиб, кунлик ибодатга тўқ қорин билан боришар эди. Рўза амрини билдириш учун 
келган оятдаги «Оллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди» 
(Бақара, 185) буйруғи ана шундай имконлар очди. 
Кечалари саҳарликка турганлар кунлари беҳуда ўтказиладиган кун эмаслигини билиб рўза 
ибодатига киришишар, Оллоҳ розилигига эришиш орзуи билан калимаи тавҳид ўқишар, Қуръон 
ўқишар, мағфират сўраб, дуо қилишар эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) англатган барака ана шу 
томондан тажалли этарди. 
Бироқ бу нима? 
Билолнинг таниш овози ила юксалган азон саҳарлик қилаётган одамларга ебичишни 
тўхтатишлари лозимлигини билдираётгандек эди. Уйларидан чиққан кишилар шарқ тарафга 
қараб, уфқда биронбир ёришганлик аломатини кўра олмади. Ҳали тонг отмаган эди. Бу ҳолатга 
кўра, ҳали ебичиш вақти тугамаган эди. 
— Бунда бир хайр бўлса керак, — дейишди азон айтилишидан бир ҳикмат излаб. Чунки 
янглишиб, Оллоҳнинг чегараларини поймол қилиб қўйилса, нима бўлади? Кечагина тушган 
оятда бекорга «Булар Оллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз!» (Бақара,187) 
дейилмагандир? Лекин... 
Орадан сал фурсат ўтиб, яна азон овози янгради. Бу гал Амр ибн Умму Мактум азон айтар 
эди. 
Бу пайтда кунчиқар тарафда ғирашира еришганлик аломатини кўришди. 
Бу азондан сўнг бомдод намози учун Расулуллоҳни (с.а.в.) кута бошлашди. Орадан бир оз 
вақт ўтиб Сарвари олам чиқдилар. Бирга намоз ўқишди. Сўнг жанобимиз асҳобларига қараб: 
— Сизни Билолнинг азони чалғитиб, саҳарлик қилишдан тўхтатиб қўймасин. У ибодат 
учун турадиганларга тонгнинг яқин эканини билдириш ва ухлаб ётганларни уйғотиш учун 
айтилди. Яна сизни уфкда тикка кўринган ёруғлик ҳам чалғитмасин. Уфққа ясси бўлган тонг 
ёришишини кутинглар. Амр ибн Умму Мактум ўқийдиганазонгача ебичаверинглар, — деб 
марҳамат қилдилар. 
Шундай қилиб, масала равшанлашди. Кейинги кечаларда Билолнинг азоиини эшитганлар: 
«Оллоҳ сендан рози бўлсин, эй Билол», деб ташаккур билдирадиган, Амр айтадиган азонга 
қадар бемалол ебичадиган бўлишди. 
* * * 
Расулуллоҳга (с.а.в.) бир хабар етдики, уни аниқлаш мақсадида икки кишини 
вазифалантирдилар. Жимгина Мадинани тарк этиб, Шом йўлига чиқишни, Маккадан Шомга 
кетган карвоннинг қайтиши ҳақида маълумот олишни ва вақт ўтказмасдан қайтиб келишни 
тайинладилар. 
Зиммаларига вазифа юкланган Басбас билан Одий бир куни эрта тонгда хеч кимга 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling