Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc
Download 2.14 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 2
www.ziyouz.com кутубхонаси
174 билдирмасдан Мадинадан чиқиб кетишди. * * * Рамазон ойининг илк кунларидан бирида Расулуллоҳии (с.а.в.) бундай бир савол билан қаршилашди: — Нима дейсиз, ё Расулуллоҳ, фарз намозларини ўқисам, Рамазон рўзасини тутсам, Оллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳаром билиб, уларга тегмасам, ҳалол қилганини ҳалол билиб, улардан фойдалансам ва буларга хеч нарсани кўшимча қилмасам, жаннатга кира оламанми? Пайғамбаримизнинг жавоблари биргина сўздан иборат бўлди: — Ҳа. — Валлоҳи, мен ҳам буларга бирон нарсани қўшимча қилмайман. (Муслим, 1/44.) * * * Абу Суфён Шом сафаридан кутганидан ҳам кўпроқ фойда топган ҳолда қайтар эди. Бу фойданинг ҳаммаси Муҳаммад ва асҳобини, қолаверса, бутларнинг қийматини бир пулга чиқарган янги динни ўртадан кўтариш учун сарфлашга мўлжалланган эди. Шундай қилиб, Лот ва Уззонинг обрўйини такрор юксалтирмоқчи бўлишди. Бу карвон орқали қўлга киритилган пул билан Маккада бузилган эски тартиб такрор тикланиб, бахтли кунларни бошлашмоқчи эди. Кетаётганларида бирон машмаша чиқмади. Қайтишда ҳам ҳеч гап бўлмаслиги учун ниҳоят даражада ҳушёрлик лозим эди. Шу сабабли Абу Суфён карвондан айрилмай, ўнгу сўлни назорат қилар, Мадинага яқин жойда бирон ишкал чиқишидан ташвишланиб, кўзлари тўрт бўлиб келар эди. Ҳижозга яқинлашган сайин негадир хавотири ҳам ортди. * * * Шом карвони Ҳижоз тупроқларига кириб боргани ҳақида хабар етиб келган бўлсада, жўнатилган икки одамдан ҳануз дарак йўқ эди. Айни пайтда Жаброили амин Раббул Оламиндан шундай хушхабар етказди: икки (Эслатма: Ўша кунларда хали закот билан ҳаж фарз килинмаган эди.) натижадан бирига мутлақо эришилажак — ё тижорат карвони қўлга киритилажак, ёхуд карвонни қўриқлаш учун келадиган қўшин устидан қатъий бир зафар қозонилажак эди. Дарҳол тўпланиш амри берилди. Пайғамбаримиз (а.с.) асҳобга қарата бундай дедилар: — Қурайшнинг катта карвони келай деб қолди. Қани, дарҳол йўлга чиқинглар. Умид қиламизки, Оллоҳ таоло уни сизларга насиб этгай. Тайёргарлик учун ажратилган муддат ниҳоят даражада қисқа бўлсада, сўраладиган нарсалар кўп экан. — Ё Расулуллоҳ, синглим бетоб. Унга мен қарашим керакми ёки ўғли Абу Умома қолишини муносиб кўрасизми? Пайғамбар (а.с.) Абу Умомага ўгирилдилар: — Сен онангнинг ёнида қол, хизматини қил, — дедилар. Бу билан тоғажиян орасидаги келишмовчилик бартараф этилиб, тоға — Абу Бурда сафарга чиқиш имконига эга бўлди. Бошқа бир келишмовчилик ота билан ўғил ўртасида чиқди. Мадиналик Ҳайсама исмли ёши ўтиб қолган қария, бу юришда шаҳидлик мартабасига эр^ишиб қолиш учун қулай фурсат келди, деб ҳисоблади. Ўғлим Саъд уй ишларини бемалол идора эта оладиган ёшда, деб қистаб қўймади. Лекин ўғли ҳеч кўнмасди. — Отажон, бу ишнинг охирида шаҳидлик бор, жаннат бор. Бошқа масала бўлганида, амрингизни жоним билан бажарардим, — дер эди у. Бу ишни қуръа билан ҳал этишга қарор берилди ва қуръа ўғилга чиқиб, Ҳайсама бу орзуини кейинчалик амалга ошириш умиди билан уйда қолди. * * * Умму Варақа Набиййи акрам жанобимизга хитоб қилди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling