Microsoft Word saodat asri 2 ziyouz com doc


Download 2.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/214
Sana05.11.2023
Hajmi2.14 Mb.
#1749857
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   214
Bog'liq
kitob 2

 
* * * 
Маккада бошқа хил ҳодисалар кечарди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) аммаларидан Отика бир 
тонгда акаси А6босни ёнига чорлади. Юзида қўрқув аломатлари зуҳур этар эди. Аббос 
хавотирланиб: 
— Сенга нима қилди, сингилжон, ғамгин кўринасан?— деб сўради. 
— Бир қўрқинчли, туш кўрдим, эй Аббос, — деб жавоб қилди Отика. 
— Қанақа туш экан у? 
— Туяга минган бир одам келди. Абтоҳга келиб тўхтади. Баланд овоз ила: «Эй вафосизлар, 
шошилинг, учкун давомида қиличларимиз зарбидан ўлим топадиганингиз жанггоҳга етиб 
келинг!» деб бақирди. Сўнгра яна такрорлади: «Эй вафосизлар, етиб келинг!» Кейин яна 
такрорлади: «Эй вафосизлар, етиб келинг уч кун давомида ўладиганингиз жанггоҳга. Нимага 
қараб турибсизлар?!» Халойиқ бу бақириққа жавобан унинг атрофига тўпланди. Лекин у 
туясини ҳайдаб қолди. Масжиди Ҳарамга кирди. Каъбанинг орқасига ўтиб тўхтади. Орқасидан 
келган одамлар атрофини ўраб олган эди. У яна баланд овозда: «Эй вафосизлар!..» дея ҳалиги 
гапларни яна уч марта такрорлади. Туясини ҳайдади. Абу Қубайс тепалигига чикди. Маккага 
рўбарў бўлди. Баланд овозда уч дафъа айни шаклда бақирди. Сўнгра бир қоя парчасини 
кўчириб, тепадан пастга думалатди. Катта тезлик ила тушган қоя парчаланиб кетди, ҳар бир 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
176
парчаси Макка уйларидан бирига тенг келарди. 
Отика тушини айтиб тугатар экан, Аббос ниҳоятда ҳаяжонланган эди. 
— Аммо бу тушни ҳеч кимга айтмагин, эй Аббос,—деб тайинлади Отика. — Орамизда 
қолиши лозим. 
— Сен бундан ташвиш чекма, — деди Аббос. 
Бир оздан кейин Аббос ижозат сўраб ўрнидан турди. Йўлда бораркан, бояги тушнинг 
таъсиридан ҳеч қутулолмас, ўзига келолмас эди. 
— Кўзларимга нима бўлди, сени бундай аҳволда кўряпман, эй Аббос? 
Бошини кўтарди. Утба ибн Робианинг ўғли Валид экан. Жавоб бергунича бўлмай, яна 
қайтариб сўради: 
— Бошингга нима ташвиш тушақолди?.. 
— Юр бундай, — деб Аббос уни бир четга тортди ва ҳаммасини айтиб берди. — Аммо шу 
гап шу ерда қолсин. Зинҳор биров эшитмасин, хўпми? — деб сўзини олди. 
— Менга ишонавер, ичимга тушди — хумга тушди,— деди Валид. 
Отика Аббосга қай даражада ишонган бўлса, Аббос ҳам унга шу даражада ишонди. Аммо 
эртаси куни Аббос Каъбани тавоф қилатуриб, у ерда тўпланганларни кўрдию ғалати бўлиб 
кетди. Улар бир нарса ҳақида қизғин гаплашишаётган эди. Тавофни тугатйб, ёнларига борди. 
Абу Жаҳл уни кўриши биланоқ иржайиб: 
— Отиканинг туши ҳақида гаплашаётган эдик, —деди. 
Аббос талмовсиради: 
— Қанақа туш?.. 
Абу Жаҳл яна мазах қилгандай кулди. 
— Қачон пайдо бўлақолди бу хотин пайғамбар? 
— Нима демоқчисан сен ўзи? 
— Айтмоқчиманки, эркакларингизнинг пайғамбарлиги етмагандек, аёлларингиз ҳам 
чиқяптими энди? Синглинг Отика башоратчи бўпқоптими, уч кун ичида урушиб мағлуб 
бўладиганимиз жойжойларга чорлаётган биттасини кўрган эмиш... Хўп, биз уч кун кутамиз. 
Айтгани тўғри чиқса, ҳай, тўғри чиқмаса, кўрадиганларингни кўрасанлар: хотинларингизнинг 
ёлғончи эканини ҳар тарафга ёямиз. 
Аббос бу айтилган гаплар асоссиз эканини, Отика бундай туш кўрмаганини айтиб 
тонишдан нарига ўта олмади. Аммо ўзи Валидга гуллаб қўйганидан пушаймон эди. Энди уни 
қидириб топганидан, сўкканидан нима фойда? «Ўзинг синглингнинг сирини сақлай олмадингку, 
мен сенинг сирингни қандай сақлай?» дейиши аниқ. 
Ўқ ёйдан чиққан эди. Нима қилса ҳам, энди бу гапнинг ёйилишининг олдини ололмайди. 
Айниқса, Абу Жаҳлдек одамнинг оғзига қулф солиб бўлмайди. Аббос, ичи пушаймонлик ўтида 
ёниб, уйига қайтди. 
Хабар уйга ундан олдда етиб келибди. Аёллар Аббосни ўртага олиб, оғзи бўшлиги учун 
ҳар чеккадан койий кетишди. 
— Абу Жаҳл обрўйимизни бир пул қилсину, сен оғзингни очолмай ўтиравердингми?.. 
— Сенга ишониш керак эканку, эй Аббос. 
— Абдулмутталибнинг қизларини ҳақорат этсалар ҳам, сен индамай турдингми? Бўлмаса, 
бориб Абу Жаҳл билан ўзимиз ҳисоб-китоб қилиб қўяйлик унда! 
Улар шундай гаплар билан Аббосни бурчакка тиқиб қўйишди. У икки ўт орасида ёнарди. 
Валидни топай деса, айб ўзида: сирни яширолмади. Абу Жаҳлга эса, тенг келиб бўлмайди. 
— Сен Абдулмутталибнинг ўғли эканингни кўрсата олмаган бўлсанг, биз унинг қизи 
эканимизни исботлаймиз. Бундан кейин у билан ҳисоб-китоб қилиш бизнинг ишимиз
орамиздан четга чиқиб туришинг мумкин. 
Аббос чидай олмади: 


Саодат асри қиссалари. 2-китоб. Аҳмад Лутфий 

Download 2.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling